Абдуллоҳ Туркистоний
![minora](http://tayanch.files.wordpress.com/2011/01/minora.jpg?w=300&h=224) Бу кун охир замон булди муллалар золим томон
булди Мунофиклар имом булиб мусулмонга ёмон булди Уларда йук диёнат
исломгадир хиёнат Ул фосик бидъатчилар шариатга зиён булди
Хамон яхши инсонлар уз юртида узлатда Каро юзли каззоблар доимо
маъийшатда Хакни айтган муллалар зиндон ичра зулматда Темур бетон ичинда
саргайиб самон булди
Окни каро деганлар харом таъом еганлар Халкни алдаб юрганлар золимдан амон
булди Муллалик даъво килганлар суннатга карши турганлар Шариатни бузганлар
барчага аён булди
Хакикатдан адашган имомликни талашаган Олимларни каматган захарлик чаён
булди Бошига тож кийганлар юртбошиман деганлар Олимларни еганлар аждархо
илон булди
…………………………………………………………………….
Ўзича Каргалар булбул булиб сайрамокда ўзича, Давра келди бизга деб
яйрамокда ўзича
Золимга ёкиш учун мисли содик ит бўлиб, Муминларга таъна айлаб
вовулламокда ўзича
Мулла хам шундай бўлурми, айтган сўзи қуронга зид, Мисоли бир эшшак каби
ханграмокда ўзича
Бошига салла кийиб минбарга чикканда кўринг Сўзларида маъно йўқ,
зорламокда ўзича
Бир назар ташланг уларга мунча нодон бўлмаса, Куронни хайкалга ўқиб
хорламокда ўзича.
Карғалар булбул бўлурми гўнг титиб юрса улар, Фосиқларни мадх айлаб
қарилламокда ўзича.
………………………………………………………………….
Таянч сайти
|