Ғайбулло Жалиловнинг рафиқасига нисбатан босимлар бошланган
Ўзбекистондаги
авторитарь режим қамоқдаги инсон ҳақлари курашчисининг уйда қолган
аёлини ҳам тинч қўймаяпти. 17- март куни, тахминан соат 18.00 да
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2009 йилнинг 5 октябридан буён
қамоқда сақланаётган аьзоси Ғайбулло Жалиловнинг оиласи Муқаддас
Темирова яшаётган хонадонга ўзларини маҳалла фуқаролар йиғинидан деб
таништирган шахслар ташриф буюришди. Ғ.Жалилов қамоққа олингач унинг
фарзандлари ва аёли М.Темирова ишсиз ва даромадсиз ҳолда қолиб, ўз
ота-онасининг уйига кўчиб ўтишга мажбур бўлганди. Маҳалла фуқаролар
йиғини вакиллари у ҳозирда яшаётган манзилга ҳам кириб боришмоқда.
"Менга
билдирганларига кўра, эртагаёқ участка профилактика нозирининг олдига
боришим керак экан. Агар боролмай қолсам онам бориши шарт эмиш”, – вакиллар ташрифи тафсилотини келтирди М. Темирова.
Айни
кунларда унинг иккала қизиям грипп хасталигига чалиниб уйда ётибди ва
инсон ҳақлари курашчисининг дарди ўзига етиб ортади ҳам.
"Эримни туҳмат қилиб қамаб қўйишган бўлишса, энди нима исташади мендан?”- саволларга берилади у.
Ўзбекистон Жиноят Процессуал қонунларида кўрсатилганига кўра, маълум бир фуқарони Ички Иўлар Бўилимига (ИИБ) чақириш учун махсус чакирив хати бўлмоғи
лозим ва унда шахс қайси жиноят иши юзасидан ким сифатида (жабрланувчи,
айбланувчи, ёки гувоҳ) чақиртирилаётганлиги қайд этилган бўлиши шарт.
Шунга кўра, бу сингари оғзаки
чиқирувлар
қонундан ташқари ҳисобланади. Маҳалла фуқаролар йиғини вакилларини
югиртираётган ИИБ профилантика инпекторлари буни билиб ўзларини
билмасликка олишаяптми, ёки қасддан шундай йўл тутишмоқдами?
Ўзбекистон
учун ўз фуқароларини қўрқув остида ушлаб туриш муҳим саналади.
Ваҳоланки, мамлакатни "Қўрқув салтанати” деб атаётган итаҳлилчилар ҳам
айни шунга ўхшаш ҳолатлардан келиб чиқишмоқда. Ўзбекистонда қонунлар ким
учун, ваҳоланки, қонунларни қаттиқ қўриқлашга масъул бўлган ҳар қандай
пагон таққан кимса ҳам уни бузиб кетаверса?
Ғ.Жалиловни
қамоқда чиритаётганлар унинг аёли Муқаддас Темировага тинчлик
беришмоқчи эмас ва уни қўрқувда ушлаб туришлик ҳам муҳим тадбирлардан
бирига ўхшаб бормоқда. Нима бўлганда ҳам у ҳукумат ўйлаб топган "террочининг” рафиқасида.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фаол аьзоси бўлган Ғайбулло Жалиловнинг рафиқасига нисбатан босимлар бошланган. Шу ҳақда Халқаро инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотларини огоҳ этамиз.
17-март, 2011-йил.
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуклари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими
|