Шунақаси ҳам бўлар экан
Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораевага
нисбатан туҳматона бир вазият уюштирилиши мумкинлиги хусусида бир хабар
тарқатилганди. Ундага мазмунга кўра, Гулшаннинг ногирон боласи учун у
яшайдиган Маҳоллот маҳалла қўмитаси қарори бўлмаган ҳолда, ижтимоий
маблағ ажратилган. Бунда унга тузоқ қўйилганлиги келтирилмаган хабарга
тағин яна бир бор қайтиб Г. Қораеванинг мактубини эълон қиламиз.
1-
март куни менинг уй телефонимга, Ҳалқ банки Қашқадарё вилоят бўлимидан
бир ходим қўнғироқ қилиб қилиб, январ ойидан болаларим учун пул
ўтганлигини ва олиб кетишим лозимлигини таъкидлади. Унинг таклифига
кўра, мен бориб пулни олишим мумкин, ёки унинг ўзи уйимга келтириб
беришга ҳам рози эди.
Шунда мен ўйланиб қолдим, ноябрь ойида маҳаллага фуқаролар йиғинига мурожат қилган бўлсамда, аммо бу масалан кўриб чиқишга масъул бўлган комиссия ҳали ҳануз йиғилмаган. Маҳаллада комиссия
йиғинида 20 га яқин фаоллар, молия ёки биржа ходимлари ҳам иштирок этишади.
Фақат улар лозим топсагина, нафақага пули олиш имкони туғилади, акс
ҳолда кейинги йиғинни кутишга тўғри келади. Шу сабабли мени маҳалла
фуқоролар йиғини комиссияга декабрдан то ҳозирги кунгача ҳам таклиф
этилмаганман. Банк ходимининг телефон килганидан сўнг ажабландим, менга
болаларимга ижтимоий таъминотдан маблағ ажратилиши мумкин бўлмаган
ҳолат.
Маҳалла комиссияси тартиб – қоидаларини яхши биламан.
Шу сабабли зудлик билан Маҳаллот маҳалла фуқоролар йиғинига сим қоқдим.
Нариги томондан фуқоролар йиғини раиси Жума Ортиқов гўшакни кўтараркан,
комиссия ҳали ҳам йиғилмаганини ва менга нафақа пули ажратилинмаганини
билдирди ва Маҳбуба исмлик бошқа бир аёл билан гаплашишимни маслаҳат
берди. Телефонни олган Маҳбубага ҳам шу саволни бердим ва нима учун
нафақа пули ажратилиниши учун қарор берилган бўлса бехабар қолганлигимга
ўз таажубимни билдирдим.
"Гулшан опа ноябрь, декабрь, январ ва февраль ойларида ҳам комиссия йиғилгани йўқ. Худо хоҳласа март ойида ҳам йиғилмайди”, – деб жавоб берди у.
Бу
ҳолни сира тушина олмай бошим қотди. Ҳақиқатдан ҳам комиссиядан
аъзолари йиғилмай туриб нафақа тайинланмайди. Бундан бир неча йил илгари
(санаси аниқ эсимда йўқ) мени ногирон фарзандим гриппга чалинди.
Мунтазам харорати кўтарилар, бирор ёққа чиқишнинг ҳам имкони йўқ эди.
Махалла комиссиясининг йиғини ҳам айни шу кунга тўғри келди. Менга
маҳалла котиби телефон қилиб, комиссияга йиғинига келишимни сўради.
Аммо боламнинг бетоб бўлиб ётганлиги, ҳарорати борлиги сабаб, бора
олмаслигимни айтдим. Уларнинг ўзларидан келиб аҳволни кўришларини ҳам
сўрадим.
"Бўлмайди Гулшан опа, келмасангиз бу ой пулингиз ўтмайди. Кейинги ойга қоласиз” – деб жавоб берганди ўшанда Маҳбуба.
Боришга
мажбур бўлгандим. Биламан, у ерда битта мен эмас, навбатга туриш керак,
кўп вақт кетади. Юқоридаги ҳолатда эса бунақа дабдабалик комиссия
йиғини ўтмаган ва менга ногирон болага қараётганим учун нафақа
ажратилиниши мумкин эмасди.
Эртаси куни, яъни 2- мартда махалла котиби Маҳбуба уй телефонимга қўнғироқ қилиб мен учун нафақа пули ажратилинганини унутиб қолдирганини айтиб қолди ва тезда маҳаллага боришимни, у ерда мени банк кассирлари кутаётганлигини
билдирди. Мен эса кечанги гапдан сўнг умуман ҳеч нарсага тушунмаганимни
ва нега шу пайтгача бехабар эканлигим сабабларини сўрай бошладим.
"Сизнинг касал болангизни инобатга олиб ўтказиб юборган эканмиз”, – деди аниқлик киритиб махалла котиби Махбуба.
Айни ўша дамда фарзандим грипп билан оғриётганлиги учун бора олмаслигимни айтдим. Болага қараб турадиган киши йўқ эди.
"Банкга
ўзим бориб оламан”, – жавоб бердим. Аммо эртаси куни ҳам бора олмадим.
Банк ходими кутаётганини айтиб телефон қилди. Тағин эртаси куни
боришимни айтдим. 4- март соат 11.30 ларда
чамасида Халқ банки бўлимига бордим ва болаларим учун январь ва февраль
ойлари учун ажратилган нафақа миқдорини олдим.
Юкоридаги ҳолатлар эса мен учун ҳамон ноаниқ қолмокда.
ЎИҲЖ
дан: Ўзбекистонда кечаётган бугунги ҳолатдан келиб чиқиб қараладиган
бўлса, кўплаб ҳуқуқбонлар, сиёсий диссидентлар ва ҳаттоки мустақил
журналистлар ҳам турли бўҳтонлар билан қамоққа ташланган. "Таъмагирлик
қилди” каби жиноят ишларининг очилиши одатий ҳолга айланиб бўлган.
Юқоридаги ҳолатда эса ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлими раиси эҳтиёткорлик
қилганлиги равшанлашади. Бордию, биринчи чиқаришлариданоқ етиб борганида
нима бўларди?
|