Тихоновга чиқиш визаси берилди ![Uzbekistan -- human rights activist Dmitry Tikhonov, undated](http://gdb.rferl.org/A4432421-E416-4A2D-A525-D0DBAB4F3D34_mw270_s.jpg) Uzbekistan -- human rights activist Dmitry Tikhonov, undated 24.03.2011 Ҳуқуқ ҳимоячиси Димитрий Тихонов Тошкент судида ўтган аппеляция жараёнидан сўнг 2 соат ичида чиқиш визасини олди. Дмитрий Тихонов ўтган йили ноябр ойида
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни
қайддан ўтказиш бўлими устидан шикоят қилиб, судга аризаси билан
мурожаат қилган эди.
У 7 ой давомида чиқиш визаси берилмагани ва бунинг сабаблари изоҳланмагани учун судга мурожаат қилган эди.
Унинг
аризасига биноан ўтган биринчи маҳкама жараёнида унинг шикояти
қондирилмади ва 23 март куни ўтган аппеляция жараёнида қуйи суд
инстанцияси қарорини ўз кучида қолдирди.
Аммо, Димитрий Тихоновга
кўра, охирги маҳкамадан бир кун аввал унга Тошкент вилояти Ички ишлар
бошқармасининг Кириш, Чиқиш ва фуқароликни қайддан ўтказиш бўлимидан
қўнғироқ қилишган ва агар келса, икки соат ичида чиқиш визаси берилишини
айтишган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 23 март куни муваффавиятсиз тугаган
суд мажлисидан сўнг ОВИРга борганида, ҳеч бир изоҳларсиз, икки соат
ичида унга чиқиш визаси беришганини айтди.
Шу тариқа, ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Димитрий Тихонов судлаша-судлаша, қарийб бир йилдан сўнг чиқиш визасини қўлига олди.
|