![s12418.jpg](http://yangidunyo.com/wp-content/uploads/2007/07/s12418.jpg)
Мусофир
Давлатчилик йўқ, миллатчилик бор,
Очарчилик йўқ, қимматчилик бор,
Оқибат ўрнига кулфатчилик бор
бизда…
Миннатдорлик йўқ, миннатчилик бор,
Вафодорлик йўқ, иллатчилик бор,
Мўъмин иймонларга қаҳатчилик бор
бизда…
Ҳавас килиш йўқ, ғийбатчилик бор,
Чироқ ёқиш йўқ, узлатчилик бор,
Мўъминлик, ҳокисор умматчилик бор
бизда…
Дил соқчилик йўқ, тан соқчилик бор,
Ўртасида мудом алдоқчилик бор,
Тўртта фарзанд билан "бўйдоқчилик” бор
бизда…
Ва шунга яраша жазо тортиш бор,
Жазони тан олмай қаро тортиш бор,
Бутун кўйлак йўғ-у, ёқа йиртиш бор!?
БИЗда…!
Пули бор изига таъзим қиламиз,
Кучуги туғса ҳам базм қиламиз,
Қўлда йўқ, оғизда жазм қиламиз!
"БИЗ”да !!!
|