Понедельник, 24-04-29, 15:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 13 » Мустақил журналист иштироки туфайли маҳкама бошқа кунга қолдирилди
20:11
Мустақил журналист иштироки туфайли маҳкама бошқа кунга қолдирилди

Мустақил журналист иштироки туфайли маҳкама бошқа кунга қолдирилди

Ўзбекистон Миллий телерадио кампанияси (ЎзМТРК) "Ёшлар” каналида мавжуд тарафкашлик ва цензурага қарши мамлакат Бош майдонида норозилик пикети ўтказгани сабаб ишдан бўшатилган икки исёнкор журналист Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амонованинг ишга қайта тиклаш ва ишсиз қолган кунлари учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 10 мартга қадар қолдирилган маҳкама унда мустақил журналистнинг кузатувчи сифатида иштирок этиш истаги туфайли яна бошқа кунга қолдирилди. Судда раислик қилувчининг мустақил журналист туфайли маҳкамани ўтказмаслик ва бошқа кунга қолдиришлик ҳақида қарор қабул қилишига маълумотга кўра, маҳкама иш бошлаши биланоқ сўз олган жавобгар томон вакили, ЎзМТРК ҳуқуқшуности Муҳайё Қалқонова томонидан келтирилган талаб сабаб бўлган.


Яъни, маълум бўлишича, маҳкама иш бошлагани заҳоти сўз олган ЎзМТРК ҳуқуқшуноси, дастлабки маҳкама тафсилотлари Озодлик радиоси веб-сайтида чоп қилингани ва демакки у маҳкама иштирокчиларидан бири томонидан мобил телефонга ёки ўзга овоз ёзиб олиш ускунасига ёзиб олиниб веб саҳифага тақдим қилингани ҳақида айтган ва раислик қилувчидан, иштирокчиларнинг мобил телефонлари ва бошқа ёзиб олиши мумкин бўлган ускуналарини олиб қўйишни сўраган. Шу билан бирга, ЎзМТРК ҳуқуқшуноси, суд залида ўтирган мустақил журналист Василий Марковга ишора қилиб, маҳкама тафсилотларини айнан у томонидан ёзиб олингани ҳақда гумонга эгалигини айтган ва раислик қилувчидан маҳкамада мустақил журналистлар иштироки масаласини кўриб чиқишни сўраган.


"Мазкур талабномадан келиб чиққан судья Д. Исроилова кузатувчи сифатида судга ташриф буюрган мустақил журналист Василий Марковга, "сиз ўтган суд мажлисида менга нотўғри гапириб, алдаб, судга беҳурматлик қилган экансиз. Илк суд мажлисида мен суд жараёнини ёзиб олмайман, шунчаки кузатаман, дегандингиз. Интернет саҳифаларида суд жараёнининг тафсилотлари хусусида хабар ёзишингизни ҳам айтмаган эдингиз. Шу сабабли мен ҳозир сиздан зудлик билан суд залини тарк этишингизни талаб қиламан”, деди. Василий Марков, "бу очиқ суд мажлиси бўлгани сабабли, мен кузатувчи сифатида иштирок этишга ҳақлиман, шу учун суд залини тарк этиш ниятим йўқ. Мабодо, тарк этишни қатъий талаб этснгиз, бу талабингиз Ўзбекистон Конституцияси, мавжуд қонунларнинг қай бир моддасига асосланганлигини изоҳлаб берсангиз”, деб жавоб қилди. Аммо судья, "Василий Марков, илтимос, суд залини тарк этинг!” деган талабида тураверди”, дея хабар қилади Тошкентдаги манба.


Журналист ва судья ўртасидаги тортишув ўз навбатида маҳкамада даъвогар сифатида иштирок этаётган икки журналист М. Эшонқулова ва С. Амоноваларнинг таажжубини уғотган, журналистлар судьядан, "ишга тиклаш юзасидан ўтаётган очиқ судда мустақил журналистнинг иштироки суд ишига қандай зарар келтиришини асослаб беринг?” дея мурожаат этган. Даъвогарлар адвокати Алиқул Бобоқулов ўз навбатида раислик қилувчига мустақил журналистнинг очиқ деб белгиланган суд мажлисида иштирок этишини таъқиқлаш борасидаги талаб чиндан ҳам Ўзбекистон Қонунларининг ҳеч қайсисига тўғри келмаслигини, суд залидан чиқиб кетиш талабини қўйиш орқали судья мавжуд процессуал меёрларга беҳурматлик кўрсатаётганини эслатган. Ниҳоят журналист процессуал меёрга зид деб билгани талабни бажаришни истамагани сабабли раислик қилувчи Д. Исроилова маҳкамани давом эттиришдан бош тортган ва уни бошқа кунга кўчиришини маълум қилган.


Шундай қилиб, маҳкама 28 март соат 15.30 га қадар колдирилган.

"Судья Дилбар Исроилова ўзининг бундай ноқонуний ҳатти ҳаракталари билан Ўзбекистонда судьялар мутлақо мустақил эмаслигини, улар амалдорлар қўлидаги шунчаки ёғоч қўғирчоқ эканлигини, судьялар бизнинг мамлакатда ҳеч қачон мустақил бўла олмаслигини яна бир бор исботлади. Биласиз, юрт раҳбари И. Каримов мамлакатни демократлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида жон куйдириб турган бир пайтда, судья Дилбар Исроилованинг суд жараёнидаги масхарабозлиги, журъатсизлиги мамлакат раҳбарининг талабларига берилган салбий жавоб бўлди, деб ўйлайман. Бу қанақаси, президент Ўзбекистонда ошкоралик, демократия кенг қулоч ёзиши шарт, тезроқ фуқаролик жамиятини барпо этиш зарур, деб турган бир пайтда маҳкама қозиси нафақат мустақил журналист Василий Марковнинг ҳуқуқларини паймол этди, шунинг баробарида биз фуқароларнинг, даъвогарларнинг ҳам қонуний ҳимояланган ҳуқуқларимизни ҳеч бир иккилланмасдан, ҳижолат бўлмасдан оёқ ости қилди”, дейди журналист М.Эшонқулова.


Аввал хабар қилинганидай, Журналистлар даъво аризасига кўра, телеканал раҳбариятининг журналистларни ишдан бўшатиш ҳақидаги Ўзбекистон республикаси Меҳнат Кодексининг 100 моддаси иккинчи қисми 4-бандига асосланиб чиқарган қарори аслида асоссиз бўлган. "Биз фаолият олиб борган "Yoshlar” телерадиоканали ёпиқ акциядорлик жамиятида ички меҳнат тартиб қоидалари мавжудлигидан ва у қачон қабул қилинганлигидан умуман хабардор эмасмиз. Биз билан меҳнат шартномаси тузилган пайтда ҳам, иш фаолиятимиз давомида ҳам ички меҳнат тартиби қоидалари билан таништирилмаганмиз. Бундай ҳолатда, гарчи ички меҳнат тартиб қоидалари мавжуд бўлган тақдирда ҳам ёки унда сабабсиз ишда бўлмаслик меҳнат вазифасини бир марта қўпол равишда бузиш сифатида кўрсатилган тақдирда ҳам, аввалдан таништирилмаган бу ички локал ҳужжатда белгиланган талаблар бизга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас”, дейилади журналистларнинг даъво аризасида.


Даъво аризасида журналистлар суд эътиборини яна бир улар фикрича муҳим ҳолатга қаратади. Яъни, журналистларни ишдан бўшатиш ҳақида телеканал раҳбарияти томонидан чиқарилган буйруқда, масъул ходимлар томонидан ўтган йилнинг 13, 14 ва 22 декабрида имзоланган далолатномалар мавжудлиги ва уларга мувофиқ Малохат Эшонқулова ва Саодат Амонова 10 декабрдан бошлаб "мутлақо сабабсиз ишга чиқмаётгани” кўрсатилган ва мазкур ҳолат ҳам уларни ишдан бўшатиш учун асосий сабаблардан бири сифатида келтирилган. Журналистларга кўра, бу мутлақо абсурд таъкиддир, зеро 10 декабрьдан бошлаб ишга чиқмай қўййганликларига айнан телеканал раҳбарининг талаби сабаб бўлган ва демак бунинг учун жавобгарлик унинг зиммасига ётмоғи лозим.


Эслатиб ўтиш жоиз, 6 декабрь куни Ўзбекистон Миллий телевидениеси "Ёшлар” канали журналистлари Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқуловалар мамлакат Бош майдонида пикет ўтказиб, Бош вазир ўринбосари ва телевидение раҳбариятининг истеъфосини талаб қилган эди. Журналистларнинг бундай талаб билан пикетга чиқишларига, уларнинг айтишича, Миллий телерадиокомпания раиси Алишер Хаджаев ва "Ёшлар” телерадиоканали директори Хайрулла Нирутдинов раҳнамолиги остида урчиб кетган маҳаллийчилик, ижтимоий тенгсизлик ва иқтисодий ўғирликлар сабаб бўлган. Журналистлар, юзага келган ҳолат ҳақида айнан мамлакат президенти хабар топмоғи лозимлиги ва фақат шундагина вазият ўнгланиши мумкинлигини айтган эди.


Аммо 9 декабрь куни юқори идоралардан келиб тушган махсус топшириқ бўйича мамлакат Бош майдонида ўтказилган пикет туфайли журналистлар ҳаракатлари муҳокама қўйилди. Муҳокама якуни ўлароқ телевидение раҳбарияти иштирокчилар олдига қизларни ишдан бўшатиш таклифини овозга қўйди. Телевидениедаги манбанинг айтишича, таклифни фақат раҳбариятга яқин бир гуруҳ ходимларгина маъқуллаган, қолганлар овоз беришда қатнашмаган. Аммо шу билан бирга қарши ва беътарафлар сифатида ҳам муносабатини билдирмаган. Натижада овоз берганлар истаги "асосий” топилиб журналист Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоновалар телевидениедаги фаолиятига чек қўйилганди.

 

 

www.Jarayon.com
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1297 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz