Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими
БАЁНОТИ.
«Эзгулик» жамияти устидан бошланган жиноий иш барча қатори бизларни ҳам бефарқ қолдирмади. «Эзгулик» Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган саноқли мустақил ташкилотлардан бири.
Агар бу ташкилот фаолияти тўхтатилса биринчидан Ўзбекистон обрўсига янада путур етади. Мамлакатдаги Инсон ҳуқуқлари борасидаги фаолият янада мураккаблашади. Биз ҳалқаро ташкилотларни, демократик давлатларни, қолаверса Ўзбекистон президентини
«Эзгулик» жамиятини ҳимоя қилишга чақирамиз. Чунки, қайсидир гуруҳ ёки шахс манфаатини деб Ўзбекистон обрўсини ҳалқаро жамоатчилик олдида тўкишга ҳеч кимни , ҳатто ўша , терговчиларни ҳам ҳуқуқи йўқ. Биз «Эзгулик» жамиятида фаолият олиб бораётган дўстларимизга ҳамдард эканлигимизни билдириб коламиз.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Наманган вилояти бўлими.
|