Вторник, 24-05-07, 16:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 15 » ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ
21:34
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ
ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ХОТИРЛАБ
Муҳаммадсолиҳ  Абутов

1999 йил 16 феврални  Ўзбекистонда оммавий қатағонлар бошланган кун дейишимиз мумкиндир. Чунки, айнан ўша кундан бошлаб бутун Республика бўйлаб, оммавий равишда диндорлар қамоққа олина  бошланди. Ваҳҳобийлик, Салафий,Таблиғчи, Нурчи, Акрамий, Жиҳодчи Ҳизбут Таҳрир ва ҳаказо номли ”экстремистик террористик” гуруҳларга аъзоликда айбланиб ўн мингдан ошиқ диндорлар қамоққа олинди.
Шунингдек, Эрк ёки Бирлик каби мухолиф партияларга аъзо сиёсатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам ҳибсга олинди. Уларни аксарияти  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексини 159 ва 244 моддалари билан "Ўзбекистон Республикасига тажовуз қилишда, Конституцияциявий тузумни ағдаришга урунишда ва ноқонуний диний гуруҳлар тузишликда” ва ҳаказоларда  айбланишди.
Мана 12 йил бўлди шу қатағон машинаси ишлаб турибди. Ҳали ҳануз ўн минглаб диний ва сиёсий маҳбуслар турмаларда ётишибди. Қанча одамларни турмалардан ўлиги чиқди.
Каримов режимини ўз халқига нисбатан бундай қатағон сиёсатини юритишда айнан 1999 йил 16  февралидаги Тошкент шаҳрида портлаган бомба сабаб бўлди. Айни сабаб унга қатағон сиёсатини оқлашга имкон яратди.  Диктатор  ўз режимини мустаҳкамлаб олди. Ва ўзига мухолиф бирорта ҳаракатни фаолиятига имкон қолдирмади.
Шу маънода айтиш мумкинки, 16 феврал Ўзбекистоннинг  янги мустақилликдан кейинги тарихидаги энг қаро кунлардан биридир. Яъни оммавий репрессияни бошланган кунидир. Диктатор режимини кучайтирган кундир. Шу муносабат билан Ўзбек  мухолифати вакиллари томонидан  шу  кунни  айнан қатағон  қурбонларини хотирлаш куни сифатида эълон қилиниши ва бу кун ҳар йили мухолифат томонидан ноҳақ қатағон қилинганларни  хотиралаш мақсадга мувофиқдир.
Бу мавхзуда 13 Май иттифоқи томонидан 5 ой олдин ҳам бир баёнот  тарқатилганди. Аммо мухолифат томонидан  бунга эътибор берилмади.
Шу маъгода бу кунги таклифимизга мухолифат вакилларидан муносабат билдиришларини ҳам кутиб қоламиз.
Каримов режими тугатилган кейин ҳам бу кун яқин тарихимиздаги қонли қора кун сифатида эсланиши лозим. Бу каби қаро кунларни эслашлик ва уни қайта такрорланмаслигига ҳаракат қилишлик ҳаммамизни бурчимиздир. Биз шу кун муносабати билан Каримов даврида турмаларда азоблаб ўлдирилган барча мўмин мусулмонларни Аллоҳ раҳматига олишини сўраб дуолар қиламиз. Ва турмаларда ётган минглаб биродарларимизни Алллоҳу Таъоло тез кунларда ёруғ кунларга етказсин деб сўраймиз. Бу каби қонли қаро кунлар халқимиз бошига ва умуман ҳеч бир халқ бошига тушмасин деб дуолар қилиб қоламиз!
Категория: ТАЗИЯНОМАЛАР | Просмотров: 1202 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz