Мўътабар Тожибоева неваралик бўлди
Бир неча соат муқаддам Jarayon.com га Франциядан етиб келган ҳушхабарга кўра, шу кунларда мухожирликда умр кечираётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, нашримиз асосчиси, "Ўтюраклар” Клуби етакчиси Мўътабар Тожибоева неваралик бўлди.
Францияда туғилган жажжи инсонга Мадинахон деган исм берилди. Умри билан берган бўлсин, ўз оиласи, онаси, қаҳрамон буваси ва миллатига меҳрибон фарзанд бўлсин! Ҳуш келибсан Мадинахон, умринг ёрқин, озод ва энг муҳими Ватан бағрида ўтишини тилаб қоламиз.
Jarayon.com ижодий жамоаси тилакларига қўшилган холда Инсон Хуқуқлари Халқаро Жамияти аъзолари номидан хаммаларига узоқ умр ва сихат саломатлик тилаб қоламиз
|