![](http://www.uznews.net/con_images/iu/2/2701_94df7109eb085f48_middle.jpg) |
| Юсуф Расулов, ўзбек мухолифати Анвар Каримов тимсолида МХХ жосуси билан иш кўрмоқда дея ишонади | Ўзбек мухолифати ичидаги "сассиқ така”?Uznews.net
01.03.11 – Швецияда яшовчи ўзбек мухолифати вакиллари ва диссидентлар ўз
ичларидаги Ўзбекистон МХХ айғоқчисини фош этишди ва у томонидан бўлган
фитна ва таҳдидлардан швед полициясига шикоят аризаси йўллашди.
Юзлаб ҳамюртлари каби Швециядан бошпана олган ўзбекистонлик қочқин Анвар
Каримов ўзбек қочқинлари ичида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати
(МХХ) фойдасига провакацион ишлар олиб боргани учун бир қанча ўзбек
диссидентлари томонидан айбланмоқда.
Унинг Швециядаги икки ҳил турмуши ҳақидаги гап сўзлар "Янги Дунё”
саҳифаси асосчиси, журналист Юсуф Расулов билан зиддиятга киришгач,
янада яққол аён бўлиб қолди ва у журналистнинг Ўзбекистонда қолган
яқинларига таҳдид қила бошлади.
Ўтган ҳафта Расулов ўзи яшаб турган, Стокҳолмдан 80 км узоқликда
жойлашган Ескилстуна шаҳар полициясига Людвика шаҳрида яшовчи Анвар
Каримов томонидан бўлаётган таҳдид ва ҳужумлардан ҳимоя қилишларини
сўраб мурожаат қилди.
Расуловнинг айтишича, ундан ташқари бошқа бир неча киши Анвар
Каримовнинг фитнакорона ҳаракатларидан шикоят қилиб полицияга ариза
ёзишган.
Полиция вакилларининг Расуловга айтишларича, бу масала назорат остига олинган.
Нега сиз Каримов МХХ жосуси эканлигига ишонасиз? деган саволга жавоб
бераркан, Расулов, жосусликда гумон қилинаётган бу одам бир неча марта
ўзининг кўз олдида Тошкентга қўнғироқ қилиб, кимгадир Швециядан бошпана
олган ислом намояндалари дохил бир қанча қочқинлар ҳақида маълумот
берганлигини айтади.
Бундан ташқари, Расуловга кўра, унинг
![](http://www.uznews.net/con_images/iu/2/2702_6a3ceaffca21b2c9_middle.jpg) |
| Анвар Каримов "Uznews.net" саволларидан йироқда қолмоқда | ўзи автоҳалокатга учраб қўли сингач, Каримовнинг "Янги Дунё” саҳифасини ўз назоратига олишига қўйиб бериб, чув тушган.
Ўшанда веб саҳифада бир қанча шубҳали материаллар пайдо бўлган. Улардан
бири 5 январь куни эълон қилинган "Қозоғистондаги қочқинлар: улар
кимлар?” мақоласида, номаълум муаллиф Олмаота шаҳрида ҳибсда
сақланаётган ва экстрадиция хавфи мавжуд 29 қочқинни террорчилик
ҳаракати содир этганликда айблайди.
Расулов Каримов таъсиридан қутилишга ҳаракат бошлаганда, у "акангга
салом айт” каби "смс”лар йўллаб шантаж қилишга ўтади. Бошқа "смс”да
Каримов Расуловнинг турмуш ўртоғи яқинларини тилга олган.
"Мен яхши биламанки, бу мақолаларнинг барчасини Каримов Ўзбекистон
МХХдан олган, унинг мақсади – мухолифатчилар ўртасига низо солиш ва
буларнинг барчаси ҳақида Тошкентни хабардор қилиш”, – дейди Расулов
Анвар Каримов ўтган жума кунидан буён телефон қўнғироқларига жавоб
бермайди, "Uznews.net” таҳририяти томонидан бу мақола ёзилгунга қадар
унинг зиддиятларнинг келиб чиқиши ва ўз шахсига нисбатан билдирилаётган
айбловларга муносабатини билиш имкони бўлмади.
"Озод деҳқонлар” партияси асосчиси, профессор Олим Каримовнинг набираси
ва ҳуқуқ ҳимоячиси Гавҳар Орипованинг ўғли бўлган Анвар Каримовнинг
Ўзбекистон МХХ айғоқчиси деган тасаввур ақлга сиғмайди.
У шимолий Европага келиш шарафига, қатағонлардан ўта жабр кўрган ўзбек
оилаларидан бирининг вакиласи Дилобар Худойбергановага уйлангани учун
эришган.
Дилобар 2000 йил бошларидан, мактабда ўқиб юрган чоғи, ўлим жазосига
ҳукм қилинган акаси Искандар ҳимояси учун кураш бошлаган пайтидаёқ
кўплаб журналистлар ва хорижий дипломатлар қалбини забт эта олган эди.
Ёши бироз улғайгач, у таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Тамара Чикунова
раҳбарлигидаги "Оналар ўлим жазосига қарши” ташкилотида ишлай бошлади,
уларнинг жасоратли курашлари натижасида 2008 йилда Ўзбекистонда ўлим
жазоси бекор қилинди.
Шундай нуфузли ўзбек демократлари оиласига мансуб бўлган Анвар Каримов
қандай қилиб МХХ жосуси бўлиб қолди ва нега ўз ҳамюртларига очиқдан
очиқ таҳдид қила бошлади? – тушунарсиз қолмоқда.
Лекин шу нарса аёнки, Швецияда ўзбек мухолифатчилари ичида оловланган
бу жанжал унинг иштирокчиларининг бирортасига ҳам обрў келтирмайди.
Uznews.net
|