Мукаддас Темировага моддий ёрдам зарур
Қамоқда сақланаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг оиласи Мукаддас Темировага моддий ёрдам зарур. Маълумки, 2009-йилнинг 5- сентябрь кунидан қамоққа олиниб, турли қийноқлар остида азобланаётган ҳуқуқбоннинг аёли Муқаддас Темирова ва унинг адвокати Ҳасан Мухаммадиев Ғайбулло Жалиловнинг ҳимояси учун бир ой илгари Олий судга мурожаат қилишганди. Олий суд бу мурожжатларга жавоб бергани, ёки бермагани ҳалигача аниқ эмас. Муқаддас Темированинг таъкидлашича, адвокатга Олий суддан телефонда маълум қилганларига кўра, улар ўз жавобларини юборишган, аммо у қайси манзилга етиб боргани қоронғу. Кўриниб турибдики, у жавоб Ғайбулло Жалиловнинг адвокати Ҳасан Мухаммадиевгача етиб келмаган, акс ҳолда у жавоб олиб келиш учун Тошкентга сафар қилишни мўлжалламаган бўларди. Шуни эътиборга олиш лозим бўладики, Ҳасан Муҳаммадиев пойтахтга бир марта бориб келгани билан ишни ҳал қила олмайди. Балки уни бир неча бор юбориш керак бўлар. Адвокатга сарфланадиган маблағ учун ҳам Муқаддас Темировага турли фондлар томонидан, ёки якка тартибда ёрдам кўрсата олувчи шахслардан кўмак кўрсатишингиз Ёрдамингизни дариғ тутманг! Муқаддас Темированинг қўл телефони: 00998939316213 ЎИҲЖ Қашқадарё вилоят бўлими.
|