Воскресенье, 24-05-05, 11:24

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 4 » Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага АҚШ Давлат департаменти мукофоти топширилади
14:21
Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага АҚШ Давлат департаменти мукофоти топширилади

Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага АҚШ Давлат департаменти мукофоти топширилади

АҚШдаги ҳамкорларимиз томонидан келаётган маълумотларга кўра, АҚШ Давлат департаменти бу йил 8 март куни тантанали равишда топширилиши кутилаётган "Жасоратли аёл” Халқаро мукофотини, Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага топширишни лозим топган. Мукофот баҳона маълумотларга кўра, Рўза Ўтинбоева 7-8 март кунлари АҚШ пойтахти Вашингтонда бўлади ва Оқ уй маъмурияти аъзолари билан учрашув ўтказиши кутилмоқда. Бундан ташқари, "Америка овози” радиоси маълумлотларига кўра, Р.Ўтинбоева Вашингтондаги Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармасида сиёсатчилар ва журналистлар учун нутқ қилади. Ўз нутқида Қирғизистон президенти унинг мамлакатидаги иқтисодий қийинчиликлар ва сиёсий тизимдаги ўзгаришлар ҳақида гапиради. Худди шу куни Р.Ўтинбоевани Давлат департаменти котиби Хиллари Клинтон қабул қилади.

 

 Қирғизистон президенти АҚШ Давлат департаменти мукофотига лойиқ топилгани Ўзбекистон фуқаролик сектори

вакиллари, таҳлилчилар ва ҳатто одиий фуқаролар томонидан таажжуб ила қабул қилинди. Жараённинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари ўтказган сўровнома иштирокчилари фикрича, АҚШнинг бу аҳди, "биринчидан мукофотнинг нуфузини туширди, иккинчидан АҚШнинг нуфузини туширди, учинчидан эса бу мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва олий қадриятлар ҳақидаги иддаолари вақти келса ўн бешинчи масала сифатида четга суриб қўйилишини яққол кўрсатди”. Ўзбекистон фуқаролари, айниқса Фарғона водийси ва Тошкентдаги сўровнома иштирокчилари фикрича, Роза Ўтинбоева "қандайдир мукофотга, олий даражадаги сийловга эмас, халқаро даражадаги шармандаликка кўпроқ арзирли инсон”.

 

"Лекин шахсан мен АҚШнинг бу қилиғидан ҳайрон қолмайман. Негаки, ўзингиз бир қаранг, АҚШ бир пайтлар Ҳусни Муборак учун ҳам қучоқ очган, унгаку Жасоратли аёл мукофотини бергани йўқ, аммо ўшанга яқинроқ муносабатда эди, бугун нима бўлди, бугун АҚШ бирдан ундан юз ўгирди ва ҳатто уни диктатор сифатида тан олди, инқилобни қўллади. Муаммар Қаддофийни ҳам Ғарб ва Европа деярли ҳурмат қилди, қаранг уни Берлускони ва Саркози сал қолса бошида кўтариб юрди, бугунчи, бугун Ливия ёнида НАТО ҳарбий кемалари шай турипти, Пентагон интервенцияга тайёр. Яъни демоқчиманки, АҚШ кимнидир ўпишни бошлаптими, демак яқинда тепади, бу менимча яхши ишорат”, дейди таҳлилчи Нидои Мазлум.

 

Ўзбекистонликлар ва ҳатто дунёнинг турли бурчларида истиқомат қилувчи таниқли мухолифат намояндалари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан фарқли, АҚШ расмийлари фикрича, Роза Ўтинбоева Қирғизистон равнақи учун узоқ йиллардан бери тер тўкиб, жасорат кўрсатиб келаётган аёл. Дапертамент томонидан таъсис этилган мукофот ҳам айнан жамият тараққиёти учун узоқ йиллардан бери курашиб келаётган, ҳуқуқ ва адолат йўлида жасорат кўрсатган, халқ хизматида юрган аёлларга топширилади. АҚШ Давлат Департаменти фикрича, Роза Ўтинбоева айнан ана шундай аёллардан. Шу боис 8 март куни АҚШ Давлат Департаменти "Жасоратли аёл” Халқаро мукофотини, тасдиқланиб улгурган маълумотларга кўра, айнан Роза Ўтинбоевага тақдим этади.

