Ҳуқуқ ҳимоячиси тузоқ эканлигини сезиб сезиб қолади.
Бугун, яъни1-март куни соат 12 ларга яқин Гулшан Қораевага Ҳалқ Банкининг
масъул ходими телефон қилиб-”Сизга январ ойидан буён ёрдам пули
ёзилган келиб обкетинг, йўқ, яхшиси ўзим обориб бераман”-деб айтган.Ҳайрон
бўлган Гулшан, сабаби у болалари учун ёзган ва тақдим
этган хужжатларга асосан махалла комитети кенгаш ўтказиб кейин
берилишини аввалдан билади,бу биринчидан, иккинчидан ҳеч замонга
банкнинг ўзи келиб пул бермайди, айникса Ўзбекистон банклари(топширган
пулингни пора бериб ололмайсану).Гулшан бунинг тузоқ эканлигини сезиб
махалла котибига телефон қилади, котиб унга -”биз ноябрдан бери ҳеч қ
андай кенгаш ва мажлис ўтказганимиз йўқ, насиб бўлса март ойига ҳам бўлмайди
, нафақага сизни тавсия қилганимиз йўқ”-дейди (Гулшан ҳужжатларни
ноябр ойида топширган ва ҳалигача нафақа ололмай юрибди).Бу сафар
Гулшаннинг ўзи банк ходимига телефон қилиб-” текшириб кўринг яна
фамилиядошим бўлмасин”-дейди.Гулшан шундай фикр билдиради-”ҳозир менга ҳ
ар ойи пул бериб боришади, ҳе олти ойлар ўтганидан кейин адашиб
берганмиз,деб мени товламачиликка айблаб,судга тортиб
юборишади,биламан бу кимнинг иши”-деган фикрни билдирди.
1-март, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти.
|