Понедельник, 24-04-29, 14:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 12 » Икки исёнкор журналист даъво аризаси бўйича маҳкама 22 февралга қадар қолдирилди
09:11
Икки исёнкор журналист даъво аризаси бўйича маҳкама 22 февралга қадар қолдирилди
Икки исёнкор журналист даъво аризаси бўйича маҳкама 22 февралга қадар қолдирилди
Juma, 11 - Fevral 2011
Ўзбекистон Миллий телевидениеси "Ёшлар” каналидаги мавжуд тарафкашлик ва цензурага қарши мамлакат Бош майдонида ўтказган норозилик пикети сабаб ишдан бўшатилган икки исёнкор журналист Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амонованинг ишга қайта тиклаш ва ишсиз қолган кунлари учун ҳақ ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ўтиши кутилган маҳкама бошланмаёқ 22 февралга қадар қолдирилди.

 Маълум бўлишича, маҳкаманинг қолдирилганини журналист қизлар судьянинг ёрдамчи котибидан билган, судьянинг ўзи эса муҳим иши чиқиб қолгани боис қаёққадир кетиб қолган экан. Журналистлар маҳкама ўтиши белгиланган янги сана билан таништирилгани ҳақидаги ҳужжатга имзо

қўйиб ортга қайтдилар. Уларга кўра маҳкамага у қачон ўтишидан қатъи назар тайёр, жавобгар томоннинг нечоғли тайёрлиги эса ҳозирча номаълум. Аммо телевидениедан олинган бошқа маълумотга кўра. айни вақтда телевидение ҳақида чиқаётган маълумотларни чеклаш борасида ходимларни сўроққа тутиш амалиёти олиб борилмоқда.

 Jarayon.com воқеа тафсилотларини ўрганишга киришди.

 Аввал хабар қилинганидай, жирналистлар даъво аризасига кўра, телеканал раҳбариятининг журналистларни ишдан бўшатиш ҳақидаги Ўзбекистон республикаси Меҳнат Кодексининг 100 моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосланиб чиқарган қарори аслида асоссиз бўлган. Кодекснинг мазкур моддаси иккинчи қисми тўртинчи банди мазмунига кўра, иш берувчи меҳнат вазифаларини қўпол равишда бузганлик учун интизомий чора сифатида ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бир томонлама бекор қилиши мумкинлиги назарда тутилган. Шу билан бирга унда ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифалар рўйхати иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган бўлиши лозимлиги қайд этилган.

 "Биз фаолият олиб борган "Yoshlar” телерадиоканали ёпиқ акциядорлик жамиятида ички меҳнат тартиб қоидалари мавжудлигидан ва у қачон қабул қилинганлигидан умуман хабардор эмасмиз. Биз билан меҳнат шартномаси тузилган пайтда ҳам, иш фаолиятимиз давомида ҳам ички меҳнат тартиби қоидалари билан таништирилмаганмиз. Бундай ҳолатда, гарчи ички меҳнат тартиб қоидалари мавжуд бўлган тақдирда ҳам ёки унда сабабсиз ишда бўлмаслик меҳнат вазифасини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида кўрсатилган тақдирда ҳам, аввалдан таништирилмаган бу ички локал ҳужжатда белгиланган талаблар бизга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас”, дейилади журналистларнинг даъво аризасида.

 Боз устига, журналистларнинг айтишларича, телеканал раҳбарияти ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорида журналистларнинг 6 декабрь куни соат 09:00дан 13:00га қадар ва 14:00дан 15:00га қадар сабабсиз ишда бўлмаганини кўрсатган. Журналистлар бу важ мутлақо асоссизлиги юзасидан ўз эътирозларини билдирар экан, аслида телерадиоканал раҳбарияти томонидан маҳаллийчилик, цензура ва ижтимоий адолатсизлик каби ҳолатларни юзага келтиргани борасида тегишли идораларга қилинган бир қатор мурожаатлар жавобсиз қолгани боис, 12 ноябрь 2010 йили Тошкент шаҳар ҳокимлигини огоҳлантирган ҳолда 6 декабрь куни Мустақиллиқ майдонида рухсат олиш талаб этилмайдиган, жамоат тартибига ҳалақит бермайдиган тадбир, пикет уюштирганликлари ва бу тадбирни иш жойида тушлик бўлган пайт соат 12:30дан 13:30 орасида ўтказганликларини маълум қилган.

 Даъво аризасида журналистлар суд эътиборини яна бир улар фикрича муҳим ҳолатга қаратади. Яъни, журналистларни ишдан бўшатиш ҳақида телеканал раҳбарияти томонидан чиқарилган буйруқда, масъул ходимлар томонидан ўтган йилнинг 13, 14 ва 22 декабрида имзоланган далолатномалар мавжудлиги ва уларга мувофиқ Малохат Эшонқулова ва Саодат Амонова 10 декабрдан бошлаб "мутлақо сабабсиз ишга чиқмаётгани” кўрсатилган ва мазкур ҳолат ҳам уларни ишдан бўшатиш учун асосий сабаблардан бири сифатида келтирилган. Журналистларга кўра, бу мутлақо абсурд таъкиддир, зеро 10 декабрьдан бошлаб ишга чиқмай қўййганликларига айнан телеканал раҳбарининг талаби сабаб бўлган ва демак бунинг учун жавобгарлик унинг зиммасига ётмоғи лозим.

Эслатиб ўтиш жоиз, 6 декабрь куни Ўзбекистон Миллий телевидениеси "Ёшлар” канали журналистлари Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқуловалар мамлакат Бош майдонида пикет ўтказиб, Бош вазир ўринбосари ва телевидение раҳбариятининг истеъфосини талаб қилган эди. Журналистларнинг бундай талаб билан пикетга чиқишларига, уларнинг айтишича, Миллий телерадиокомпания раиси Алишер Хаджаев ва "Ёшлар” телерадиоканали директори Хайрулла Нирутдинов раҳнамолиги остида урчиб кетган маҳаллийчилик, ижтимоий тенгсизлик ва иқтисодий ўғирликлар сабаб бўлган. Журналистлар, юзага келган ҳолат ҳақида айнан мамлакат президенти хабар топмоғи лозимлиги ва фақат шундагина вазият ўнгланиши мумкинлигини айтган эди.

 Аммо 9 декабрь куни юқори идоралардан келиб тушган махсус топшириқ бўйича мамлакат Бош майдонида ўтказилган пикет туфайли журналистлар ҳаракатлари муҳокама қўйилди. Муҳокама якуни ўлароқ телевидение раҳбарияти иштирокчилар олдига қизларни ишдан бўшатиш таклифини овозга қўйди. Телевидениедаги манбанинг айтишича, таклифни фақат раҳбариятга яқин бир гуруҳ ходимларгина маъқуллаган, қолганлар овоз беришда қатнашмаган. Аммо шу билан бирга қарши ва беътарафлар сифатида ҳам муносабатини билдирмаган. Натижада овоз берганлар истаги "асосий” топилиб журналист Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновалар телевидениедаги фаолиятига чек қўйилганди.  

 www.Jarayon.com
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1297 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz