Воскресенье, 24-05-05, 07:09

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 17 » Анвар Ортиқов: Ўш воқеасини уюштирганлар ҳали ҳам ҳукуматни бошқармоқда
10:47
Анвар Ортиқов: Ўш воқеасини уюштирганлар ҳали ҳам ҳукуматни бошқармоқда

Анвар Ортиқов: Ўш воқеасини уюштирганлар ҳали ҳам ҳукуматни бошқармоқда

Қирғизистон парламенти депутати Анвар Ортиқов фикрича, бугунги кунда қирғиз ҳукумати Ўшдаги вазиятни назорат қилишга кучи етмаяпти ёки ҳукумат буни хоҳламаяпти.

Қирғизистон парламенти депутати Анвар Ортиқов фикрича, бугунги кунда қирғиз ҳукумати Ўшдаги вазиятни назорат қилишга кучи етмаяпти ёки ҳукумат буни хоҳламаяпти.

17.03.2011 Элмурод

"Ор-Номус” партиясидан Қирғизистон парламенти депутатлигига сайланган Анвар Ортиқов фикрича, Ўшда инсон ҳуқуқлари, жумладан, ўзбеклар ҳақ-ҳуқуқлари қўпол тарзда ҳуқуқ- тартибот тузилмалари томонидан топталаётганидан хукуматнинг хабари бор. Бироқ расмийлар бундай ҳолатларнинг олдини олишни хоҳламаяпти.

Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатлашган депутат Анвар Ортиқовга кўра, "Ўш воқеасини муваққат ҳукуматни бошқариб турганлар уюштирган ва бу одамлар ҳокимиятда қолар экан, Ўш қирғини такрорланмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди”.

Озодлик: Анвар Ортиқович, 15 март куни президент Ўтунбаева Ўш, Ўзган ва Қорасувда вазият нотинчлиги, ўзбеклар орасида қирғизлар яна бостириб келар эмиш, деган ваҳима борлигини ва ўзбеклар қаршилик кўрсатишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида баёнот берди. Аммо биз суҳбатлашган оддий одамлар президентнинг бундай баёноти асоссиз эканлигини айтишди. Сизнингча, президент нега бундай ваҳимали баёнот билан чиқди?

Анвар Ортиқов: Бизда давлат раҳбарларининг ўзлари асосий ваҳима тарқатувчилар бўлиб қолди. Биз бу масалани парламентда ҳам кўтарганмиз. Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги бизни бундай ваҳималарга асос йўқ, деб ишонтиришган. Демак, бу асоссиз гаплар. Бундай гапларни гапиришдан мақсад ўзининг нақадар кераклигини билдириш учун, "Мен вазиятни назорат қилаяпман, агар мен бўлмаганимда, жуда ёмон ишлар бўлиб кетар эди” қабилидаги ташвиқотдир.

Озодлик: Балки президент бу билан Ўш воқеалари яна такрорланиши мумкинлигига шаъма қилаётгандир?

Анвар Ортиқов: Мен Ўш воқеалари бўйича парламентда ҳам, бошқа жойларда ҳам ўз фикримни очиқ айтиб келаяпман. Ўш воқеалари вақтли ҳукуматни бошқарган одамлар томонидан уюштирилган. Сабаби, бундай воқеалардан асосан сиёсий мақсадларда фойдаланилади. Аввалига икки халқни бир-бирига қайраб, уруштириб қўйиб, кейин ортидан бу жанжални тинчитган бўлишади-да, "Мана, барқарорликни сақлаб қолдик”, деб сиёсий капитал йиғиш одат тусига кириб қолган. Шу нуқтаи назардан қаралганда, президент Ўтунбаеванинг 15 мартда айтган гапи ортидан ҳукуматнинг ўзи бир ғалвани бошлаб қўйиши мумкин. Шундан кейин президент "Мен бу ҳақда сизларни огоҳлантирганман”, деб ўзини оқлаши учун берилган баёнот, деб ҳисоблайман.

Албатта, миллатлараро низо ўзидан-ўзи пайдо бўлмайди. Аммо Ўш воқеасидан сўнг бирорта давлат арбоби, бирорта амалдор жавобгарликка тортилмади.

Озодлик: Бунинг сабабларини нимада, деб ўйлайсиз?

Анвар Ортиқов: Бу жанжални уюштирганлар ҳали ҳам ҳукуматни бошқармоқда. Шунинг учун улар ўзларига ҳеч қачон ёмон баҳо беришмайди. Аксинча, Ўш воқеасидан сўнг ҳукуматдагиларнинг кўпчилиги қаҳрамонларга айланишди. Жабрланганлар мутлақ эсдан чиқарилиб, ҳамма эътибор қаҳрамонларга қаратилаяпти. Буларнинг ҳаммаси Ўш воқеаларига сиёсий баҳо берилмагани оқибатидадир. Ўш воқеаларига сиёсий баҳо берилмагунича, Ўш воқеаларининг асосий айбдорлари, бу воқеани уюштирганлар аниқланмагунича, бундай қирғин қайта бўлмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Озодлик: Ўшдаги миллатлараро муносабатлардаги мураккаб вазиятни бартараф этиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Анвар Ортиқов: Албатта, Ўшда миллатлараро муносабатларда беқарорлик кучли. Озгина пули бўлган одамлар милиция, прокуратура ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органларига чақирилаяпти, улар сохта айбловлар билан қўлга олинаяпти. Кейин уларнинг пулини олиб, қўйиб юборишаяпти. Ўшда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари коммерция билан, бойлик тўплаш билан шуғулланаяпти. Гуноҳсиз одамлар жабр тортаяпти. Бу ҳақда гап кўп. Албатта ҳукумат ҳам бундан хабардор ва айнан ҳукумат вазиятни изга солиши керак. Бироқ ҳукуматнинг вазиятни назорат қилишга кучи етмаяпти ёки ҳукумат буни хоҳламаяпти.

Озодлик: Нега бундай деб ҳисоблайсиз?

Анвар Ортиқов: Бизда фақат қаҳрамонлик кўрсатибгина, кейинги сайловда қатнашиш мумкин. Биров: "Урушни тўхтатдим, жанжалнинг олдини олдим” деб, яна биров: "Мен фалончини хўжакўрсинга олиб бориб қамадим, пулини олдим” деб, ўзини қаҳрамон кўрсатиб, ҳокимиятга келаяпти.

Бундан ташқари, бизда "уюшган жиноятчиликка қарши уруш бошладик” деб жар солишаяпти. Бунинг ҳаммаси ташвиқот-тарғибот кампанияси бўлаяпти. Аслида "Мен катта сиёсатчиман” деб, давлат бошқараётганларнинг жиноий гуруҳлар билан алоқаси борлиги ҳақидаги гаплар халқ орасида кенг тарқалган.

Ҳаққонийлик, адолатлилик, одиллик, очиқ сўз бизда йўқ ва буни ҳамма билади. Халқнинг ўзи ҳам сиёсатчиларнинг гапларига ишонмай қўйган. Чунки ўз қилган хатосини бўйнига олган ва бу хатони тўғрилаш учун ҳаракат қилган бирорта сиёсатчини шу кунгача кўрганим йўқ. Бундай сиёсатчи эртага пайдо бўлади ва уни кўраман, деган умид ҳам менда йўқ.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1273 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz