Среда, 24-05-08, 01:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 28 » Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга Очиқ Хат
08:59
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга Очиқ Хат
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга

Ўзбекистон фуқароси ҳозирда хорижда яшаётган Исмоил Дадажоновдан

Очиқ Хат

Ислом Абдуғаниевич:

Сизга мактуб ёзишимдан максадим бир Ўзбекистон фуқароси сифатида, шу юртнинг дарду ташвишига шерик инсон сифатида, барча Ўзбекистонликлар қатори шу юртнинг эгаси сифатида, ўз эътироз ва таклифларимни сизга йўллламоқчиман.

1989 йилда сиз Ўзбекистонни бошкарувни ўз қўлингизга олганинггизда кўп лар катори мен ҳам сизга ва келажакда қиладиган ишларингизга умид билан кўз тиккан эдим.

Қизил империя қулаганидан сўнг бизни юртимизда ҳам байрам бўлади деб ўйлагандим.

Сиз ўз даврида жон куйдириб ўзбек тилини ўргандингиз, чунки сиз бизни тилимизни билмас эдингиз. Урф одатларимизни ўргандингиз.

Афсуски оила аъзоларингиз бу ишларни қилмадилар. Улар тил хам ўрганмадилар урф одатларимизни хам тушинмадилар.

1991-йилда сайловларда Мухаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)ни ютиб чикдингиз. Ўша пайтда мен Мухаммад Солиҳни Қўқондаги ишончли вакили сифатида сайловчилар билан номзодни учрашуви ташкилотчиси ўлароқ учрашувни қай усул билан бўлса ҳам барбод қилишга қилган харакатларингизни сезганман. Ўша пайтдаёк сиз демократик сайловларга бетоқатлигингизни кўрсатгансиз.

Лекин Олий бош Қомусимиз деб айтиладиган Конституцияда 90 моддасида ёзилган Президентликка номзод киши ўз номзодини факат икки маротабагина кўрсатиши мумкинлиги сизга тегишли эмас эканлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.

Мен хом сут эмган банда сизни ўзингиз бош бўлиб ёздирган конституцияга амал қиласиз деб ўйлабман. Минг афсуски менинг ўйлаганларим хато бўлиб чиқди. Сиз эгаллаган салтанатнинг шундай оҳанграбоси бор эканки ундан айрилишни тасаввур ҳам килолмасангиз керак.

Аввалига кандайдир референдумлар билан ўзингизни тахтда ўтиришингизни қонуний қилиб кўрсатмокчи бўлдингиз.

2007-йилга келиб бу ишлар ортиқча деб ҳисобладингиз шекили сайловга ноқонуний номзодингизни қўйишни бирор бир нарса билан асослашга ҳам уринмадингиз. Чунки сиз ўзингизни ҳар кандай қонундан юқори қўйдингиз.

Мен кўр эмасман, Ўзбекистон баъзи сохаларда ютукларга эришганини кўрмокдаман ва бунинг учун сизга рахмат. Лекин кўплаб соҳаларда-аҳолининг жон бошига даромади, ишсизлик, инсон ҳуқуқлари ва яна қатор қатор соҳаларда дунёдага энг қолоқ ва диктаторлик тузумидаги мамлакатлар қаторида эканлигимиз ҳам сир эмас.

Инсон хуқуқлари масаласи кундан кунга даҳшатли тус олмокда. Қўл остингиздаги куч ишлатар тузумлар барча ўзгача фикрловчи ҳамда ибодат қилувчилар устидан зулм ғилдирагини юргизмоқдалар. Ахир ўша қўли қон жаллодларингизни сиз эмас жабрдийда халқ боқадику?!

Нима учун жабрдийда ўзбеклар ўқийдиган китобларини ҳам, киядиган либосларини ҳам, гапирадиган гапларини ҳам, борадиган жойларини ҳам сизни хохишингиз билан қилсалар?

Қани адолат, қани инсоф?! Сиз бошқараётган тузум кандай тузум деб аталади? Демократик жамиятми, комунистик жамиятми ёки феодализм жамиятими?! Мени билишимча қулдорлик жамияти бўлса керак?!

Ҳар кандай исён адолатсизлик мевасидир. Буни бугун дунёдаги жуда кўплаб мамлакатлар мисолида кўриш мумкин. Вақт кўрсатяпдики ҳеч бир тузум куч билан, қўрқув билан умрбод сақланиб қолмас экан.

Бу сўзларимни тасдикини кечагина Тунис ва Миср инкилобларида ва бугунги Ливия мисолида кўриш мумкин. Бу воқеъалар кимлардадир қўрқув уйғотган бўлса, кимларнидир қалбида умид учқунларини уйғотмокда. Табиий ўхшашликни қаранг: Айнан Андижонда қон тўкилаётган бир пайтда Ўзбекистон телевиденияси гўёки ҳеч нарса бўлмаганидек концерт қўйиш билан овора эди.

Бугунги Ливия диктатори полковник Каддафи ҳам сиздан ибрат олиб жон куйдириб миллий телевидинияси оркалик концерт қўйиб ётибди. У бечора бу концерларнинг охири унинг учун фожиялик тугашини билармикин?!

Асални ози ширин дейдилар. Кимки меъёрини билмаса, албатта жабр кўришини ушби вокеъалар яна бир маротаба тасдиқлаб берди.

Хўп, сиз ўлгинингизча тахтда ўтиринг. Лекин сиздан кейин қоладиган авлодингиз, қизларингиз, набираларингиз такдирини ҳам ўйлаш керакку?! Ахир сиздан кейин улар бир умрга диктатор авлодлари деган тавъқи лаънат билан яшашадими?! Сиз ўз халкингизни эмас, хатто ўз фарзандларингиз ва набираларингизни ҳам ўз нафсинггиз қурбонига айлантирябсизку?!

Кечагина Миср ва Тунисда бўлган бугун Ливияда бўлаётган инқилоблар минглаб қурбонлар эвазига рўй бермокда. Бизни халқимиз эса бундай қурбонларни кўплаб маротаба бериб бўлди. Биз энди яна беҳуда қон тўкилишини истамаймиз.

Агар сиз бир умр подшоҳлик қилишни истасангиз унда адолатлик Парламент сайловлари ўтказинг. Бу парламент факат сиз хохлаган, сизни имо-ишорангиз билан ҳатто калимасини йўқотиб қўядиган одамлардан эмас, халқ истаган ҳалол-пок инсонлардан иборат бўлиши керак.

Агар ана шу парламент сайловларда сизга истаганча қатнашиш хуқуқини берса, ана ундан кейин адолатлик сайловлар навбати президентлик сайловларига келади. Ана шу адолатлик сайловда сиз ҳалол ютиб чиқсангиз бир умрга хизматингизни қилайлик.

Мен бугун сиздан Президетликдан кетинг, Ўзбекистондан кетинг! Деб, талаб қилмайман. Чунки бундайин талабларни бажаришга тайёр эмассиз. Бугун сиздан чиндан ҳам ҳақиқий адолатлик жамият қуришга ҳаракатни бошлашингизни сўрайман. Хориждаги Мухолифатни ватанга қайтишга ва сайловларда қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Ислоҳотлар даври келди. Эзгуликни эса кечи йўқ.

Ислом ака бугун мен бир этак болаларнинг Отаси ва бир қучоқ набираларнинг Бобоси сифатида ўзим каби бир Ота ва Бобога эркакчасига мурожат қиляпман.

Агар сиз ушбу қадамларни қўйсангиз ўз халқингизга, фарзандларингизга ва набираларингизга нисбатан охирги имкониятдан фойдаланиб адолат қилган бўласиз.

Ушбу мурожаатимни қай усулда бўлса ҳам сизга етказишга ҳаракат қиламан. Ўз гапирган гапларим учун истаган ерингизда жавоб беришга тайёрман. Агар гапларим қалбингизга қаттиқ ботган бўлса узр.

Ватанимдаги барча ҳур фикр инсонларга ҳурматларим билан

Қўқонлик Исмоил Дадажонов

27 феврал 2011 йил Швеция. Ҳелсинборг

Тел.: +46 424993383 E-mail: uzbek55@mail.ru
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 2542 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz