Воскресенье, 24-05-05, 07:27

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 2 » АҚШ Қирғизистон Олий маҳкамасини Азимжон Асқаров ишида холис бўлишга ундади
21:37
АҚШ Қирғизистон Олий маҳкамасини Азимжон Асқаров ишида холис бўлишга ундади

АҚШ Қирғизистон Олий маҳкамасини Азимжон Асқаров ишида холис бўлишга ундади

АҚШ Қирғизистон Олий маҳкамасини Азимжон Асқаров ва яна етти нафар этник ўзбекнинг ишида холис бўлишга ундамоқда

АҚШ таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ва яна етти нафар этник ўзбекнинг ишини кўриб чиқаётган Қирғизистон Олий маҳкамасини ҳуқуқий жараёнларни ҳурмат қилиш ва холис бўлишга ундаган.

Американинг Қирғизистондаги элчилиги ўтган июн ойидаги этник низолар чоғида бир милиция ходимини ўлдириш ва миллий нафрат уйғотишда айбланган судланувчиларнинг ишини яқиндан кузатиб турганликларини билдирган.

Элчилик, ўз ўрнида, Қирғизистон Олий маҳкамасида кечаётган жараёнда аввал инобатга олинмаган ҳужжатларга эътибор қаратилишидан ўз мамнунлигини изҳор этган.

Аммо маҳкама жараёнидаги бошқа ҳолатлардан ўз ташвишларини изҳор этган.

Америка томонига кўра, маҳкама жараёнида милиция зобитлари дохил кўплаб шахсларнинг айбланувчиларнинг шикоят аризаларини рад этишга ундовчи чиқишларига имкон берилган.

Азимжон Асқаров ва бошқа айбланувчиларнинг маҳкама тингловига таклиф этилмагани ва ўз баёнотлари билан чиқишларига имконият берилмагани жараённинг холислигини савол остига қўяди, дейди АҚШ элчилиги.

Мустақил ва халқаро кузатувчилар айбланувчилар устидан бўлиб ўтган бундан аввалги маҳкама жараёнларининг қанчалик адолатли бўлганини савол остига олиб келишади.

Судланувчиларнинг ҳимоячилари ўз мижозларининг қийноқларга ва бошқа номақбул муносабатларга дучор этилганликларини айтишади.

АҚШ элчилигига кўра, айбланувчиларнинг холис ва адолатли маҳкамасини таъминлаш билан Қирғизистон дунёга ўзининг демократик ва эркин жамиятга айланиб бораётганига ишора қилади.

"Хьюман Райтс Вотч" халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўтган ҳафта Қирғизистон Олий маҳкамасини айни шу маҳкама жараёнида адолатсизликнинг олдини олишга чақирганди.

Айбланувчиларнинг 27 январга режаланган навбатдаги маҳкама жараёни 8 февралга қолдирилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ўтган йилнинг сентябр ойида бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1157 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz