Ислом шариати факултети очилди
Туркиянинг Анталия шаҳридаги "Оқ денгиз” университетида 19 йилдан бери кутилган ислом шариати факултети очилди.
Факултет асли 1992 йил ташкил қилинган бўлиб, лекин
университетнинг аввалги раҳбарлари даврида у ҳеч қандай таълим фаолияти
юритмаган. Факултетнинг тамал тошини қўйиш маросимида Туркия парламент
раиси Муҳаммад Алий Шаҳийн иштирок этиб, нутқ сўзлади. У ўз нутқида
Туркия университетлари олдида янги, етук мутахассислар етиштириб бериш
каби масъулиятли вазифа турганини айтиб, улар бу вазифани қисқа муддат
ичида уддалай олишларига ишонч билдирди. Шунингдек, маросимда Туркия дин ишлари департаменти бошлиғи Доктор Муҳаммад Журмоз ва бир қатор масъул кишилар иштирок этишди. Факултетнинг тамал тошини қўйиш билан бир қаторда факултет қошидаги масжид ҳам очилди. http://info.islom.uz/content/view/2402/992/
|