Суббота, 24-05-11, 05:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 17 » Ғазаб отига минган Каримов билан суҳбат (1-қисм)
10:31
Ғазаб отига минган Каримов билан суҳбат (1-қисм)

Ғазаб отига минган Каримов билан суҳбат (1-қисм)

Каримов бир ярим соат давомида АҚШнинг собиқ элчисига ғазабнок маъруза ўқигани айтилади махфий депешада.

Каримов бир ярим соат давомида АҚШнинг собиқ элчисига ғазабнок маъруза ўқигани айтилади махфий депешада.

16.03.2011

М А Х Ф И Й, ТОШКЕНТ 000323 E.O. 12958: DECL: 2034-03-18 TAGS: PREL, MARR, PGOV, PHUM, PINR, UZ МАВЗУ: Ғазаб отига минган Каримов афғон транзити давом этиши мумкинлигини айтмоқда, АҚШ билан демократизация масаласида "ҳамкорлик ёндашуви” ўрнатилишини истамоқда REF: TASHKENT 281 STATE 24316 07 TASHKENT 2026 (NOTAL) Элчи Ричард Б. Норланд томондан томонидан, 1.4 (B), (D) қоидаларига кўра, махфийлаштирилди.


1. (S) Хулоса. Президент Каримов 18 март кунги учрашувда элчига генерал Петреус билан Ўзбекистон ҳудуди орқали ноҳарбий юкларни Афғонистонга транзит қилиш бўйича эришилган келишув, 11 март куни Вашинтондаги маросимда "жасоратли аёл” мукофотининг Мўътабар Тожибоевага берилиши Каримвни очиқчасига ҳижолатга солганига қарамасдан, кучда қолишини айтди. Каримовнинг фикрича бунинг (мукофотнинг Тожибоевага берилиши - таҳр.) ортида ўзига қарши қаратилган сиёсий мақсадлар бор. У АҚШ билан демократизация ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорлик қилиш иштиёқини изҳор қилди, лекин унинг таъбири билан айтганда контр-продуктив бўлган очиқ "босимлар”дан тийилишимизни маслаҳат қилди. У Россиянинг Афғонистон масаласида ягона ҳал этувчи ўйинчига айланишга ҳаракат қилаётганидан огоҳлантирди ва биздан Ўзбекистоннинг Афғонистон темир йўл орқали транзитни таъминлашда асосий ролни ўйнаётганини тан олишимизни талаб қилди. Айни пайтда, қизиқарлиси шундаки, Каримов атрофидаги расмийлар ўз президентларининг бу воқеа (Тожибоевага мукофот берилиши-таҳр.) юзасидан ҳаддан ташқари ортиқча ғазабланди, деган фикрни айтиб, муносабатларни сақлаб қолиш истагини билдирмоқда. Биз бу минтақадаги муҳим аҳамиятга эга бўлган мамлакатда ўз мақсадларимизни тўлақонли амалга оширишда давом эттирмоқчи бўлсак, ана шу расмийлар билан иложи борича тезроқ конструктив мулоқот ўрнатиш имконятидан фойдаланмоғимиз лозимдир. Айни пайтда, биз Ташқи ишлар вазирлиги билан транзитга оид келишувга эришишга қаратилган музокараларни қайтадан бошлаш ниятидамиз. Хулоса тугади.

2. (S) Ташқи ишлар вазири Норовнинг 13 март куни элчига (Ричард Норланд - таҳр.) Тожибоева хусусида ўта совуқ оҳангдаги демаршни юбоганидан кейин, Норовнинг Шимолий Тақсимот Тармоғи (ШТТ) орқали Афғонистондаги АҚШ қўшинлари учун юклар транзитини тўхтатиб қўйишга ишора қилгани юзасидан аниқлик киритиш мақсадида элчи президент Каримов билан учрашув уюштирилишини илтимос қилди. Каримов Норов иштирокида элчи билан 18 март куни бир ярим соат давомида учрашди. Учрашув давом этаркан – бир ғазабланган, бир тилёғламалик қилишга ўтган ва баъзан элчини калака қилиб, ўзини донишманд қилиб кўрсатган Каримовнинг АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигини рўкач қилмоқчи бўлгани, лекин бунга юраги бетламагани аниқ бўлди.

Мўътабар Тожибоевага АҚШ Давлат департаментининг "Жасоратли аёл" мукофти берилиши Ўзбекистон орқали Афғонистонга транзит йўлларини хавф остига қўйган.
3. (S) Каримов гапни элчидан "жасоратли аёл” мукофотини топшириш маросими нима экани ва бундай юқори даражадаги маросимда Тожибоевага мукофотнинг топширилиши нимани англатишини тушунтириб беришни сўрашдан бошлади. Элчи мазкур тадбир нимадан ибоартлиги ва нимага умуман алоқаси йўқлигини тушунтирган бўлди: бу тадбир инсон ҳуқуқлари қадриятларини халқаро миқёсда тарғиб қилган аёлларни эътироф этишга қаратилгани, давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Биринчи аёл Обама шахсан катта эътибор қаратувчи ҳамда АҚШ сиёсатида устувор аҳамиятга эга бўлган маросим эканини тушинтирди. Бу АҚШнинг Марказий Осиё ёки Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиш маҳсули ёҳуд биз бирор бир мухолифат гуруҳини қўллаб-қувватлашимизни англатмайди. Аслида, деди элчи, Тожибоева ҳар доим инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш учун санкциялар ва изоляциядан кўра, (Ўзбекистон) расмийлари билан мулоқот қилиш ғоясини қўллаб-қувватлаб келган аёлдир, бунинг учун у баъзи маҳаллий ва хорижий инсон ҳуқуқлари фаолларининг танқидига учраган.

4. (S) Каримов элчининг бу изоҳларини "юзаки”, дея атади ва (мукофот топшириш) тадбирни "эскича фикрлаш”нинг бир кўринишини эслаташини таъкидлади. У собиқ (Оқ уй) маъмуриятининг ташқи сиёсатини танқид қилди ва янги маъмурият қайси йўлни танлашини тушуниш истагида эканини таъкидлади. У иқтисодий бўҳрон ички сиёсатдан тезкор чораларнинг кўрилишини тақозо қилишини тан олишини айтди, лекин АҚШ иқтисоди ўзини тиклаб олиш даражасида мустаҳкам эканига ишонишини қўшимча қилди. Айни пайтда, 11 март кунги тадбир, ўзининг юқори даражадаги "пиар” жиҳатлари билан АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ишончга путур етказди, деди Каримов. У 2007 йилда АҚШ билан муносабатларни "аввалги гиналарни четга сурган ҳолда” қайтадан бошлаш ҳамда ташқаридан босим ва "кўрсатмалар” эмас, балки ўзаро ҳурматга асосланган ишончни "босқичма-босқич” ўрнатишга уринганини писанда қилди. Лекин Тожибоевани бундай очиқ тарзда эътироф этиш хатодир, деди Каримов. У Тожибоевани "товламачи”, дея атаб уни ички ишлар вазирлиги расмийси билан дон олишиб юрганлик ва бошқа фаолларни сотганликда айблади. У айниқса, Тожибоеванинг ўзига (Каримовга - таҳр.) қарши турувчи бир сиёсатчи сифатида кўрилаётганидан ғазабланаётгани кўриниб турарди. Бироз ҳовуридан тушиб, Каримов Тожибоева ортиқча диққатга сазовор эмаслиги, шунинг учун ҳам АҚШ билан муросага бориш мақсадида ўтган йили озод этилганини таъкидлади. "Ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг”, дея жиғибийрон бўлди у – "мен шундай қилганимда, менга ишонармидингиз?” Элчи мазкур тадбир жаҳон бўйлаб аёлларни рағбатлантириш учун бир имконият экани ва уни АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати, дея қабул қилиш хато бўлиши; АҚШ Ўзбекистон билан ишонч ўрнатиш йўлларини қидириш ва барча масалаларда тўлақонли натижаларга эришишдан манфаатдор эканини яна бир бор такрорлади.

5. (S) Элчининг бу сўзларини эътиборга олишини айтган Каримов, Россияниг минтақадаги сиёсатини танқид қила кетди. У Россия президенти Медведевни Россиянинг яқин хориждаги таъсир доирасини тиклашга уринаётганликда айблаб, кеча (2009 йил 17 март - таҳр.) Россия Мудофаа вазирлигида бўлиб ўтган тадбир ҳақида гапирди. Эмишки, бу тадбирда Мдеведв ва Россия мудофаа вазири минтақада (Марказий Осиёда – таҳр.) НАТОга қаршилик кўрсатиш ниятларини билдирган. У Россияни можаролар (жумладан Грузияда ҳам, Каримов келаси баҳорда можаро чиқишини эҳтимолдан соқит қилмаслигини қайд этди) келтириб чиқариб, кейин КХШТнинг тезкор кучларини бу можароларни ҳал этишда ишга солишга уринаётганликда айблади. У шунингдек Ўзбекистон минтақани "милитаризациялаш”га қаратилган бундай уринишларга аралашмаслиги алоҳида таъкидлади.

Каримов русларни Марказий Осиёдаги сув заҳиралари устидан назорат ўрнатишга уринаётганликда ҳам айблади. Каримовнинг тўхтовсиз, узундан-узоқ қилган бу маърузасининг муддаоси у Ўзбекистоннинг минтақадаги Россия амбицияларига қарши турувчи асосий давлат сифатидаги ролини инобатга олган ҳолда Қўшма Штатлардан таянч сўраганида маълум бўлди. Шу билан биргаликда у АҚШ билан инсон ҳуқуқлари ва демократиялаштириш соҳасида ҳамкорлик қилишга чақирди – "Биз сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз, мен Ўзбекистоннинг равнақ топган ва демократик мамлакат бўлишини истайман”, деди Каримов. Бундай ёрдам, деди у, "аксилсамарали” бўлган "диктат” ёки босим шаклида бўлмаслиги лозим.

Давлат котиби ўринбосари Николас Бёрнс бу каблогараммани кўриб чиқди ва юборишга рухсат берди. BUTCHER BUTCHER

давоми бор...
Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1743 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz