Вторник, 24-05-07, 08:51

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 23 » “ОЗОДЛИК” Радио раҳбарияти ва ҳодимларига!
15:28
“ОЗОДЛИК” Радио раҳбарияти ва ҳодимларига!
"ОЗОДЛИК” Радио раҳбарияти ва ҳодимларига!

Ўзбекистонда очиқ қароқчилик деярлик расмийлаштирилганлигини барча яхши билади. Аммо "Озодлик” буни биладими йўқми, бизга номаълум.Чунки бош қароқчи, ҳокимиятни босиб олган, ўзбек мусулмонларининг қотили каримов, 2001йилни "МАЙДА ТАДБИР-КОРЛАР ЙИЛИ” деб эълон қилиб, ўзининг қуллари - жаллодларига очиқчасига халқни талашлари учун қароқчиликни расмийлаштириб берди. Масалан, шу йил январ ойида Тошкент отчопаридаги "ЧИННИ БОЗОР” деб аталадиган чинни идишлар блан савдо қилувчи барча тадбиркорлар; Тошкентнинг Навойи кўчасидаги ЭЛЕКТРОНИКА ва Хўжалик Техник моллари блан савдо қилувчи тадбирокорлар очиқчасига талон- тарож қилиндилар. Бу тадбиркорларни талашдан олдин, қотил каримовнинг жаллод қароқчи-лари қуйидаги ТАДБИРНИ қўллаганлар. Яъни,қароқчиликни уюштиришдан бирнеча кун аввал "солиқ ташкилотидан текширув” ,деб, барча(бир вақтни ўзида Чинни бозорида ҳам, Навоий ярмаркасида ҳам) дўконлар ва омборхоналарни кўздан ўтказиб олганлар. Тадбиркорларнинг айтишларича, чинни бозорини талаш учун эрта блан дўконлар очилиш вақтида,айнан,янги келтирилган ва омборхоналрида энг кўп моллар сақланаётган 6-та дўконлар кириш эшиги олдини қора ниқоб кийган ва автоматлар блан қуролланган номаълум шахслар қўриқлаб турган ва ичкарига ҳам (ҳарбир дўконга) худди шундек, 1-2та милиция кийимилидан ташқари, 15-20 кишидан иборат фуқаро кийимидаги номаълум шахслар кириб,барча молларни ўзлари блан олиб келган машиналарга, ҳеч қандай хужжатсиз,босиб олиб кетганлар. Айтишларича, ўша куни Чинни бозоридан,кам деганда 3 миллиард долларга яқин мол олиб чиқиб кетилган,аммо уларни кассаларида кирим пули бўлмаган,чунки улар барча савдодан тушган пулларни бир кун аввал инкассаторлар (банк)га топширган эканлар
Расмий қароқчилар Чини бозорини талаб бўлишгач, эртасига НАВОИЙ кўчасидаги, юқорида баён этилган ярамаркага, пешин вақтида келганлар. Чунки, бу вақтда дўкон-ларда савдодан тушган кирим пуллари бўлган. Инкассатрорлар эса, кунни иккинчи ярмида, тахминан, соат15-30дан 15-00гача, тасарруфиларидаги дўконлардан кирим пулини йиғиш-тириб кетар эканлар. Бу ерда ҳам худди Чини бозоридаги тадбир қўлланилиб, 4-та дўкон кассасидаги кирим пуллари блан бирга талон тарож қилинганлар ва хечқандай хужжат талаб қилишга ҳам имкон бермаганлар. Тадбиркорларнинг айтишларича, бу ердан 15 миллион доллардан ортиқ мол ва пул олиб чиқиб кетилган. Бечора, бир дўкочининг эътироф этишича, унинг дўконида тахминан,1,5 миллион долларлик моли қолган экан, жуда ҳурсанд бўлиб, "АЛЛОҲГА ҳамдлар бўлсин, озгина бўлса ҳам, мени молимни бир қисми қолди. Ҳеч бўлмаса, қарзимни бир қисмидан қутиламан” дебди (таланган моллар машиналарга сиғмай қолган бўлса керак).
