'Жиззах вилоятида қашшоқлик ортмоқда'
Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятидан келаётган хабарларга кўра, вилоятда қашшоқлик даражаси ошмоқда.
Ғаллаорол туманидаги вазиятни кузатиб турган
фаолларга кўра, 3.000 минг киши яшовчи маҳаллалардан бирида мингдан ошиқ
одам ишсиз, 62 оила эса бутунлай ночор аҳволда кун кечиради.
Уларнинг аксарида эса, болалар нафақасидан ташқари тушум умуман йўқ.
Бундан ташқари охирги вақтларда нафақаларнинг
пластик карточкага ўтказиб берилаётгани ҳам муаммолар туғдирмоқда ва
оилага келиб тушиши мумкин бўлган молиявий ёрдамнинг янада камайишига
сабаб бўлмоқда.
Биз вилоятдаги вазиятни кузатиб келаётган инсон ҳуқуқлари фаолларидан бири билан суҳбатлашиб, тафсилотларни сўрадик.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/02/110211_cy_jizzakh_poverty.shtml
|