Мафиянинг ҳукумат билан алоқаси борлиги ![АҚШ элчихонасига тушган видеода Салим Абдувалиевга нафақат унинг гумашталари балки ҳукумат мулозимлари ҳам эҳтиром кўрсатиши акс этган.](http://gdb.rferl.org/05952689-EB1A-4384-B51C-F1435F30712B_w527_s.jpg) АҚШ
элчихонасига тушган видеода Салим Абдувалиевга нафақат унинг
гумашталари балки ҳукумат мулозимлари ҳам эҳтиром кўрсатиши акс этган. 15.03.2011 М А Х Ф И Й, ТОШКЕНТ 000465
ЕВРОПА/МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЛИМИГА
E.O. 12958: DECL: 03/09/2016
TAGS: KCRM PGOV PINR PREL UZ
МАВЗУ: (S) ВИДЕО МАФИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ БИЛАН АЛОҚАСИ БОРЛИГИНИ КЎРСАТАДИ
ҚАРАЛСИН: A) 05 ТОШКЕНТ 2378 B) 98 ТОШКЕНТ 1097 C) 05 ТОШКЕНТ 3415
ЭЛЧИ ЖОН Р. ПЁРНЕЛЛ ТОМОНИДАН, 1.4 (B, D) ҚОИДАЛАРИГА КЎРА, МАХФИЙЛАШТИРИЛДИ. 1.
(S) Хулоса: Манбамиз томонида қўлга киритилган видео тасвир Ўзбекистон
ҳукумати расмийлари ва уюшган жиноятчилик вакиллари оила аъзолари
ўртасида яқин алоқлар борлигига ишоар қилмоқда. Бу видеода Ўзбекистон
ҳукуматининг тўрт вазири ва бош вазирнинг икки ўринбосарларининг
хотинлари Тошкент мафиясининг босси (ўғрибошиси) Салим Абдувалиевнинг
оиласи ва хориждаги асли ўзбек тадбиркорининг хотини бир жойга
тўплангани тасвирланган. Хулоса тугади.
2. (S) Манбамиз Тошкент
мафияси бошлиғи Салим Абдувалиев оиласи мезбонлик қилган икки тадбир
тасвирга туширилган видеони қўлга киритди. (Изоҳ: Салим ва унинг рақиби
Ғафур Рахимов Ўзбекистоннинг энг асосий бандитларидир - Изоҳ тугади.)
XXXXXXXXXXXX Салимнинг хотини ва Ўзбекистон ҳукумати вазирларининг
хотинлари қалин дугоналар доирасига киради. XXXXXXXXXXXX
САЛИМНИНГ ЎҒЛИНИНГ ФОТИҲА ТЎЙИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТИ ЭЛИТАСИ ТЎПЛАНДИ -----------------------------------------------
3.
(S) Салимнинг ўғли Сардорнинг фотиҳа тўйи 2005 йилнинг июлида Тошкент
яқинида жойлашган Ғазлкентдаги Салимнинг қасрида ўтказилди. Анъанага
кўра, фотиҳа тўйида фақат аёллар иштирок этади. Йигирмага яқин танланган
меҳмонлар орасида ички ишлар вазири Матблюбов, адлия вазири Мустафоев,
молия вазири Азимов, ташқи ишлар вазири Ғаниевнинг хотинлари ва бош
вазир ўринбосари Қосимовнинг синглиси ҳам бор. Маросимда Салимнинг
қизлари ҳамда етакчи тадбиркорлар Муҳиддин Жамол, "ЎзбекСавдо” ширкати
раиси Зафар Файзиев, ва "ЎзбекКомунХизмат” ширкати бош директори
Ҳолмуҳаммедовнинг хотинлари ҳам иштирок этди.
4. (S) Манбамизга
кўра, Салимнинг ўзи бу маросимда қатнашмаган, лекин ҳар бир меҳмонга
баҳоси 1000 АҚШ доллари бўлган тақинчоқ совға қилган. Салимнинг яқин
дўсти, банклар, супермаркетлар ва савдо марказларини ўз ичига олувчи Алп
Жамол конгломерати хўжайини Жамолга меҳмонларнинг кўнглини олиш
вазифаси топширилган. Видеода Жамолнинг рақсга тушаётган меҳмонларга 100
долларлик банкноталарни қистираётгани тасвирланган. (Изоҳ: Ўзбек
маданиятида рақсга тушаётган аёллар ҳамда мусиқачиларга пул қистириш
одатий ҳолдир. Изоҳ тугади.) Видеода Салимга тегишли кўп сонли қора
Мерседес-Бенцлардан иборат кортеж ҳам кўрсатилган.
5. (S)
Манбамизнинг айтишича, Салимнинг Ғазалкентдаги уйи Ўзбекистонга махсус
олиб келинган Версачи шикати дизайнери томонидан безатилган. Салимнинг
уйи туширилган фотосуратлар ўтган йили Россияда чиқадиган "Высшее
Общество” журналида эълон қилинди. (Изоҳ: Сардорнинг тўйи туширилган
суратлар Россиянинг www.elite.ru интернет сайтида эълон қилинди. Изоҳ
тугади.) Манбамизга кўра, Салим ҳозир яна бир "сарой” қурган ва ундан
дача сифатида фойдаланади. Ғазалкентдаги қасрида эса унинг хотини,
ўйнашлари ва қизлари яшаши айтилмоқда.
САЛИМНИНГ ХОТИНИ – ШАҲЛОНИНГ ТУҒИЛГАН КУНИ --------------------------------------------------
6.
(S) Салимнинг хотини Шаҳлонинг туғилган кунига бағишланган базм 2005
йилнинг ёзида Тошкентдаги ресторанда ўтказилди. Базмда Салимнинг қизи ва
ўғлидан ташқари собиқ ташқи ишлар вазири Маҳмудова ҳамда ташқи ишлар
вазири Ғаниев ва бош вазир ўринбосари Султоновнинг хотинлари ҳам
қатнашди. "ЎзбекКомунХизмат” бош директори Ҳолмуҳммедов ва хорижда
яшайдиган олигарх Фаттох Шодиевнинг хотинлари ҳамда машҳур қўшиқчи Юлдуз
Усмонова ҳам қатнашди. Манбага кўра, меҳмонларнинг аксари Шаҳлога
(совға сифатида) 3000 АҚШ долларидан беришган. Шодиевнинг хотини эса
10000 АҚШ доллари ҳадия қилган. (Изоҳ: Айтилишича, Шодиев пахта
бизнесидан катта даромад топгач, 1994 йилда Ўзбекистонни тарк этган ва
ҳозирда Қозоғистон ва Белгияда яшайди. У Евроосиё Саноат Уюшмасида катта
амалга эга ва президент Нурсултон Назарбоевнинг маслаҳатчиси экани
айтилади. Изоҳ тугади.)
ПЁРНЕЛЛ
|