Мана, кечагина, 16 феврал куни (тушунишимча), ТЕМИР БЛАН САВДО қиладиган бозордаги тадбиркорлар таланган. Бу ерни талашда ҳам худди юқоридаги тадбир қўлланган ва бу ердан ҳам таҳминин , 15-16 миллион долларлик темир ва пуллар олиб чиқиб кетилган. Бу ердаги тадбиркорларга, "президентни буйруғи асосида,шаҳар ободон-чилиги учун, янги қурилаётган объектларга ишлатиш учун ” бахонасида, ҳечқандай хужжатсиз талаб, олиб кетганлар.
Абдулла Искандар бир масала бўйича (эсимда йўқ) ташландиқ,юхо, қароқчи ва қотил каримовнинг янги фармонлари хақида сўраганда, мен: «у қотилни чиқарган ҳар қандай буйруқ ва фармонлари қанчалик сиртдан чиройли ва ишонарлик бўлмасин, албаттани уни 100 – 1000 фоиз тескарисини тушунабилиш” лозим-лигини айтган эдим.
"Хамир учидан патир” дегандек, қотил каримов раҳбарлигидаги расмий қароқ-чиларнинг юқорида амалга оширган янги тадбирлари, "Майда тадбиркорлар йили” даги янги фармоннинг майда тадюиркорларга нисбатан"ўта ғамҳўрлигини ”дебочасидир.
Албатта «эшак эшакдан қолса қулоғини кесади» деган нақлга кўпчилик ўзбек сидқидилдан берилиб, иш юритмоқда.Чунки, " каримов қароқчилик қилганда, мен майда ўғрилик,ҳеч бўлмаганда, вақтдан ўғирласам, нима қилибди” деган андишасиз, фикрни икки бош чаноғидги буришмаларга жойлаштириб, бемалол ўғирлик қилаберадиганлар сони ўзбеклар орасида жуда- жуда ривожланиб кетган. Мени маъзур тутасизлар ,азиз юртдош «Озодлик» ҳодимлари! Яна "мданиятсизлигим”, "тарбиясизлигим”, "ичимни қораси чиқиб, ичингиздаги баъзи ҳодимларингизни кўраолмаслигим” бошланиб қолди. Кампирман-да, мияси суюлган, мени кечириглар!Мендан бошқа ҳаммани қулоғига қўрғошин қуйилган тилига ка-а-такон қулф осилган, кўзига МИЛ тортилган, дилидагини айтаолмайди ,фақат мен ҳаммага локатор бўлишим керак ва мени дардимни эшитадиган ҲЕЧКИМ ЙЎҚ!!!
Бу фақат менинг фикрим эмас. Аксарият ўзини озгина виждони бор ўзбек, бу ҳақда кўп ўйламоқда ва гапирмоқда.
Маслан, шундай ўғрилардан "Озодликда” ҳам уя - ин қуриб олганига анчагина вақт бўлиб қолган. Мен кўпинча, шу ўғрилар радиоэшитувчиларни вақтини ўғирлашни бошлашлари бланоқ, радио қулоғини 10 дақиқача - вақт ўғирлиги тугагунча, ўчириб қўяман Аммо буни кўпчилик билмайди-да, ғашлари келсада, бошқа иш блан машғул бўлиб радиодан вақтларини ўғирланишига САБР блан чидар эканлар. Чунки, ЎЗБЕК ЖУДА САБРЛИ ХАЛҚ- ДА ! Гапни индаллосига нега бу шум кампир ўтмай , гапни чўзади деяётган бўлишингиз мумкин. Мен ҳам сизларни ўзбек сифатида САБРИНГИЗНИ синамоқдаман. САБР қилинг!
Мен, деярли "Озодлик”даги Ёқуб Турондан, Азизулла Оролгача бўлган барча кекса ( ёшда бўлмасада, ишда,ҳозир барчаси кекса) барча ҳодимларни танир ва мулоқатда бўлган
эдим.Айниқса,"Озодликнинг”Тошкент бюроси очилганда,яқиндан ҳамкорлик қилганларим ҳам бор. Маслан, Абдувоҳид блан жуда яхши ишлар эдим. Шунингдек бюронинг раҳбари этиб Раҳматжон тайинлангач, мени ишларим жуда ривожланиб кетган десам ёлғон бўлмайди. Чунки, у жуда кўнгилчанг, адолатпарвар, ва ҳақиқат олдида қўрқмас бир жасур йигит эди. Унгача бўлган, Азизми ,ёки Азизов, эсимда йўқ, маразни марази эди, ўзи мендан интервью олишга чақириб , ўзи мени бюрога келишимни таъқиқлаган эди ва мен у кетгунга қадар, умуман бормаганман.Мендан интервью олиш учун уйимга Раҳматжон ёки Хусниддин келар эдилар. Тўғри, "ичимни жуда қоралигини, каримовнни ўтказаётган демократик ислохатларини кўраолмаслигимга” қарамай, (бу эфир орқали узатган баёнатномаси), Замира ҳам бирнеча бор келган.
2005 йилдан кейин эса, бирнеча бор Сарвар Усмон ва бир маротаба Садриддин мен блан боғланган бўлсалар, Абдулла Искандар лозим топганда, вақти вақти блан боғланиб туради Ваҳоланки ,мени "тарбиясизлигимни” жуда яхши билади. Тошкент бюросида юқорида-гилардан ташқари,Фарходни ва 2-3 аёлни ҳам (исмлари эсимда йўқ) танир эдим. Шулардан Нодира (агар ўша бўлса) Барнони яхшироқ танир эдим. Бошқалари ёш бўлгани учунми ( асосан менсиимай) мен блан мулоқат қилишмас эди. Ва мен асосан Абдувоҳид чиқирганда ёки ,охирги пайтларда,интернетдан фойдаланиш учун (компютерим йўқ эди,асосан ББСга борар эдим ва баъзида сизларга ҳам бориб қўяр эдим).Шунинг учун, мен Форруҳни Меҳрибоннни деярли танимайман ,кўрган бўлсамда, ҳозир у кимлигини билмай-ман. Алишер Сиддиқни эса ББСда ишлаган вақтидан яхши танийман.Шунингдек Дилбегим Мавлонийни, Гунора Равшаннни ҳам умуман танимайман ,кўрмаганман ҳам. Ман бу блан сизларнинг бирортангизга нисбатан ҳусуматда эмаслигимни билдириш мақсадида бу сатрларни ёзмоқдаман.
САБРИНГИЗ чидаб, ўқиган бўлсангиз, катта раҳмат. Синовдан ўтганингиз блан олқиш-лайман барчангизни. Энди гапни индаллосига кўчаман. Бир мақоламда, радиоэшитувчи-ларни сўз бойлиги ҳақида ёзганимда, уларга ,жумладан менга ҳам берилган саволни тасодифий эканлиги учун а, у, и,э,эни кўп қайтарилиши ,ва "паразит” ("текинхўр”) сўзларни оддий тингловчилар учун тинмсиз ишлатилиши, кечирарли хол эканлиги, аммо журналистар учун бу кечирилмас хол эканлигини ва улар олдида доимо тайёр ёзилган мавзуни ўқиб бериш имконияти мавжудлиги ҳақида фикр билдирган эдим. Шунинг учун, яна қайтараман, сиз журналистларда мавзуни ўқиб бериш имконияти бор экан, азизларим, радиотингловчиларни ВАҚТЛАРИНИ ЎҒИРЛАМАНГЛАР деб илтимос қиламан.
Форрух ҳақида анчадан буён ёзмоқчи эдим. У мавзуни ёритишда, тушунишимча, вақтдан ютиш учун ёки белгиланган вақтга берилган мавзуни сиғдириш учун бўлса керак (ҳархолда мен шундай тушундим), жумлаларни охирини, тўмтоқ қилиб, ютиб юборади, Форрухжон, мендан хафа бўлманг, "дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб” деган оддий деҳқон боболаримиз. Тўғри, сўзамоллик ҳам Аллоҳнинг берган бир неъмати. Бу ҳаммага ҳам насиб этабермайди. Масалан, мен ўзим ёзишим мумкин ,аммо оғзаки нутқда жуда оқсоқман. Сиз- журналистлар ўз устингизда ишлашларингиз даркор, чунки барча халқлар журналистлари каби, сизлар хам ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ ЮЗИСИЗЛАР! Тушинаман, (деярлик миллатимизнинг олд қатламининг жинояти, ўтган тузмнинг эмас,)риторика (сўзамоллик) дарслари бизда ўқитилмаган , бу қайси соха мутаҳассисилиги бўлмасин, барчамиз нўноқмиз. ,баъзи Аллоҳ берган иқтидорга эга миллатдошларимиздан истисно (САРВАР УСМОН, АБДУЛЛА ИСКАНДАР, БАРНО ,ПАҲЛАВОН,ЛУИЗА ИСКАНДА-РИЙ, ХАЙРУЛЛОҲ, СИРОЖИДДИН,Ферўза, Баҳтиёр ва жойлардаги баъзи мухбирлар кабилар). ББСда Рустам Қобил ҳам сиз каби эди, аммо у ўзини устида анча ишлади шекилли,ҳозир эшиттиришни жуда яхши олиб боради. Аммо ўзининг "сўз устаси” экан-лигини намойиш этадиган касбдошлдарингиз ҳам орангизда тиқилиб ётибди ва улар фақат радио мухлисларнинг вақтини ўғирлаш блан шуғулланадилар. Мени тушунишимча, қанча кўп вақтни олса ,шунча кўп пул олса керак , айниқса, радиодаги мавзуларни бошловчи учун анчагина аҳамият касб этса керак.
Юқорида айтганимдек,барчангизга баробарман.Бирингизни камситиб,бирингизни чорсу-пага олиб чиқмоқчи эмасман.Аммо ўз фикримни билдириб қўймоқчиман холос. Агар заҳархандалик қилмай, мени тўғри тушунсангиз, ўзингизга фойда, тескари тушунсангиз ҳам ўзингизга зарар. Энди гапимнинг асосий эгаси ким эканлигини айтиш вақти келди деб биламан.
Мехрибон!Мендан ҳафа бўлманг, ҳарбир нарсани ўз номи блан аташга ўрганиб қолган бир эзма кампирман. Кейинги вақтларда,шу сатрларни ёзмаслик учун, мен эшит-тириш-ни, сиз олиб борадиган кунлар, деярлик радиони ,сиз чиққан вақтда ўчириб қўядиган бўлган эдим. Мен-ку уни иложини топаолган эканман, баъзи асаби таранг мухлисларни бундай қилишга ақллари етмай, фақат ғижинишдан нарига ўтайдиганлар сони кўп экан. Мени асабим ҳам ишлайбериб (гимнастика),сийқаси чиқиб, анча мустаҳкамлашган. Бу барчага хос бўлавермайди. Ҳозир ўзингиз тушунасиз, барча НАФС йўлида ҳамма нарсага тайёр, хатто сиз эфирда пайдо бўлсангиз, жахли тез эркак радиосини синдиришгача тайёр турар экан. Ўзига иқтисодий зарарни ўйлаб, тўхтар экан.
Билмадим, "Озодлик” раҳбариятига жуда яқин шахс бўлсангиз керакки, негадир, аввало, эштиттиришни сиз тез тез олиб борадиган бўлгансиз. Авваллари бундай эмас эди.. Жигар-гинам, ўғирликни қароқчи "бошингиздан” ўргангага ўхшайсиз . Бу ҳам керак-а?! Нима, у бутун мамлакат халқинигина эмас , шу мамалакат халқи гардонига миллиардлаб четдан олган қарзларни, "ёрдамларни” ҳам юклаб, қароқчилик қилаётганда, сиз радио мухлисла-риннинг хар чиқишингизда, кам деганда 5, бўлмаса, 10 дақиқасини ўғирласангиз- ҳамммаси бўлиб ,2 соатлик эшиттиришда сизга мўлжаллангандан 35-40, кам деганда 25-30 дақиқа ортиқ вақтни ўғирласангиз,ОСМОН УЗИЛИБ ЕРГА ТУШМАЙДИКУ, аммо сиз ҳам, вақт ўтган сари, ўғирликни устаси фаранг бўлиб бормоқдасиз, ЖИГАРГИНАМ! ИСЛОМДА ҳарқандай ўғирлик ХАРОМ!!! Олаётган маошингизни ҳалол қилиб, олинг, ҳамкасабалингиз каби. Бу мени сизга катта - кампир сифатида бераётган маслаҳатим Айтиш мени вазифам,қабул қилиш сизнинг иҳтиёрингизда. Бу дунёда ҳам ,у дунёда ҳам барча қилинган ишларининг сарҳисобини Ўзи қилади . Инша Аллоҳ!Сизга бундан ортиқ, насиҳатомиз гап ёзмайман, ақилли аёлсиз деган умиддаман.
" Бу эси паст кампир, хечқандай асоссиз мени айбламоқ”да деган фикрдан узоқ бўлишин-гиз учун бир, икки мисол келтираман. Масалан, жойлардаги мухбирларининг мавзуга таалуқли маълумотларини дебочасини радио мухлисларга етказишингиз учун, бир жумла 5 ёки 6 та сўздан иборат бўлса, кам деганда, унинг 3 ёки 4 тасини 5-6 маротаба қайтарасиз, бунга қўшимча , "ҳурматли радио мухлислар” (ҳурмат қилганингиз учун раҳмат) жумласи, кам деганда, юқорида таъкидлаганимдек, ҳар бир қайтарилаётган сўзнинг бошида, орасида ва охирида кам деганда,сиз томондан 7 ёки 8 маротаба қайтарилади. Бу ерда сўзлариннг "оҳангдор”,” жимжимадор” қилиб чўзилиши, ёки паразит қўшимчалар, (э, а, у, я- н- а- а-… кабилар)ни ҳисобга олмаябман . Шуни ўзида жойлардаги мухбирлар берадиган аҳборатни сиз ўзингиз уларга нисбатан 2- 3 баровар вақтни ўғирлаб, эфирга узатиб бўласиз-да ,сўнг сўзни эгасига берасиз У бечора мухбир гапирадиган гапини вақтга сиғдириш учун шошиб - пишиб, гапини тамомлашга уринади. Сиз, нафақат мухлисларни , хатто хамкасабаларин-гизни ҳам вақтларини бемалол туя қилиш қобилиятига жуда устаси фаранг бўлиб бормоқдасиз. "Чиллаки чиллакини кўриб чумак урибди» деганларидек, кейинги пайтларда Садириддин (Ашур бўлгандан буён) ҳам, сиздан ўрнак олабошлади.
"Озодлик” раҳбариятига! Меҳрибонни ўрнига Дилбегимни ёки Гулнора, (яна кимдир ватанда бор, эсимдан чиқди)лардан бирортасини Меҳрибон блан алмаштириб,чиқирсангиз, ўзингизга яхши бўлар эди.
Яна бир бор,қў поллигим учун узр. Омон бўлинглар ва ишларингизда омад тилаб, Мўътабар опангиз.
Тошкент, 22.02.2011й
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2469 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz