Воскресенье, 24-05-05, 05:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 4 » Ростов вилоятида андижонлик оила куйиб кул бўлди
00:59
Ростов вилоятида андижонлик оила куйиб кул бўлди

Ростов вилоятида андижонлик оила куйиб кул бўлди

03.02.2011 Умидбек

2 феврал куни кечқурун Россиянинг Ростов вилоятида яшаëтган муҳожир ўзбек оиласида фожиа рўй берди - содир бўлган ёнғин оқибатида оиланинг тўрт аъзоси нобуд бўлди, врачлар танасининг 70 фоизига қадар куйиб кетган яна икки боланинг омон қолишига шубҳа билан қарамоқда.

Ростов вилоятининг Батайск шаҳридаги Лиственная кўчасида жойлашган шахсий уйлардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида ота-она¸ 16 яшар тўнғич ўғил ва 3 ëшли болакай нобуд бўлди. Оиланинг 14 ва 13 ёшли икки кичик аъзоси оғир аҳволда Батайск туман шифохонасига ётқизилди.

Озодликка бу мудҳиш воқеа тафилотларини гапириб берган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ростов вилояти бўйича  Бош бошқармаси расмийси Марина Чернявскаяга кўра, ўлган ва жароҳат олган шахслар ўзбекистонликлардир.

- "Дружба” дала-ҳовли ширкатидаги ёнғин тўғрисидаги хабар кеча кечки соат 23:20 ларда бизга етди. 10 дақиқа орасида Батайск шаҳри, Лиственная кўчаси, 247-уйга етиб келган ўт ўчириш бўлинмалари ёниб кетган уйдан тўрт кишининг жасадини аниқлади. Танасининг 60 фоизи куйган яна иккита 13 ва 14 ёшли бола оғир аҳволда Батайск туман шифохонаси реанимациясига жўнатилди. Улар барчасининг Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланди, деди Марина Чернявская.

Маълум бўлишича, куйиб кул бўлган уйдан ўт ўчирувчилар дастлаб кейинчалик эр-хотинлиги аниқланган аёл ва эркак мурдасини топган, яна икки-уч соатлардан кейин қолган оила аъзолари жасадлари аниқланган.

ФВВ бошқармаси ходимининг маълумоти бўйича, ҳозирда ҳалок бўлган оила аъзоларининг шахслари аниқланган.

Улар 1965 йилда туғилган Межанов Рустамжон Абдумажидович¸ 1968 йилда туғилган Холматова Анорхон Тожиддиновна, 1995 йилда туғилган Абдуманнопов Исломбек ва оиланинг уч яшар кенжаси Илғорбекдир.

Шифохонага жўнатилган икки ўзбекистонликнинг 14 яшар Абдумажидов Ихлосбек ва 13 яшар Абдумажидов Иброҳим экани айтилмоқда. (Афтидан¸ оиланинг бу икки фарзанди фамилияси бобоси номига қўйилган - Таҳр.)

"Дастлабки тахминларга кўра, ўзбекистонликлар уй иситиш печларини ишлатишда оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаганлиги туфайли нобуд бўлган”, дея қўшимча қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ростов вилояти бўйича Бош бошқармаси вакили Марина Чернявская.

- Ҳодиса жойида терговчилар, бизнинг Давлат ёнғин назорати ходимлари одамларнинг ўлими сабаблари, ёнғин сабабларини аниқлашни давом этади, деди Марина Чернявская

Ростов-Донда фаолият олиб бораëтган Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари Кимёхон Бобоев Озодлик билан суҳбатда бу мудҳиш хабарни эшитиши билан фожиа жойига боргани ва айни соатларда куйиб битган уйдан қайтаëтганини айтади.

- Мен ҳозир ўша жойдан келяпман. Оила Андижондан, Хартум  шаҳридан. Бугун Андижон ҳокимиятига ҳам телефон қилиб шундай-шундай одам, деб сўрадик. Бу ерда маълумотлари ёниб кетган экан. У кишини, марҳумни, акаларини топдик, шундай гап бўлди деб айтдик. Оиласи- хотини, ўзи, 3 ёшли ва яна 14 ёшли фарзанди шу ернинг ўзида нобуд бўлган. Иккита фарзанди ҳозир городской болнисада, оғир аҳволда. Врачлар билан гаплашдик, улар ҳам "Имкон йўқ”, деяпти.

Ман ўзим кўрдим, қўлидан келганича тиббий ёрдам кўрсатяпти, лекин аҳволи ёмон. Ёнган уйга ҳам бориб келдим, атрофи ҳаммаёқ қон. Шу иккита бола чопиб чиққан экан ташқарига, ҳамсояларникига. Ҳамсояларники ҳам қон... Бугун ҳал қилдик болалар билан- тўрт-беш сўм пул йиғиб танани юбориш керак. Ҳаракат қилаяпмиз, деди Ростов-Дондаги Ўзбек миллий-маданий марказ раҳбари Кимёхон Бобоев.

Тирик қолган болаларнинг аҳволини билиш мақсадида Батайск шаҳар марказий шифохонаси реанимация бўлимига қўнғироқ қилдик. Гўшакни кўтарган шифохона врачларидан бири ўзбекистонликларнинг аҳволини шундай тасвирлади.

- Мен болаларнинг аҳволи жуда оғир эканлигидан зиёд ҳеч нарса қўшимча қила олмайман. Жуда оғир... Умумий ҳолати, тананинг катта қисми куйганлигини ҳисобга олиб¸ шундай хулоса чиқаряпман. Болакайларнинг юзи, танаси 65 дан 75 фоизгача куйган. Қўшимча маълумотлар билан терговни олиб бораётган маҳаллий Ички ишлар бошқармаси ва прокуратурасига мурожаат қилинг. Йигитчаларнинг яқинлари ва қариндошлари ҳам терговчиларга мурожаат қилишларини сўрайман, деди ўзини таништирмаган Батайск шифохонаси врачларидан бири.

Олинган сўнгги хабарларга кўра, ҳозир ҳодиса жойини Батайск шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов-оператив гуруҳи ва маҳаллий прокуратура ходимлари тафтиш этмоқда.
Категория: Р О С С И Я | Просмотров: 1339 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz