Холиқназар Ғаниев, Самарқанд.
Сӱнгги кунларда бизда қор ёғиб ҳаво кескин совиб кетди. Натижада, ҳамма ерда бӱлгани каби, газ тақчиллиги туфайли, кӱпчилик уйлар иситилмайди, совуқ. Ҳатто, Жомбой туман ҳокимлиги биносининг мажлислар зали ҳам иситилмайди шекилли, у ерга кундалик ишларни муҳокама қилиш ва навбатдаги топшириқларни олиш учун йиғилган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари яхлаб, совқатиб қолишган. Бундан ва, умуман, қарийб ҳар куни чақириладиган бунақанги мажлислардан тоқатлари тоқ бӱлган оқсоқоллардан залдаги бири: «Мана, иш талаб қилаяпсизлар, лекин иш қилишга бизга шароит ҳам яратилиши керак-ку. Масалан, менинг ӱз лавозимимга сайланганимга ҳали бир ҳафта бӱлган бӱлса, шундан тӱрт кунида мана шу ерга мана шунақанги мажлисларга келиб бир неча соатлаб совуққа қотиб ӱтириб кетмоқдаман. Ахир, оёқлар музлаб кетди-ку!» деб юборади. Залда қарсаклар чалинади.
Президиумда ӱтирган туман прокурори залдагиларга: «Сизлар ҳаммангиз
муттаҳамсизлар, ҳар бирингизнинг устингиздан менинг қӱлимда компромат
бор, ҳаммангизни қуритаман…», деб дағдаға қила бошлайди. Бу гаплардан
жунбӱшга келган бояги оқсоқол шартта ӱрнидан турадида: «Сиз нима
деяпсиз, нима ҳақингиз бор одамларни бундай беҳурмат қилишга? Сиз билган
қонунни биз ҳам биламиз. Қӱлингиздан келса мана мени қаманг», дейди.
Залда қарсаклар чалинади.
Шаштидан қайтмаган прокурор унга қӱлини ниқтаб: «Э-э, сен…!», дейди.
Прокурорнинг бу гапи оқсоқолни баттар ғазаблантиради: «Э-элама, мен
сенинг хотининг ёки боланг эмасман» дейди. Залда гулдурос қарсаклар
янграйди. Прокурор мулзам бӱлиб, жим қолади.
Мажлис тугагач ҳамма довюрак оқсоқолни олқайди. «Бор экансиз-ку!», «Бӱлар экан-ку!» деган хитоблар янграйди.
Бу воқеанинг довруғи ҳозир бутун туманга таралган. Маърака-йиғинларда албатта шу ҳақда ҳангома бӱлади.
Бу бир симптом бӱлса не ажаб!
www.yangidunyo.com