Таъзия
![بسم الله](http://sahwii.files.wordpress.com/2011/02/d8a8d8b3d985-d8a7d984d984d987.gif?w=204&h=153)
Бисмиллоҳир роҳманир роҳим
Инна лиллоҳи ва инна илайҳи рожиун.
Кеча эшитган хабаримизга қараганда, Марғилонлик машҳур дин Олими Абдулҳаким қори ака 115 ёшида оламдан ўтибдилар.
Совет
инқилобидан олдин туғилиб, бутун умрини аввало совет даврини ва
кейинчалик Каримов режимини тахзйиқи остида ўтказган бу киши, ҳозирги
кундаги Марказий Осиё мамлакатларидаги кўзга кўринган деярли барча дин
олимларини, имомларни устози бўлганлар десак муболаға бўлмас.
Хусусан
Фарғона водийсида у кишини танимаган билмаган одам деярли йўқ бўлса
керак. Ўз даврини кўзга кўринган дин олими бўлган Абдулҳаким қори домла
асосан Ҳанафий мазҳабига асосланган фиқҳий китобларни яхши билиши ва ўша
китобларни ўз шогирдларига таълим бериши билан машғул бўлган. Хориждаги
мавжуд бошқа турли хил оқимлар ва мазҳаблардан деярли бехабар бўлган.
Шу сабаб бўлса керак кейинчалик, бошқа диний жамоаларни кескин танқид
қилган.
Албатта,
инсон хатодан холимас. Муҳими у киши Ислом учун холис хизмат қилган зот
эди.Бундай олимлар барча давр учун, балки ҳозир ҳам кам топилади.
Биз
у зотни Аллоҳ раҳматига олиб, гунрҳларини мағфират қилишини сўраб
қоламиз. Фарзандлари, невара чеваралари, яқин узоқ шогирдларига ўз
таъзиямизни изҳор этамиз.
Таянч сайти таҳририяти.
|