 

 «Жасоратли аёл» Халкаро мукофотининг бу йилги совриндорлари орасида Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева ҳам борлигининг ўзи мени ҳайратга солди. Дунё аёлларига инсон ҳуқуқлари учун курашга қўшган ҳиссалари учун бериладиган бу мукофот Роза Ўтинбоевага берилиши шармандаликдир. Зеро айнан мана шу аёл, АҚШ томонидан "Жасоратли”, деб топилган аёл, ўзбек халқининг қони дарё бўлиб оқиши, ўзбек миллати вакилларининг тириклайин ёндирилгани, қизлари, аёллари қирғиз ваҳшийлари томонидан зўрланиб, ваҳшиёна ўлдирилиши, ҳали туғилиш муддати етиб келмаган гўдакнинг ўзбек зурриёди экани учунгина она қорнидан суғуриб олиб коптокдай тепилишини қўйиб берди ва ҳатто ҳозиргача асл жиноятчиларга кескин жазо белгиламади, бугун ҳам шўрлик ўзбекнинг қаққшашига жим қараб турипти ва демакки ўша жиноятга шерик бўлган, балким уни бошқарган шахсдир”, дейди "Ўтюраклар” Клуби инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш халқаро жамияти раҳбари Мўътабар Тожибоева.

 

Дарҳақиқат зўрланган аёллар ва вояга етмаган қизлар ҳақида. Бу мавзу Озодлик радиоси томонидан кенг ёритилди, маълумотларга кўра "Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” Ассоциацияси бу борада махсус ҳисобот ҳам ҳозирлаган ва у яқин кунларда халқаро жамоатчиликка барча тафсилотлар билан тақдим этилади. Унгача эса, Озодлик радиосидаги ҳамкасбларимиз томонидан тақдим этилган, зўрланган аёллар ҳақидаги лавҳадаги мана бу иқтибосни келтириб ўтишни лозим топдик, бу иқтибос ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаевга тегишли. "...Аëлнинг бачадонига автоматнинг учини тиқиб ташлаган. Яна битта аëлнинг бачадонига болт, гайкаларни тиқиб юборишган. Умуман шунақа ачинарли ҳолатлар... буларнинг (ҳуқуқ ҳимоячисининг ўз маҳалласидаги зўрланган олти аёллар - Жараён) ичида иккитаси турмушга чиқмаган, тўрттаси турмушга чиққан. Бола-чақалари бор, 30 ëшга етмаган аëллар...”.

 

"Ўш қирғинидан кейин ўзбек маҳаллаларида, айнан мана шу Р.Ўтинбоеванинг розилиги ва маъқуллови билан ўтказилган «тозалов» тадбирлари давомида қийноқларга тутилган, ўлдирилган ўзбекларнинг муаммоларини кўтармаган халқаро ташкилот қолмади. Жаҳон ҳамжамияти ҳанузгача бу қирғин ва унинг ортидан ўтказилган ва ҳамон айрим жойларда давом этаётган "тозалов” тадбирини титроқ билан эслайди. Ундан кейинги шафқатсизликларнинг энг даҳшати бу ёш келинлар, қизларнинг ўғирланиши, зўрланиши ва баъзан ўлик ҳолида, ҳушини йўқотган ва ёки жуда ҳам руҳий саросимага тушган ҳолида кўчаларда ташлаб кетилишидир. Р.Ўтинбоева бу жиноятларнинг ҳам тагига етмади, етишга уринмади, буни талаб ҳам қилмади, аксинча унинг мулозимлари бор нарсани йўқ деб безрайиб туришини қўллади... балким шудир унинг кўрсатган жасорати?”, дейди Мўътабар Тожибоева.

 

Дарҳақиқат 2010 йил юинь ойида бўлиб ўтган Ўш қирғини ортидан ўтказилган "тозалов” тадбири айнан этник ўзбеклар учун дард устига чипқон бўлди. Бундай тадбирлардан бирига шахсан гувоҳ бўлган Норвегиядаги Хельсинки қўмитаси вакили Ивар Дале "Фарғона.ру” Халқаро Ахборот агентлигига берган интервьюсида йиғлаб юборди. Айнан мана шу улкан жиноят айбдорларини айнан ўзбеклар орасидан қидириш интилиши туфайли қотиллик ва бир қанча оғир жиноятларда (???) айбланиб таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров ҳибсга олинди. Тергов давомида табиатан ўта юмшоқ, ва бир қатор халқаро ташкилотлар ва ҳатто Европа парламентлари томонидан гўзал табиатли инсон деб топилган ҳуқуқбон ваҳший қийноқларга солинди, адолатсиз суд ҳукми билан умрбодлик қамоқ жазосига тортилди. Маҳкама адолатли бўлиши, мамлакатда ҳақиқат ва қонун устиворлиги амалда исботланишини Роза Ўтинбоевадан сўрамаган бирор халқаро ташкилот қолмади, аммо...

 

"1-3 декабрь кунлари Қирғизистонга сафари давомида Инсон ҳуқуқлари Халқаро Федерецияси Президенти Сохайр Белахассен қамоқдаги Азимжон Асқаров билан учрашди. Ҳуқуқ фаоли билан учрашувдан сўнг жаноб Белхассен "Қирғизистонда апрель ва июнь ойида содир этилган зўравонликларнинг асл ташкилотчилари жазосиз қолар экан мамлакатда барқарорликка эришиб бўлмайди”, деб таъкидлади. Азимжон Асқаров Қирғизистон қамоқхоналарида ётган минглаб қийноққа солинаётган ЎЗБЕК миллатининг бир вакили холос. Таниқли ҳуқуқбон ҳимояси учун дунё оёққа турган бўлсада, қирғиз расмийларининг жиноятлари, ўзбекларга қарши қўлланилаётган қийноқлар ҳақида Азимжон Асқаров айтган гаплари видео кўринишда интернет сайтларида эълон қилинган бўлсада Роза Ўтинбоева бундан кўз юммоқда. Афтидан АҚШ ҳам”, дейди Мўътабар Тожибоева.

 

М.Тожибоеванинг айтишича, ҳозирда ўзбекларга қарши уюштирилган қирғинда фаол қатнашган қирғиз ҳуқуқ-тартибот органлари ва махсус хизматлари томонидан ёлланган ва махсус таркиб аъзолари саналмиш қирғиз аёллар бошқа мамлакалардан қўним топаётган ўзбекларни ҳам таъқиб қилмокда. Улар қирғиндан кейин мамлакатни тарк этиб, Туркиядан бошпана олган ўзбекларни қидириб топиб, уларга қарши фитналар уюштираётганликлари, ўзбеклар ишлайдиган жойларда жанжаллар уюштириб, иш берувчиларга «бу ўзбеклар бизларни ҳақорат қилди, буларни ишдан ҳайдашингизни талаб қиламиз» дея тўполон қилмоқда экан. Афтидан дейди М.Тожибоева, ҳурматли жаноб Белхассен айтганидек зўравонликларнинг асл ташкилотчилари жазосиз қолиши эвазига нафақат Қирғизистонда балким бошқа давлатлардан паноҳ топаётган ўзбекларнинг ҳам ҳолига вой бўлиши мумкинлигини нахот Р.Ўтинбоевани мукофотга лойиқ топганлар билишмаса...

 

"Мен умид қиламанки бутун дунёдаги ўзбеклар Роза Ўтинбоеванинг бундай мукофотга муносиб эмаслигини, бу юксак мукофотнинг унга топширилишини ўтган йили Ўш қирғинида қурбон бўлган, аёллар, норасида қизлар, ёш болалар, кекса отахон ва онахонлар минглаб инсонларнинг руҳини ҳақоратлаш деб билишларини баралла айта олади. Агар соғлигим, имкониятим кўтарганида эди, Каримовнинг Брюсселга қилган ташрифи пайтида Европа Иттифоқи биноси олдида норозилик ўтказганимиз каби 8 март куни АҚШ Давлат департаменти биноси ёнида юксак мукофот билан тақдирланаётган аёл раҳбарлиги пайтида зўравонлик қурбони бўлган ўзбек аёллари хунини талаб қилиб намойиш ўтказган бўлардим. Бугун менинг қалбимни ўйиб, қадрини мутлақо йўқотган ана шу мукофотдан воз кечмоқчи эканимни, мен Роза Ўтинбоевадек ўзбек ҳалқи қотилларининг "онаси”га мукофотдош бўлишни истамаслигимни айтган бўлардим!”, деди Мўътабар Тожибоева.

 
                                                                                                                                           http://www.jarayon.com/

Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 1210 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz