Понедельник, 24-05-13, 18:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 17 » Ўзбекистонлик 29 бошпана изловчи барчасининг аризаси рад этилди
11:59
Ўзбекистонлик 29 бошпана изловчи барчасининг аризаси рад этилди
Ўзбекистонлик 29 бошпана изловчи барчасининг аризаси рад этилди

Олма ота шаҳар Олмали туман 1-сонли маҳкамаси ўтган икки кун давомида 29 ўзбекистонлик бошпана изловчининг экстрадиция ишини кўриб чиқиб, улардан ҳеч бирининг даъвосини қондирмади.

Ҳакамлар Қозоғистон бош прокуратураси томонидан бошпана изловчиларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Қочқинларнинг 10 куннинг ичида ҳукмдан шикоят қилиш ҳақлари борлиги айтилди.

Маҳкама жараёнида бошпана изловчиларнинг айримлари Ўзбекистонда даҳшатли қийноқларга тутилганини билдирган. Аммо жавобгар сифатида иштирок этган прокурор ушбу қийноқларни тасдиқлаш учун маълумотнома келтириш кераклигини таъкидлади.

Олмали туман 1 чи сон маҳкамасида бўлиб ўтган жараёнда илк бор ҳибсдаги бошпана изловчиларнинг ўзлари ҳам иштирок этди.

Маҳкама жараёни 15 март куни эрталабки соат 11 да бошланди. Тушликкача ҳакам Чинибекова Гулшаҳар Сирожиддин Толиповнинг ишини тинглади. Адвокат Алма Аринова ҳимоясидаги шахс Сирожиддин Толиповнинг 9 ойдан бери ҳибсда ноқонуний ушлаб турилганини айтди.

- 53 модданинг 3-банди бўйича ҳибсда 6 ойдан кўп ушлаб туриш туман ҳакамининг қарор билан бўлиши керак. 9 ойдан юқориси эса тергов изолятори раҳбарининг прокурор билан келишган ҳолдаги талаби билан амалга оширлиши керак, - дейди адвокат Алма Аринова.

Бундан ташқари адвокат БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ҳисоботларида Ўзбекистон маҳбусларга қийноқ қўлловчи давлат сифатида эътироф этилишига тўхталиб ўтди. Бир неча йиллардан бери эса, ушбу қўмита вакили Ўзбекистонга киритилмаётганини таъкидлади.

Бошпана изловчи Сирожиддин Толипов Ўзбекистонга қайтарилса, қийноқлар кутаётганини ва ҳакамдан Ўзбекистонга юбормасликни сўради.

Шундан сўнг прокурор адвокатнинг даъволари билан танишиб чиқиш учун танаффус сўради. Ҳакам маҳкама жараёнида танаффус эълон қилди.

Қийноқлар

Иши маҳкамада кўрилган деярли барча бошпана изловчилар Ўзбекистонда қийноқлар ҳақида ҳикоя қилишди. Кимдир ўзи қийноқларни бошидан ўтказган бўлса, яна кимдир яқинларига нисбатан ишлатилган қийноқларни ҳикоя қилди.

Қобилжон Қурбоновнинг ҳикоя қилишича, уни 2004 йил Тошкент шаҳри ва атрофида бўлган портлашлардан сўнг ҳибсга олишади. Аввалига унга участка нозирини ҳақорат қилган, дея айб қўйишади. Ҳибсдалиги вақтида эса томидан "қурол топиб олишади”.

Қобилжон Қурбонов ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўйилмоқчи бўлинган қалбаки айбловларни тан олмагани учун қийноқларга тутилади.

- Улар менга икки марта газга қарши ниқоб кийдиришди. Ўлсам керак деб ўйлагандим. Икки марта ҳушдан кетдим. Шундан сўнг кетимга тўқмоқ тиқишди. Устимдан билганларича кулишди ва таҳқирлашди. Улар менга қоғоз олиб келиб қўл қўй, дейишарди. Мен нима учун қўл қўйишим керак. Мен ҳеч нарса қилганим йўқ. Сенларнинг юлдузча олишинглар учун қийналишим керакми. Ўлсам ҳам қўл қўймайман, дедим. Мени ўлдириб қўйишларига бир баҳя қолди, дейди Қобилжон Қурбонов.

Шундан сўнг уйида қурол cақлади, деган айб билан 2 йил шартли равишда қамоқ жазоси белгиланади.

Нуруллаев Баҳриддининг акаси Бахтиёрни ҳам жиноят содир этдим, дея қоғозга қўл қўясан дея азоблашган.

Маҳкама нима дейди?

Аммо маҳкамада қочқинларнинг ушбу даъволари асосга эга эмаслиги айтилди. Жавобгар прокурор ва ҳакам бошпана изловчилардан ушбу қийноқлар ҳақидаги даъволарни тасдиқлаш учун бирор маълумотнома борми, дея сўрашди.

Прокурорга кўра, на халқаро ташкилотларнинг ҳисоботлари ва на бошпана изловчиларнинг даъволари Ўзбекистонда қийноқлар борлигини англатмайди.

"Қийнайди, қийнайди, деб асосан қочқинлар гапираяпти. Нимага асосланиб Ўзбекистонда қийнашади, деймиз. Эртага Каримов Қозоғистонда қийнашади деб чиқади. Албатта инсон сифатида уларнинг юборилишини истамайман. Аммо конвенция бўйича биз бундай дейишга ҳаққимиз йўқ. Эртага можаро келиб чиқиши мумкин,” дейди шаҳар прокуратурасидан Абай Калиев.

Абай Калиевга кўра, Ўзбекистонда қийноқлар борлигини Ўзбекистон Бош прокуратураси айтса ишонарли бўлади. Аммо прокуратура бундай демаган.

Минск Конвенцияси бўйича Қозоғистон Ўзбекистонга жиноятчиларни топшириш мажбуриятини олганлиги прокурор томонидан таъкидланди.

Таржимонларнинг вақти зиқлиги боис ҳакам Чинибекова Гулшаҳар бир вақтнинг ўзида 5 кишининг ишини кўриб чиқишини билдирди.

Ҳакамлар Чинибекова, Шамшиев, Бегалиевлар кечки соат 9:30 гача кўрилган ишда 16 бошпана изловчининг аризаларига рад жавобини берди.

Бошпана изловчилар 10 куннинг ичида шаҳар маҳкамасига шикоят қилиши мумкинлиги билдирилди.

Адвокат Асия Темирбековага кўра, шаҳар маҳкамаси ҳам бошпана изловчиларга рад жавобини берса, Бош прокурорнинг уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш қарори кучга киради.

Бошпана изловчилар Ўзбекистонда диний оқимларга аъзолик ва унга раҳбарлик қилиш каби жиноятларда айбланмоқда. Ўзбекистон Бош прокуратураси уларни Ўзбекистонга экстрадиция қилишларини сўраб, давлатларо қидирувга берган.

Шодиёр Сайф

Би-би-си, Олма-ота

BBCUZBEK.COM таҳририяти SMS рақами +447786201124
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1155 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz