Шариатга мувофиқ дафн қилиш ширкати
Мусулмонларнинг
талабларига биноан, Голландияда ўликларни ислом шариати таълимотларига
мувофиқ дафн қилишга ихтисослашган ширкатлар таъсис этилиши эълон
қилинди.
Бу ширкатлар Голландиядаги барча мусулмонларга
хизмат кўрсатадилар. Улар мамлакат ичидаги голланд суғурта корхоналари
ва ислом мамлакатларидаги етакчи суғурта корхоналари билан ҳамкорлик
қилиб, дафн қилиш жараёнидаги ислом қонунларини тадбиқ қилган ҳолда,
мусулмон ўликларни Голландиядаги мусулмонлар қабристонига дафн қилиш ёки
уларни ўзларининг ватанларига етказиб бериш билан
шуғулланадилар. Охирги вақтларда бу соҳада "Ар-роҳма” ва "Ар-роҳил”
ширкатлари самарали фаолият юритмоқдалар.
|