Понедельник, 24-04-29, 08:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 7 » Марфуа Тўхтахўжаева: Наҳот Роза Ўтинбоева жасорат намунасини кўрсатди?
18:43
Марфуа Тўхтахўжаева: Наҳот Роза Ўтинбоева жасорат намунасини кўрсатди?

Марфуа Тўхтахўжаева: Наҳот Роза Ўтинбоева жасорат намунасини кўрсатди?

АҚШ Давлат департаменти бу йилги "Жасоратли аёл” Халқаро мукофотини, Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага топширишни лозим топган. АҚШ расмийлари фикрича, Роза Ўтинбоева Қирғизистон равнақи учун узоқ йиллардан бери тер тўкиб, жасорат кўрсатиб келаётган аёл. Дапертамент томонидан таъсис этилган мукофот ҳам айнан жамият тараққиёти учун узоқ йиллардан бери курашиб келаётган, ҳуқуқ ва адолат йўлида жасорат кўрсатган, халқ хизматида юрган аёлларга топширилади. АҚШ Давлат Департаменти фикрича, Роза Ўтинбоева айнан ана шундай аёллардан. Мукофотни топшириш маросими, Давлат департаментининг Dean Acheson Auditorium залида бўлиб ўтади. Тадбирда Давлат департаменти котиби Хиллари Клинтондан ташқари АҚШ президентининг рафиқаси Мишель Обма хоним ҳам иштирок этади.

 

Мазкур воқеа юзасидан муносабат билдирар экан, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси муқаддам айнан ана шу "Жасоратли аёл” мукофоти совриндори Мўътабар Тожибоева "мен Роза Ўтинбоевадек ўзбек ҳалқи қотилларининг "онаси”га мукофотдош бўлишни истамайман”, деди. Таниқли журналист, Улуғбек Ҳайдаров бу воқеа юзасидан билдирган муносабатида эса "Озод сўз, эркин фикр учун қамалиб чеккан азобларим бугун, АҚШ Давлат департаменти етказган азоб олдида арзимас бўлиб қолди”, дея таъкидлади. Нашримиз орқали дунё жамоатчилигига мурожаат билан чиққан қирғизистонлик қочқинлар эса АҚШ Давлат департаментининг бу қарорини "Қирғизстондаги қирғинни "қирғизларнинг тўла ғалабаси” билан тугагани ва ўзбек миллатига қарши геноциднинг ҳалигача муваффақиятли давом этаётгани учун берилган муносиб мукофотдир”, дея баҳолади.

 

Қуйида Ўзбекистонда таниқли шахс, асли касби архитектор бўлсада, айни кунларда мустақил тадқиқотлар ва журналистлик билан шуғулланиб келаётган фан номзоди, Тошкентдаги илк нодавлат Аёллар ресурс маркази асосчиси ва раҳбари, "100 қаҳрамон аёл” мукофоти номзоди Марфуа Тўхтахўжаеванинг АҚШ Давлат департаменти қарорига нисбатан билдирган муносабатини тақдим этамиз. Илк бора нашримиз, муносабат муаллифининг таклифига биноан, уни рус тилидаги талқинини ҳам тавсия этади.

 

 

Марфуа Тўхтахўжаева:

 

Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоевага АҚШ Давлат департаментининг "Жасоратли аёл” Халқаро мукофотининг берилиши 2010 йилги Ўш воқеалари гувоҳи бўлганларни, ОАВдаги кўплаб видеоматериалларни кўрганларни ва қочоқлар билан учрашган ва суҳбатлашганларнинг барчасида ҳайрат ва таажжуб уйғотди.

 

Америка, сен биласан, у ерда нелар содир бўлганини кўргансан! Наҳот Роза Ўтинбоева жасорат намунасини кўрсатди, Қирғизистон фуқаролари, унинг Вақтли ҳукуматини қўллаган ўзбекларни ҳимоя қилиш учун нима қилди? Таланган ва бошпанасиз қолган, қиш кунлари вақтинчалик уйларда яшаётган аёл ва болаларга далда бериш учун Ўшга бордими? Бугунги талончиларнинг қароқчилигидан ҳимоя қилдими? Бугун ҳам қирғиз бўлмаганлар, уйғур ёки дунганлар нонини тортиб олаётган ашаддий миллатчиларнинг танобини тортиб қўйдими? Ўзгача фикр эгаларини ҳокимиятдан маст бўлиб улгурган ҳукуматдаги овми ва савотсизлар тўдасидан ҳимоя қилишга жасорати борми?

 

Қирғизистонда "Жасоратли аёл” мукофотига лойиқ аёллар бор. Улар ўша даҳшатли кунлар ҳақида ҳақиқатни гапирган, қирғин пайтида ўз қўшнилари ва болаларни уйларида яширган. Улар халқаро текширув ўтказиш чақириғи билан чиққан ва бугун ҳам ўз Конституцияси ва мамлакати шаънининг ҳимоясида турипти.

 

*** Муносабатнинг русча матни:

 

Марфуа Тохтаходжаева, Лауреат премии "100 героинь”:

Присуждение премии "Храбрая женщина Госдепартамента США Президенту Кыргызстана Розе Отунбаевой вызывает недоумение и возмущение всех, кто был свидетелем ошских событий 20011 года и видел многочисленные видеоматериалы в СМИ, кто встречался с беженцами и говорил с ними.

 

Америка, ты знаешь, ты видела все, что там происходило! Разве Роза Отунбаева показала пример мужества, что она сделала, чтобы защитить граждан Киргизстана - узбеков, которые поддержали ее Временное правительство?

 

Разве Роза Отунбаева поехала в Ош в зимние дни, чтобы поддержать разоренных, оставшихся без крова женщин и детей, живущих во временных домах? Разве она защитила от поборов сегодняшних мародеров? Разве она одернула крайних националистов, отбирающих и сегодня хлеб у тех, кто не киргиз, а уйгур или дунган? Есть ли у нее мужество защитить тех, кто думает иначе, чем опьяненные властью неучи и мракобесы во власти?

 

В Киргизстане есть женщины, достойные награды "Храбрая женщина. Они рассказывали правду о тех страшных днях, они прятали от погромов своих соседей и детей. Они призывали провести международное расследование, о сегодня они на страже своей Конституции и чести своей страны.

 


Таҳририятдан: Жараён нашри таҳририяти Қирғизистон президентига берилиши кутилаётган мукофот юзасидан билдирилаётган фикрлар масаласида мутлақо холис қолиш позициясида мустаҳкам туришини эслатиб ўтади. Нашримиз ва унинг асосчиси шахсий муносабатини ўзгаларга сингдириш ва юқтириш ниятини кўзламайди. Шу билан бирга, нашр уставидан келиб чиққан ҳолда, ҳар қандай муносабат ва фикрлар учун минбар беришга тайёрлигимизни қайтадан маълум қиламиз. Аммо шу ўринда, муносабат эгаларининг эмоционал кайфиятини тушунган ҳолда фикр билдиришда қўпол ва ҳақоратловчи сўзлардан сақланишни сўраймиз.

Категория: БАЁНОТЛАР | Просмотров: 1123 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz