Воскресенье, 24-04-28, 07:53

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 17 » Жаслиқ тутқунларига Каримов китоблари хатм қилдирилмоқда
10:45
Жаслиқ тутқунларига Каримов китоблари хатм қилдирилмоқда

Жаслиқ тутқунларига Каримов китоблари хатм қилдирилмоқда

17.03.2011
Барно Анвар

Жаслиқ қамоқхонасида маҳбуслар президент Каримов китобини овоз чиқариб ўқишга мажбур қилинмоқда. Бу ҳақда Озодликка "Борса келмас" номи билан танилган мазкур қамоқхонада сақланаётган маҳбусларнинг яқинлари маълум қилдилар.

Тошкент шаҳри Қўйлиқ массивида истиқомат қиладиган Клара Алимованинг Озодликка айтишича, Жаслиқда маҳбусларга Каримов китоби ўқитилаётгани ҳақида аввалига бу қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ўғли Миркарим Саидкаримов сўзлаб берган.

Кейинроқ эса Алимова қисқа сафар билан кетганида унинг эшигида мактуб қолдирган аёл – Миркарим Саидкаримов билан жазо ўтаётган маҳбуслардан бирининг яқини ҳам бу ҳақда хабар қолдирган.

Клара Алимовага кўра, маҳбуслардан президент асарларини қайта ва қайта ўқиш талаб қилинмоқда ва бунга қаршилик билдирганлар калтакланмоқда.

- Феврал ойида охирги марта ўғлим билан учрашдимда икки кун. Кейин кетдим. "Телефон қиламан" деган болам телефон қилмади. 28 феврал куни уйга келдим-да, 1 мартдан 14 мартгача мен уйда бўлмадим. Эшигимизга биттаси хат қистириб кетибди. Коллежда ўқийдиган кичкина ўғлимга қўнғироқ қилибди битта аëл. "Хатни олдингизми, болам?” деган экан, "Олдим, онахон, кимсиз?” деб айтган экан, "Таништиришимга ҳожат йўқ. Ҳозир ҳамма ëқда эшитиб туради. Мана шу олтинчи отрядга мен бориб келдим. Акангизнинг мазалари йўқ экан. Ойингиз қаердалар?” деган экан, "Ойим Туркистонга кетди. Бувимнинг мазалари йўқ. Шу ерда” деган экан. Кейин менга қўнғироқ қилди. Мен касал бўлсам ҳам 14 март куни етиб келдим.

Озодлик: У хатда нима ëзилган?

- Мана бунақа деб ëзган. "2 март куни сайр вақтида Жаслиқ қамоқхонасининг ходимлари олтинчи отряддаги Саидкаримов Миркарим, бу менинг ўғлим, Жумаев Баҳром - маҳбус, Акбаров Ҳабибулла ҳам маҳбус, Юсупов Камол деган маҳбусларни роса ҳамманинг олдида сайр қилиб юрган пайтда калтаклаб, ечинтириб, уриб, "Ғирқ этсанглар, орқа тешикларингга дубинка тиқаман” деб тўхтамасдан калтаклаб кетган”. 2 март куни бўлибди.

Озодлик: Нимага уришган экан? Сабабини айтибдими?

- "Сабаби президентнинг китобини баланд овозда ўқишга мажбурлаяпти экан. Ваҳоланки, ўша китобни бир неча бор ўқиб, ëдлаб олган бўлса ҳам, яна қайта-қайта ўқишга мажбурлаяпти экан. Юқорида келтирилган тўртта маҳкум шу соҳага эътироз билдирганликлари учун яна тўртинчи отряддан беш йигитни изоляторга ташлаган. Бешта йигит очлик эълон қилган. Менинг ўғлим билан тўртта бола оғир аҳволда. Натижа номаълум. Хабар олишингизни сўрайман ўғлингиздан”, деб қўйибди.

Озодлик: Бу хатни кимдир атайлаб ташлаб кетган бўлса-чи?

- Тушундим. Мен боғлана олганим йўқ, бу ерда адрес йўқ. Чунки мени излаган. Уни танийман мен. У ҳам мени танийди. Танимаса, менинг уйимга келиб бермайди-да бу хатни. Чунки бирга-бирга ўтиргани учун бериб кетган бўлса керак. 2 март деганида жон бор. Чунки мен кетдим. Кетишим билан пойлаб мана шу ишни қилган. Чунки мен тез-тез хабар олиб турардим келган-кетганлардан. Мана шунақа воқеа бўлса, дарров чиқардим сизларга ë ГУИНга чиқардим. Мен ўғлимнинг башарасини бузиб ташлаганда ГУИНга чиқиб айтганимда, ГУИН ҳеч қанақа тан олмаган. Ижобий хат жўнатган менга доимий равишда. Ўшанда нимага урган десангиз, намозга уради, рўза тутса, рўзага уради. "Энди уларни ҳам йиғиштириб қўйиб, энди ҳар хил сиëсий ўйинларга ўтаяпти, ойи. Хонада президентнинг китобини баралла овоз билан юз мартадан қайтариб ўқиш бўлаяпти” деяпти. Февралдан бошланган. "2011 йил январдан шунақа ҳолатга ўтди”, деди. Ўғлим айтиб чиққан свиданиеда. "Ойи, ўша китоб туфайли роса ўйин қилаяпти. Атайлаб қилаяпти. Ўша китобни ëдлаб ҳам олдик” деяпти.

Озодлик: Ҳаммаси хор бўлиб ўқирканми?

- Менинг ўғлимнинг айтишича, овоз чиқариб биттаси ўқийди-да, қолганлари эшитиб ўтиради. Ўша темани тугатгандан кейин иккинчи киши яна катта овозда ўқийди. Ўқийверади, ўқийверади, одам жинни бўлиб қолиши мумкин. Ҳеч ким тушунмайди, мана шунақа бақир-чақир билан ўқийверади. Хорлашда. Берса, беради овқат. Бермаса, ўзлари голодовка қилишга мажбур қилади-да, кейин шлангда овқат қуяди. Кейин ўпкага сув кетади, ўлиш бўлади. Кейин ўзи ўлди, дейди. Балки шунақани кутаëтгандир, - дейди Тошкент шаҳри Қўйлиқ массивида истиқомат қиладиган Клара Алимова.

Эслатамиз, Клара Алимованинг ўғли 1999 йил 16 феврал портлашларида алоқадорликда айбланиб, 15 йилга қамалган эди.

Ўтган йили ноябр ойида Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус Қийноқлар ва калтаклар оқибатида 31 ёшли тошкентлик Миркарим Саидкаримов мажруҳ бўлиб қолгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Жаслиқ қамоқхонаси бошлиғи Қуролбой Бердиев 30 ноябр куни Озодлик билан суҳбатда ўз назоратидаги жазони ижро этиш муассасида маҳкумларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши ҳақидаги хабарларни бутунлай инкор қилган эди.

Эндиги қийноқлар борасида бу мутасаддидан ҳозирча изоҳ олишга муваффақ бўлмадик.
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1874 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz