Четверг, 24-05-02, 12:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 3 » Мусулмон мактабларида дин дарслари
06:36
Мусулмон мактабларида дин дарслари
Мусулмон мактабларида дин дарслари
islom.uz
      Ўткан 1918 йил 4 ноябрда Маориф комиссариати тарафиндан чиқарилғон 38 рақамли буйруқнинг 6-моддасинда мусулмон мактабларида дин дарслари ўқитмоқ тўғрисинда тубандағи сўзлар ёзилғон эди:
  «Мусулмон халқи ўртасиндағи тараққиётнинг озлиғин ва унлар орасиндағи таассуб ва қоралиқларни эътиборға олиб, дин дарслари тўғрисинда мусулмон мактаблариға истисно қилинур, ҳам мусулмон мактабларидан шогирдлариға (имомлар тарафиндан ўқитилмоқ шарти ила) таҳорат ва шунга ўхшаш муҳимроқ ҳавойижи динияларин ўргатмакка муаллимларға ихтиёр берилди».
   Бутун Туркистон жумҳуриятиндағи ерлик мактабларда дин дарсларини ўқитув ва мактабда ибодатлар қилдирув манъ қилинғон ҳолда, ёлғуз мусулмонлар учун истисно тариқида дин дарсларини бермоқға рухсат этилуб, чиқорилғон мазкур буйруқ ё халқ орасига тамом тарқалмаган ва ёхуд тарқалған бўлса ҳам, мухтасар бўлғонлиғи учун мазмуни яхши англашилмағон. Биноаналайҳ, халқ орасинда ерлик мактабларға муҳаббат ва рағбат ўрниға нафрат пайдо бўлиб, гўё ерлик мактабларда дин дарслари ўқитилмайдир, шубҳасила кўп кишилар болаларини олиб, эски мактабларға берғонликлари ва баъзи ўринларда ерлик мактабларни очмоққа халқнинг мамониъат кўрсатганлиги ва болаларин мактабларға бермағонликлари эшитиладур. Ҳолбуки, юқорида ёзилғон буйруқ мусулмон мактабларинда дин дарслари ўқутмоққа комил ихтиёр берадур. Мисола, буйрукда «Таҳорат ва шунга ўхшаш муҳимроқ ҳавойижи динияларин» дейилганки, муҳимроқ ҳавойижи диния орасина намоз, рўза, ҳаж, закот, эътиқодот, ахлоқ ва одоб мамошират ва мукаммал суратда Қуръони карим ва шунларға ўхшаш заруриёти диниянинг ҳар бири керакдур. Буйруқда манъ қилинган бир нарса бор бўлса, ул ҳам имомлар томонидан ўқитилмоғидур. Ҳолбуки, Русия мактабларида дин дарсларин ҳар вақт пўплар юриб ўқитганлар. Мусулмон мактабларида эса дин дарсларин шул вақтгача имомлар юриб ўқитмасдан, фақат мактаб муаллимларининг ўзлари ўқитғонлар, шул сабабли ул шарт мусулмон мактабларида дин дарсларини мукаммал суратда ўқитмоққа ҳеч бир халал келтирмайдир. Ибодат масаласиға келғонда, мусулмонлар учун ҳар ерда муъбад ва масжиддир. Мусулмон болаларин ибодатдин ҳеч ким манъ қилғони йўқ, улар тилаған ўринларида муаллимлари бошлиқ тилағанларича ибодат қила билурлар. Мусулмон мактабларида дин дарслари ўқитмоқ тўғрисидағи буйруқни бу тариқа тафсил бермак ила буни ҳам илова қилинурки, ерлик мактабларида дин дарслари ўқитмоқ учун муаллимларға комил ихтиёр берилган.
   Бу ихтиёрдин фойдаланиб, ҳар бир муаллим ўзининг дарс жадвалиға лоақал ҳафтада уч-тўрт соат дин дарслари киритуб (бошқа фанларнинг соатига зарар еткурмаслик шарти ила), ул соатларни ибодат, эътиқодиёт, Қуръон ва ахлоқ каби қисмларга бўлиб ўқитмоққа виждонан мажбур ўлса керак. Ҳозирғача баъзи мактабларда дин дарслари берилмас экан, иш ҳукумат нуқсонидан эмас, балки муаллимларнинг нуқсонлари ва буйруқдан хабарсизликларидан. Бу хусусда қўл остиларидағи муаллимларға тегишли буйруқ ва маълумотни бермоқ ва дин дарслари учун муфассал проғрамлар тузиб эълон этмак маҳаллий маориф шўъбалари ҳузуридағи турк шўъбаларининг вазифаларидир. Эски мактабларға келсак, уларда на илм-билим бор ва на дин бор. Балки ёш болаларнинг руҳоний ва ҳам жисмоний жиҳатдан хароб этилиб ётган танбалхоналардир. Биноаналайҳ, ундай зарарли мактаблари етарлик ёки мактаблар очилғон ҳар бир ўринда ёпар. Даромадларнинг текисроқларини ижтимоий таъминотға ёзиб, маишатларин ундан таъмин этдирмоқ, ёшроқларин таълим ва тарбия курсларида бир оз ўқитиб, янги мактабларға муаллим ўлароқ ўрнаштирмоқ лозимдур.
   Аммо ёлғиз Қуръони каримни ҳифз этдирмоқ мақсади ила давом этуб турғон қорихоналар (бошларида муқтадир қорилар турмоқ шартила) ёйилмасдан, аввалги ҳолларида давом этмаклари мумкиндур.

   Ўлка Маориф комиссари: Муҳаммадамин Афандизода
   Турк шўъбаси мудири: Мунаввар қори
  «Иштирокиюн» газетаси, 1919 йил, 28 апрел
Категория: ТАРИХ | Просмотров: 1458 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz