НАВОИЙ ҲАЁТИДАН МУТОЙИБАЛАР Бир
куни соф кўнгилли Амир фасоҳат ва зарофат бобида замон шоирларининг
пешқадами Осафийга насиҳат қилиш учун муборак тилини баёнга келтириб
деди: - Сенга ҳайронмаки, ўткир зеҳнинг ва баланд таъбинг бўлатуриб,
шеър айтиш билан кам шуғулланасан, бор вақтингни бефойда ишларга
сарфлайсан. - Шу кунларда кўпроқ шеър айтишга машғул бўлаётирман. Масалан, ўтган кеча икки пуллик шам ёниб битгунча икки юз байт айтдим. Шунда олий ҳазрат (Навоий) дедилар:
- Демак ёзган шеърларингнинг юз байти бир пул экан-да.
Мусиқий илмида замонасининг ягонаси бўлмиш мавлоно Алишоҳ бир куни
давлатманд олий ҳазрат Навоийга арз қилиб, "сизнинг олий илтифотингиздан
ва марҳаматингиздан умид шулки, вақф бошқарувчилари олти ойлик маошимни
бирданига берсалар, ҳар ойда уларга бош оғриғи бўлиб юрмасам", деди.
Олий ҳазрат жавоб қилди: - Мавлоно, умримиздан олти кун қолганми,
йўқми, билмаймиз. Нима учун сиз омонат ҳаётга бу қадар эътиқод қилиб,
олти ойлик маошни олдиндан талаб қиласиз. Мавлавий жаноблари деди: - Сиз буйруқ бераверинг, улар пулни бераверсинлар. Бордию ўлиб қолсам, ўша пул гўру кафанимга яраб қолар. Шунда онҳазрат дедилар: - Ўлиги ҳам бир бало, тириги ҳам бир бало деганлари сиз экансиз-да?! http://uz.adabiyot.doira.uz/Blogs/navoiy/Default.aspx http://adabiyot.doira.uz/Navoiy-hayotidan
|