Ватандошлар
дам олиш кунларини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида
”Замондош” ТВ махсус дастур асосида ҳар шанба куни Европа вақти
билан соат 19 : 00 дан бошлаб кўрсатувлар намойиш этади.
Келаётган шанба – 5 март куни дастлабки дастуримизни қуйидагича режалаштирдик.
19: 00. Мусиқий лаҳзалар.
19 : 10. Жаҳонгир Муҳаммад: "Турк дунёси”. Адабий – мусиқий кўрсатув.
19 : 20. "Чол ва набира”. Ўзбек бадиий фильми.
Дастуримиздан дам олиш кунингиз кўнгилли ўтиши учун яна бир қанча кўрсатувлар ўрин олган.
Бундан ташқари, таваллуд кун ёки бирор –
бир тантана муносабти билан ўз яқинларингиз, ёру биродарларингизни
табрикламоқчи бўлсангиз, сиз севган санъаткор ижросидаги куй-қўшиқларни
ҳам талабларингизга мувофиқ намойиш этишимиз мумкин. Бунинг учун бизга info@zamondosh.com электрон манзили орқали истагингиз билдирилган мактубингизни йўлласангиз кифоя.
"Замондош” ТВ маъмурияти .
"Туронзамин”дан: ЗамондошТВни томоша қилишингиз учун сайтимизнинг чап томони, юқори қисмида "ЖонлиТВ” номи билан линк қўйилган.
|