Каримов Япониядан 18 млрд. йен ва уран учун шартнома билан қайтди Uznews.net
12.02.11 – Ўзбекистон президентиннинг Японияга қилган расмий сафари бу давлат
ҳукумати томонидан мамлакатга Афғонистонга яқин ҳудудлардаги темир
йўлларни электрлаштириш ва ўзбек уранини етказиб бериш бўйича узоқ
муддатли битимни имзолаш билан якунланди.
Токиода расмий кўмак доирасида имзоланган «Иқтисодий ҳамкорлик»
меморандуми Ўзбекистонни Қарши- Термиз темир йўл участкаси
электрофикациясига имтиёзли тарзда 18,067 млрд. йен ($218 млн.)
миқдорида пул ётқизиш имконини беради.
Ўзбекистон Tашқи иқтисодий алоқа, инвестиция ва савдо вазирлиги билан
Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ўртасида тузилган –
«Ташқи савдо ва инвестиция тараққиёти ҳақидаги» яна бир меморандум
Ўзбекистонга уран конлари очишни сармоялашга имкон яратади.
Япония, иқтисодий жиҳатдан унчаям фойдали бўлмаган лойиҳа билан ўз
электроэнергетика соҳасини уран хомашёси билан ўн йилга таъминлади.
Ҳар иккала ҳужжат Каримовнинг Японияга сафаридан олдин имзоланган ва афтидан Узоқ шарққа сафарнинг асосий натижалари бўлган.
Расмий бироқ Давлат даражасида бўлмаган бу ташрифдан бундан ортиғини кутиш ҳам ортиқча эди.
Япония, унинг шимолий қўшниси Жанубий Корея каби республикадаги инсон
ҳуқуқларининг камситилаётганига парво ҳам қилмай иқтисодий манфаатларни
кўзлаган ҳолда Ўзбекистон билан тенг муносабатларни сақлашга интилмоқда.
Шунга қарамай, Япон Бош вазири Наото Кан Каримов билан учрашувлар чоғида
гап орасида бу мавзуни ҳам тилга олмасдан ўтмади. «Япон томони,
Ўзбекистоннинг демократия йўналишидаги кейинги ҳаракатлари ва
қилинадиган демократик ислоҳотлар муваффақиятли амалга ошади дея умид
қилишини билдирди», - деди Кан.
«Бу навбатчи гаплар – Токио Тошкентни тергаб ўз иқтисодий манфаатларига
путур етказишдан манфаатдор эмас», - дея ҳисоблайди ўз исмини айтишни
истамаган тошкетлик сиёсатшунос.
Бундан ташқари, японларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий
вазиятни яхшилаш масаласига муносабат ғарбдагидан фарқ қилади.
Ўзбек ҳукуматини инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий соҳаларни яхшилашга эътибор
қаратишга чақириш ўрнига улар социал вазиятни яхшилаш учун реал ҳисса
қўшиб, Ўзбекистон ҳукуматига грантлар ва имтиёзли кредитлар ажратишадию
ЎзА маълумотига кўра, Япония ҳукуматининг Ўзбекистонга қилган беғараз
ёрдами $720 млн.дан ошиб кетган.
Ўзбекистон ва Япония нефт, газ ва телекоммуникация соҳаси, транспорт
сектори, соғиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик
қилади. Ўзбекистон иқтисодининг бу секторига Япониянинг сармояси $2,3
млрд. дан ошади, шунинг $1,2 млрд.дан зиёди давлатнинг имтиёзли
кредитларидир.
Uznews.net
|