Четверг, 24-05-02, 03:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 11 » Насрин Ғаффориён: "Амир Олимхон Машҳадда тупроққа қўйилган"
17:55
Насрин Ғаффориён: "Амир Олимхон Машҳадда тупроққа қўйилган"

Насрин Ғаффориён: "Амир Олимхон Машҳадда тупроққа қўйилган"

Насрин Ғаффориён

Насрин хоним Амир Олимхон дунёдан ўтган пайтда 3 ёшда бўлганини айтади

Амир Олимхоннинг набираси Насрин Ғаффориён унинг бобоси ватанидан ҳайдалмагани, балки Бухорони тарк этишга мажбур бўлганини айтади.

Насрин Ғаффориён Эронда яшайди. Тадбиркорлик билан шуғулланади. У Амир Олимхон ҳақидаги маълумотларни отаси хотиралари асосида келтиради.

Насрин Ғаффоиён унинг ҳужжатлардаги исми "Биби Ашраф" эканини айтади.

Қадимдан маликалар исми "Биби" қўшимчаси билан бошланганини эслатади у.

Насрин хонимга кўра, у Амир Олимхоннинг тўнғич ўғлининг бош фарзандидир.

"Дадамнинг менга айтишларича, Бухоро замини Русия ихтиёрига ўтганидан сўнг, Амир Олимхон Эрон томон йўл олади. Аммо бу йўл Афғонистон орқали ўтади. Ўша пайтда Амир Олимхоннинг беш ёшли бир ўғли булган. Бу менинг отамдир, дейди Насрин хоним.

Насрин хоним унинг отаси Маҳмуд Ғаффориён ҳаёт экани, у ҳар гал Бухоро номини эшитганда кўзига ёш келишини айтади.

"Менинг отам Бухорони болалигидан кўрмаган, аммо ҳар гал унинг номини эшитганда негадир йиғлайди. Бу томири, вужуди аждодлар хокига тортишидан бўлса, эҳтимол," дейди суҳбатдошимиз.

Насрин хоним Амир Олимхон вафот этган вақтда 3 ёшда бўлганини айтади.

У бобоси ҳақида отасининг ҳикоялари орқали билади.

Менинг отам Бухорони болалигидан кўрмаган, аммо ҳар гал унинг номини эшитганда негадир йиғлайди. Бу томири, вужуди аждодлар хокига тортишидан бўлса, эҳтимол

Суҳбатдошимиз аввало Амир Олимхоннинг Бухородаги ҳаёти ҳақида озроқ гапиради.

"Амир Олимхон Страсбург таълим даргоҳи битувчиси эканини айтиб ўтиш керак. Шунинг учун ҳам уни "Амир Олимхон" деб аташган. "Олим", яъни "донишманд" деб. Унинг яқинлари мамлакат ичкаридан ҳам, ташқарисидан ҳам гўзал қизларни унинг ҳарамига олиб келишга ҳаракат қилганлар. Амир Олимхон ўз даврининг энг катта ҳарамсаройлардан бирига эга бўлган," деб ҳикоя қилади Насрин Хоним.

Аммо, суҳбатдошнинг таъкидлашича, Амир Олимхон ҳарамдаги қизларнинг ҳеч бирини тутқунликда ушламаган, "қайсингиз истасангиз, кетишингиз мумкин," деган экан.

Маҳмуднинг ўз онаси 3 ёшлигида касалликдан вафот этган, аёлига ишқи баланд бўлган Амир анча вақт тушкун кайфиятда бўлган.

"Амир Олимхон Бухородан қочиб чиқмаган"

Насрин Ғаффориён вақт ўтиб Амир Олимхон Марям исмли қизга уйлангани ва у Амир Олимхон билан биргаликда Бухорони тарк этганини гапиради.

Суҳбатиимиз сиёсий мавзуларга бурилади. Амир Олимхон набираси бобоси "ватандан қочиб чиққан," деган гаплар хато деб урғулайди.

"Амир Олимхон Бухородан қочиб чиқмаган. Аммо Бухоро устидан қозонилган ғалабадан сўнг, уни ўз ихтиёри билан тарк этган. Амир Олимхонга таҳдид ва таъқиблар бўлмаган. Лекин Амир Бухоро бегоналар қўлига ўтганига чидай олмай, ватанни тарк этган. Балки бегоналар билан муборизага қудрати етмаганига кўзи етгач, шундай йўл тутгандир. Чунки Бухородан ташқари, минтақадаги бошқа йирик шаҳарлар ҳам аллақачон ажнабийлар ихтиёрига ўтганди," дейди Насрин Ғаффориён.

