Ливиядаги амалиётларга НАТО қўмондонлик қилишига Туркия қарши чиқди 24.03.2011 Брюссел
шаҳрида НАТОга аъзо 28 давлат вакиллари Ливиядаги амалиётларга
қўмондонлик қилишни Шимолий Атлантика Ҳарбий Алянсига топшириш борасида
келиша олмадилар.
Маълумотларга кўра, бунга Туркия қарши чиққан.
НАТО вакили Оана Лунгеску ҳозирча Алянс ҳеч қандай қарор қабул қилмаганини билдирди.
Расмий Анкара Ливиядаги ҳарбий амалиётларда қатнашиш истаги йўқлигини бир неча марта баён қилган.
Турк
расмийларига кўра, коалиция кучларининг Ливияда амалга ошираётган ҳаво
зарбалари БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясида белгиланган меъёрдан
чиқиб кетмоқда.
Қўшма Штатлар, Британия ва Франция Ливиядаги амалиётлар НАТО тарафидан бошқарилиши тарафдори.
|