Воскресенье, 24-05-05, 05:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 16 » Петербургда меҳнат муҳожирлари ётоқхонаси ишга тушди
11:07
Петербургда меҳнат муҳожирлари ётоқхонаси ишга тушди

Петербургда меҳнат муҳожирлари ётоқхонаси ишга тушди

Росссиянинг шимолий пойтахтида қурилган 'ижара уйлари' меҳнат муҳожирларига маъқул келармикин?

Росссиянинг шимолий пойтахтида қурилган "ижара уйлари" меҳнат муҳожирларига маъқул келармикин?

16.03.2011 Умидбек

Санкт-Петербургда муҳожирларга мўлжалланган "ижара уйлари” номли ётоқхонанинг биринчиси ишга тушди. Ётоқхонанинг очилиш маросимида иштирок этган Петербург ҳокими Валентина Матвиенко махсус дастур доирасида бундай уйларнинг қурилиши давом этишини баён қилди.


Петербургда меҳнат муҳожирларининг яшашига мўлжалланган илк "ижара уйлари” 14 март куни ишга тушди. Расмийларга кўра, 2010 йилда қабул қилинган "Санкт-Петербургда ижара уйларини қуриш бўйича махсус дастур”га биноан бу ётоқхоналар даставвал Петербургнинг уй-жой коммунал ва шаҳар хўжалик соҳасида меҳнат қилувчи хорижлик мутахассисларга мўлжалланган.

Мардикорлар 19 аср ўрталарида қурилган ва яқиндагина ремонтдан чиққан бинонинг кириш эшиги устига "Яхши меҳнатга яраша яхши уй-жой!” шиори осилган ётоқхонага маҳаллий уй-жой коммунал хўжалик ширкатларининг олдиндан имзоланган шартномаси асосида жойлаштирилади. "Бу том маънодаги меҳмонхона эмас”, деди шаҳар губернатори Валентина Матвиенко.

- Улар жисмоний шахсларга ижарага берилмайди. Олдиндан шаҳар хўжалигига қарашли Жилкомсервис, Махсустранс, Шаҳарэлектртранс ва бошқа шаҳар тизимлар билангина шартномалар тузилади,- деди ётоқхона очилиш маросимида Петербург губернатори.

Валентина Матвиенконинг сўзларига кўра, шимолий пойтахтнинг Лиговская кўчасида ишга туширилган муҳожирлар ётоқхонасидан ташқари 2011 йилда 11та ижара уйлари қурилишига шаҳар бюджетидан жами 500 миллион рубл маблағ ажратилган ва бу уйларда 2600дан зиёд меҳнат муҳожири вақтинча истиқомат қилиши кўзда тутилган.

Петербург ҳокимияти расмий маълумотлари бўйича, шаҳарда меҳнат қилаётган 8 минг фаррошнинг 80 фоизини Марказий Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари ташкил қилади. Демак, "мигрантлар меҳмонхонасида” асосан ўзбек, қирғиз ва тожик "гастарбайтерлари” жойлашиши аниқ.

5-10 кишига мўлжалланган хоналар душ кабиналари, ҳар бир қават – дам олиш зонаси, кир ювиш хонаси, ошхона ва овқатланиш хоналари билан жиҳозланган. Қўриқчилар томонидан назорат қилинадиган ётоқхона биносига махсус электрон карточкаси ёрдамида кирилади.

Петербург расмийлари шу тариқа ноқонуни миграцияга қарши курашиш мумкинлигини айтмоқда. Чунки бу ётоқхонадан жой олиш учун албатта хужжатлар жойида бўлиши керак.

Маълум бўлишича, 85 кишига мўлжалланган бу бинода яшаш учун ойига ҳар бир меҳнат муҳожиридан 6 минг рубл ҳақ олинади. Бунга тўлов, жумладан коммунал тўловлар, телефон, кир ювиш хонаси, ошхона ва телевизордан фойдаланиш ҳақини қоплайди.

Петербургнинг Приморск тумани Уй-жой коммунал хўжалик хизмати раҳбари Андрей Максимовга кўра, 6 минглик ойлик ижара ҳақи тўлиқ ётоқхона билан шартнома имзолаган ташкилот томонидан тўланади.

- Бу ерда бизнинг одамларимиз яшаши ва биз улар учун тўлашимиз албатта ширкатимизга қўлай. Бугунги кунда оддий фаррошнинг иш ҳақидан ижара тўловлари олинадиган бўлса, у нима ҳисобига тирикчилик қилишини тасаввур ҳам қила олмаяпман,- деди Жилкомсервис бошлиғи Максимов.

Унинг сўзларига кўра, Миграция хизмати ва бошқа давлат ташкилотларига саноқсиз жарима тўлашдан кўра, меҳнат муҳожирига ижара ҳақини тўлаш маъқулроқдир.

Лекин олинган айрим маълумотларга кўра, ётоқхонада яшаётган мигрантлардан ижара ҳақи ойликларидан ушлаб қолинади. Бу фикрни Озодликка Петербург Уй-жой қўмитаси расмий ходими Сергей Фетишчев тасдиқлади.

- Менинг билишимча, улар ўз чўнтакларидан тўлайди. У ерга йўлланмани эса улар ишлаётган ташкилотлар беради,- деди Сергей Фетишчев.

Узини таништиришни истамаган яна бир уй-жой қўмитаси вакилининг Озодликка билдиришича, меҳнат муҳожирларидан ҳақ олиш-олмаслик масаласини бевосита иш берувчи ҳал қилади ва бу ҳолат мазкур ташкилот раҳбариятининг инсофига боғлиқ.

Санкт-Петербургда анча йиллардан буён ишлаб келаётган қўқонлик Одилжоннинг сўзларига кўра, Петербургда ижарага хона олиб яшаш бир неча бор арзонроқдир.

- Мен 2009 йил йўл қурилишида ишлардим. Кейинги йилда документда озгина муаммо бўлгани учун у ишга қайтишга иложи бўлмади. Уларда документга жуда строгий эди...

Озодлик: Ўша ташкилот сизларни уй-жой билан таъминлардими?

- Йўқ. Фақат ойлиги яхши эди – 48-50 минггача ойлик олардик. Документ қилиш, озиқ-овқат, йўл кира, ётоғимиз ўзимиздан эди.

Озодлик: Ҳозир яшаш шароити қалай?

- Ҳозир бизни яшаш шароитимиз дуруст. Квартирадан комната снимат киламиз. Хона шароитига қараб оламиз. Биз турган жойда 4 ёки 5 киши турамиз. Ҳозир 1,5- 2 минг тўлаймизда. Лекин кўпчилик бўлганга шароитам сал арзонроқ бўлади.

Озодлик: Шароити яхшироқ, лекин қимматроқ уйда турамидингиз?

- 6 минг тўғриси бизнинг болларга қимматлик қилади. Бизнинг ётоғимизда шароити йўқ, биринчи этаж, шунинг учун тўрт кишига 5,5 минг берамиз-да, дея Россияга асосан пул ишлагани келгани боис ҳар бир тийинни ҳисоб-китоб қилишга мажбурлигини гапирди қўқонлик меҳнат муҳожири Одилжон.

Айни пайтда Петербург расмийлари "ижара уйларидан” яхши даромад олиш ниятида эканликларини яшираётгани йўқ. Шаҳар губернатори Валентина Матвиенко келгуси 3 йил давомида Санкт-Петербургда жами 58та ижара уйлари қурилишини билдирди.

Бир неча йил олдин Москвада ҳам 2015 йилга қадар меҳнат муҳожирларига мўлжалланган даромад уйларини қуриш дастури ишлаб чиқилган эди. 2009 йилнинг охирларида бошланган жаҳон молиявий инқирози туфайли бу дастурни амалга ошириш тўхтатилган эди.

Жорий йилнинг феврал ойида Москванинг янги мэри Сергей Собянин муниципал даромад уйларини қуриш дастури шаҳар қурилиш мажмуйида асосий йўналишлардан эканини таъкидлаб ўтди.

Лекин мэр мигрантлар учун даромад уйларининг қурилиши қачон бошланишини аниқламади.
Категория: Р О С С И Я | Просмотров: 1740 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz