ТАЗИЯНОМА
Қадрли биродарлар! Бугун бизнинг сафларимиз яна бир оғир жудоликкка учради. Бугун
олинган хабарга кўра, таниқли журналист, узоқ йиллардан бери Марказий
Осиё давлатларидаги кундалик ижтимоий сиёсий масаларни ёритиб келаётган
истеъдодли, озодлик ва фикрлар эркинлиги учун жонини куйдириб юрадиган
сафдошимиз, ажойиб инсон ва меҳрибон она Санобархон Шерматова тўсатдан,
юрак хуружи оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Санобархоннинг ёрқин чеҳраси ҳамиша бизларни ёдимизда
сақланиб қолади. Санобархоннинг жойи илоҳим жаннатнинг тўридан бўлсин , охирати обод бўлсин! Мен Санобархоннинг оиласига, болаларига ва барча қариндош уруғлари ва дўстларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни изҳор қиламан.
Ҳазратқул Худойберди 2011.03.07
|