Самарқанд вилоят мухолифат фаоллари баёноти
Самарқандда бир гуруҳ Эрк ва Бирлик партиялари фаолларининг
йиғилиши бӱлиб, унда мамлакатдаги ҳозирги ижтимоий-сиёсий аҳвол, дунёда
кечаётган сиёсий жараёнлар, мухолифатдаги аҳвол ҳақида фикр алмашилди,
тегишли таклифлар билдирилди, қуйидаги баёнот қабул қилинди.
Бутун дуне аҳлининг диққат эътибори бугун Тунис ва Мисрда бӱлаётган
халқ ҳаракатига қаратилган, десак асло муболаға бӱлмайди. Тунисда халқ
диктатор президентни юртдан чиқиб кетишга мажбур қилган бӱлса, Мисрда
кураш давом этмоқда ва, инша Аллоҳ, Халқ бу
мамлакатда ҳам диктатор президент Ҳусни Муборакни тахтдан ағдариб
ғалаба қозонажак. Биз бунга аминмиз ва Миср халқига бирдамлик изҳор
қиламиз.
Айнан шундай сиёсий фаоллашув – халқнинг ӱз ҳақ-ҳуқуқлари учун
курашга отланганлиги Яман ва Судан давлатларида ҳам рӱй бермоқда деган
хабарларни чет эл ахборот воситаларидан эшитмоқдамиз.
Биздачи? Бизда ҳозирча жимлик.
Бундай жимликнинг асос-замиридаги сабаблардан энг муҳим бири эса
сафларимиздаги тарқоқлик, ноаҳилликдир. Ҳамма каби биз ҳам жуда узоққа
чӱзилган шу аҳволдан чиқиб кетишни истаймиз ва шунинг учун ҳам
Ӳзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти президенти Абдужалил Бойматовнинг шу
кунларда Интернетда эълон қилинган «Ӳзбек мухолифати қачон сиёсий кучга
айланади?» номли мақоласи бизга умидбахш таъсир қилди. Зеро муаллиф ӱз
мақоласида мухолифатни аҳилликка, кураш йӱлида ҳамжиҳатликда ҳаракат
қилишга чорлайди ва бунга эришиш учун конструктив таклифларни ӱртага
ташлайди.
Биз А.Бойматовнинг мухолифатни жипслаштиришга қаратилган бу таклиф ва
ғояларини асосан маъқуллаган ҳолда, умуммухолифат томонидан муҳокама
қилишга арзирли деб ҳисоблаймиз. Холиқназар Ғаниев
xganiev@yandex.ru 11-02-07
www.yangidunyo.com
|