Насрин хонимнинг отаси айтганлари асосида ҳикоя қилишича, Амир Олимхон 50 нафар атрофидаги яқинлари ва қариндошлари билан Бухорони тарк этади.

"Афғонистонга ўтгунча икки йилча Душанбе, Кўлобда бўлади," дейди Насрин хоним.

Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ илмий манбаларда эса Амир Олимхоннинг Бухородан сўнгги фаолияти шундай ифодаланади.

"Олимхон Кўлоб, Ҳисор ва Душанба атрофида катта миқдордаги кучларни бирлаштиришга муваффақ бўлган. 1920-йил ноябр ойининг ўрталарида унинг қўшинлари Бойсун, Дарбанд, Шерободни қизил аскарлардан озод қилишади. Олимхон ихтиёрига Фарғонадан ёрдамга юборилган 4 минг йигит ҳам Шарқий Бухорога етиб келади. 1921-йил 8-январда Олимхон қўшини миқдори 25 минг кишига етган. Бироқ, бир қатор жангларда мағлубиятга учрагач, Олимхон Амударёнинг Чубек кечувидан Афғонистонга ўтиб кетган."

Амир Олимхоннинг катта сурати бор. Орқасида шажарамиз ёзилган

Насрин Ғаффориён

Насрин хоним унинг бобоси умрининг охиригача ватан соғинчи билан яшаганини гапиради.

"Менга Амир Олимхон доимо ғамангиз бўлганини айтишди. У "Бўи жўи Мўлиён ояд ҳаме..." мисралари билан бошланадиган Рўдакий шеърини баланд овоз чиқариб ўқиган. Бухорони жуда қумсаб яшаган. Балким унинг ҳаётдан эрта кетишига ғуссалар сабаб бўлдимикан? У Машҳадга ўтганидан сўнг, жуда кўп китиб мутолаа қилган," дейди Насрин Ғаффориён.

Набирасининг айтишича, Амир Олимхон муҳожирликда моддий жиҳатдан ҳеч бир мушкуллик сезмаган. Чунки Бухородан чиқаётганда хуржунлаб зар-зеварларни бирга олишган экан.

Насрин хонимга кўра, Амир Олимхон келинига – Насрин хонимнинг онасига ҳам, амирликдан нишона зеб-зийнатларни совға қилган.

Насрин хоним онаси кўрсатган буюмландан бирини шундай таърифлайди.

"Бир катта узук, уст қисми квадрат шаклда. Тўққизта кўзи бор. Учта-учтадан ўрнатилган. Бу тошларнинг ҳар бири жуда қиммат ва улар ноёб дейишади, лекин айнан бу узукни онамиз қайси биримизга беради, бу маъулм эмас," дейди кулиб Насрин хоним.

Ҳужжатлардан эса Насрин хонимлар хонадонида бир фотосурат қолган, холос.

"Амир Олимхоннинг катта сурати бор. Орқасида шажарамиз ёзилган," дейди суҳбатдош.

Машҳаддаги қабр

Насрин хоним шу пайтгача тарих китобларида ёзилган ва Амир Олимхоннинг бошқа набиралари томонидан айтилган бир маълумотни – Амир Олимхоонинг Афғонистонда дафн этилганини рад этади.

"Умрининг сўнгги йилларида у киши Афғонистондан Машҳадга келганлар. Жанозалари Машҳадда ўқилган, қабрлари ҳам шу ерда," дейди Насрин хоним.

Насрин хоним унинг отаси Маҳмудни Амир Олимхоннинг кейинги хотини Марям ўз фарзандидек ардоқлаганини айтади.

Амир Олимхоннинг Марямдан Муҳаммад, Меҳди, Ҳасан ва Содиқ исмли фарзандлари ҳозирда ҳаёт эканлар.

Бундан ташқари, Амир Олимхон муҳожирликка ўз фамилиясини берган яна икки қизни ҳам олиб келган.

Улардан ҳам фарзандлар бор, дейди Насрин Ғаффориён.

Насрин Ғаффориён Амир Олимхоннинг авлодлари дунёнинг йирик давлатларида яшашларини айтади.

Улардан фақат Америкалик қариндошлари билан хабарлашиб туришларини ҳам айтади.

Бу қариндошлари отасига амаки қизи бўлар экан.

Категория: ТАРИХ | Просмотров: 3513 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz