Понедельник, 24-05-13, 08:16

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 16 » Россиядан яна бир ўзбекистонлик экстрадиция қилиниши мумкин
07:31
Россиядан яна бир ўзбекистонлик экстрадиция қилиниши мумкин

Россиядан яна бир ўзбекистонлик экстрадиция қилиниши мумкин

Норасмий кўрсаткичларга биноан, Россияда ишлаётган беш миллион ўзбекистонлик мухожирларнинг баъзилари диний таъқиблар туфайли ватанни тарк этишган

Москвадаги Инсон Ҳуқуқлари Институти хабар қилишича, Россияда яна бир Ўзбекистон фуқароси Россияда қочқинлик мақомини сўраганига қарамай, ҳибсга олинган.

Бу ўтган бир ой давомида юз бераётган иккинчи шундай ҳолатдир.

26 ёшли Ибодулла Мамажонов, одатдагидек, Ўзбекистон томонидан диний экстремизмда айбланмоқда, бироқ унинг россиялик ҳимоячиларига кўра, яна одатдагидек, расмий Тошкент бу айбловларни тасдиқловчи муайян далил-исбот йўлламаган.

Ибодулла Мамажонов Москвада ўтган жума куни ҳибсга олинган ва ҳозирда Москванинг 4-СИЗОсида сақланмоқда.

Бир ой аввал ўз диний қарашлари учун таъқиблардан қочганини айтган Дилмурод Салимов исмли бошпана изловчи ҳам ҳибсга олинганди, бироқ Инсон Ҳуқуқлари Институти ҳимоячилари ҳаракатлари ёрдамида у озод этилган.

Суд Ўзбекистон тарафи унинг айбловларини етарлича асослаб бермаганини айтган.

"Виртуал ташкилот"

Адвокатларга кўра, Мамажонов ишида ҳам далил-исбот кучли эмас. Фақат унинг дўсти қўлидаги компьютердан 15 йил аввал бедарак кетган имом Абдували Мирзаевнинг маърузалари топилгани даъво қилинган, холос.

Мамажонов ўз намозхон шериклари билан Ўзбекистонда диний ташкилотга аъзо бўлганликда айбланади, бироқ Россия томони бу қандай ташкилот, унинг номи, мақсадлари ёки амал қилиш усуллари ҳақида ҳеч қандай ҳужжат йўлламаган.

Ҳимоячилар бу ташкилотни "виртуал ташкилот" деб номлашган.

Мамажоновнинг ҳимоячилари "у бошпана сўраб ариза берган бўлсада" деган иборани қўллашмоқда.

Қонун нима дейди?

Ҳуқуқшуносларга кўра, аслида Россия қонунчилигида бу борада ноаниқлик мавжуд, ундан ташқари Оврўпо инсон ҳуқуқлари конвенцияларига қарши ҳам амал қилинади.

Инсон Ҳуқуқлари Институти адвокатларидан бири Елена Рябининага кўра, бошпана изловчи мажбуран ватанига қайтарилмаслиги қонунда белгиланган.

"Қочқинлар борасидаги қонуннинг 10-моддасининг 1-қисмида айтилишича, "қочқин мақомини олган ёки қочқинлик истаб ариза топширган шахсни, агар у ватанидан қочишига сабаб бўлган ҳолат сақланиб қолаётган бўлса, ўз ватанига мажбурий қайтариб бўлмайди." Яъни бу қонун ҳам қочқинлик мақомини олган шахсларни, ва ҳам бошпана излаб ариза топширган шахсларнинг мажбуран ватанига қайтарилишининг олдини олиши керак", - дейди Рябинина хоним.

Елена Рябинина учун бир қизиқ жойи шуки, агар бирон ўзбекистонлик номига ҳибс талаби келиб тушган бўлса, прокуратура Федерал Миграция Хизмати, Ташқи Ишлар Вазирлиги ва ФСБ, яъни Федерал Хавфсизлик Хизматига мазкур шахс бўйича савол йўллайди: яъни бу киши ҳақиқатан ҳам бошпана изловчими, уни қайтаришга тўсиқ бўладиган шароитлар борми каби саволлар.

Бироқ, масалан, ФСБнинг прокуратурага йўллаган хатида "Бу шахснинг ватанига қайтарилиши Россиянинг манфаатлари ва хавфсизлига зарар етказмайди" деб айтилган. Яъни, ҳимоячи фикрида, бундан кўриниб турибдики, Россия манфаати эмас, айнан бу ўзбекистонлик манфаати ёки хавфсизлиги нима бўлади - бу ҳеч кимни қизиқтирмайди.

Охирги экстрадиция

Охирги марта ўтган йил ёзида бир ўзбекистонлик диндор шахс Тошкентга қайтарилиши ортидан Тошкентда олти йилга қамалган.

Инсон Ҳуқуқлари Институти билдиришича, унга Россия расмийлари "ҳимоядан воз кечмасанг ишинг қийинлашади" дея таҳдид қилганидан сўнг у барча ҳуқуқий ҳимоядан воз кечган ва бунинг ортидан осонликча экстрадиция қилинган.

Ибодулла Мамажоновни ҳимоя қилаётган адвокат Дарья Тренина ўзбекистонлик бошпана изловчилар оддий диндор кишилар эканини айтди.

"Мен ҳимояси билан шуғулланган ўзбекистонликлар ҳеч қандай ноқонуний амалиётга алоқадор эмаслар, аммо барчаси Худога сиғинадиган шахслар. Улар ибодат қилишади, шария қонунларига асосланиб никоҳларни ўтказишади. Бу одамлар экстремист эмаслар. Биз бу инсонларнинг ҳуқуқий ҳимоясига киришишдан аввал, аввало улар нима учун таъқиб қилинганини яқиндан ўрганиб чиқамиз, биз 100 фоиз ишончимиз комил, бу шахсларнинг диний экстремистик ташкилотлар амалларига мутлақо алоқалари йўқ", - дейди Тренина хоним.

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1100 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz