Воскресенье, 24-05-05, 14:40

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 25 » Би-би-си меҳмони-Рашод қори Камолов
10:20
Би-би-си меҳмони-Рашод қори Камолов
Би-би-си меҳмони-Рашод қори Камолов
Posted on Март 24, 2011

34 ёшли Рашод қори Камолов қирғиз-ўзбек чегарасидаги энг йирик масжидга имомлик қилади

BBCUzbek.com ўқувчиларининг саволларига қирғизистонлик таниқли дин уламоси Рашод қори Камолов жавоб беради.

Рашод қори Камолов 1978 йилда Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида марҳум уламо Муҳаммадрафиқ қори Камолов оиласида таваллуд топган.

Дунёвий таълимни Қорасувдаги Энгельс номли ўрта мактабда олган.

Ўзбекистон қамоқхонасида вафот этган андижонлик таниқли уламо ва тоғаси Муҳаммадий қори Аминовнинг қўлида 16 ёшида Қуръонни ёд олган.

Шундан сўнг диний таҳсилни Саудия Арабистонида давом эттиради.

Аввалига Макка шаҳридаги «Уммул Қуро» дорилфунунида араб тилининг бошланғич илми, кейин эса Мадина шаҳридаги Ислом Дорилфунунида ақида ва даъватни ўрганади.

Ватанига қайтгач, Қорасув шаҳридаги Имом Ал-Шарахсий масжидида отаси, имом Муҳаммадрафиқ қори Камоловга ёрдамчилик қилади.

2005 йил августида отаси қирғиз махсус кучларининг амалиёти экани айтилган ҳодисада отиб ўлдирилганидан сўнг, масжид аҳлининг талаби билан имомликка тайинланади.

34 ёшли Рашод қори Камолов шу йил бошида бир муддат ҳибсга олиниб, кейинроқ қўйиб юборилган.

Би-би-си: Афғонистон, Кобулдан Афросиёб исмли тингловчимиз Қуръони Каримдаги икки оятнинг тафсирини сўрабди. Биринчиси – «Қасос» сураси, 76-оят. Ўқувчимизга кўра, маъноси: «Оллоҳ шодлик қилувчиларни ёқтирмайди», иккинчиси – «Соф» сурасининг 13-ояти. Маъноси: «Оллоҳ қатл қилувчиларни яхши кўради». Марҳамат.

Бугунги кунда Қирғизистондаги ўзбекларнинг аҳволини ўнглаш учун, албатта, шариатни, динни тушунишлик керак.

Рашод қори Камолов

Рашод Қори Камолов: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг сўзи ҳақ. Лекин инсонинг сўзи билан Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг сўзини тушунишликда Оллоҳ билан банданинг қандай фарқи бўлганидек, Оллоҳнинг сўзини ҳам тушунишликнинг ўзига яраша машаққати бор. Билимли инсонлар тушунмаса, тўғридан-тўғри таржимада англашлик қийин бўлади. Қолаверса, Оллоҳ субхонаҳу ва таоло нимани ирода қилиб бу шодликни ёмон кўришликни ёки бўлмаса, қатл қилувчиларни нима учун севишлигини ана шу оятнинг аввали ва кейингисини ва оятнинг асли нозил бўлишлигининг сабабларига мурожаат қилинса, Исломнинг саодат даври асрларида яшаган саҳобалар ва Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг бу оятга муносиб ҳолатда гапирган сўзларига қараласа, шундагина бу оятларнинг маъносини тушунишлик мумкин. Лекин тўғридан-тўғри таржима қилинса, оятларни хато тушуниб қолишликка сабаб бўлиб қолади. Бу оятларда Оллоҳ субхонаҳу ва таоло, иккинчи оятнинг мисолини оладиган бўлсак, қатл қилувчиларни яхши кўришлиги Ер юзида фасод тарқатиб, тўғри келган одамни қатл қилиш эмас, балки шариат усул-қоидалари, шариат аҳкомларига мувофиқ ҳолатда, Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг динига қарши чиққан, мусулмонларни қатлиом қилаётган ёки динни бузиш учун келган мушриклар, кофирлар ва шуларнинг аъёнларига нисбатан қатл қилувчиларни Оллоҳ субхонаҳу ва таоло яхши кўради. Бизнинг Ислом динимиз қоидалари шу қадар муҳимки, агар бир Ислом давлати бўладиган бўлса, Ислом қонун, шариатлари амал қилиб турган бўлса, нафақат мусулмон одамни, балки мусулмон диёрида яшаётган ғайридинларни ўлдирган одамни Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам, яъни бизнинг динимиз, Ислом динимиз айтадики, «жаннатга ҳам кирмайди, жаннатнинг бўйини ҳам ҳидламайди» дейди. Яъни бу оятлар инсон ўз хоҳиши, нафси, ўзининг кўзқараши билан қатл қилишни Оллоҳ таоло яхши кўради, деган маънодан умуман узоқда. Балки Оллоҳнинг дини учун, Оллоҳнинг йўлидагина қатл қилувчиларни Оллоҳ таоло севади. Шу ўринда ниҳоятда муккасидан кетиб, ҳаддидан ошиб, Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг динини ва Оллоҳ таоло буюрган бандалик вазифасини адо этмасдан, ҳаддидан ошган ҳолатда туғёнга кетиб, шоду ҳуррамликка берилиб кетган одамларни Оллоҳ субхонаҳу ва таоло севмайди.

Би-би-си: Канададан Култегин:

1.Islom dinining tanqidchilari «quron»ni Ironlik sosoniy shahzodalardan bo’gan Salmon Forsiy yozgan,deb iddo qilmoqdalar.Bu masalaga munosabat bildirsangiz.
2.»Quron»da juda ko’p ilmiy xatolar bor:
1.Olloh er va osmonlarni 6 kunda(uhud/7-oyat),2 kunda(fasalat/9-oyat),4 kunda(fasalat/10- oyat)yaratgan!
Ushbu oyatlarda nima uchun yaralish haqida bir xillik yo’q. 6 kun,4kun,2 kun degani, o’zi zamin va osmon azaldan bor degani emasmi?
kun bo’lsa zamin va osmon ham bo’ladi emasmi? Rahmat

Рашод қори Камолов: Албатта, Исломни ёмон кўрганлар, Исломга танқид сўзларини айтгувчилар ҳар-хил, ўзларининг инсоний ақлларига келган гапларни гапирадилар, лекин Ислом бундан пок албатта. Динимиз, Қуръон, бу Оллоҳнинг сўзи, бу маҳлуқнинг сўзимас!. Ҳижрий 1423 йилда турган бўлсак, 1432 йилдан буён улар динимиз шаънига ҳар-хил сўзларни айтиб келишаяпти, лекин Оллоҳ таоло биронта ҳам ҳарфини ўзгартирмаган ҳолда, Ўзининг каломини Ўзи ҳимоя қилиб келаяпти ва қиёмат кунигача сақлашликни Оллоҳ субхонаҳу ва таоло ваъда қилган. Бу илоҳий калом. (Юқоридаги сўзлар) уларнинг шунчаки аҳмоқона сўзларидан бошқа нарса эмас.

Суҳбатимиз аввалида айтганимиздек, Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг сўзини инсоний ақли билан, инсоний тушунчаси билан қараб туриб, асли моҳиятига етмаганига, балки Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг бирон бир сўзи иккинчи сўзига зид келмайди, балки инсоннинг ақли буни кўтаролмаслиги мумкин. Инсоннинг ақли шу даражада нуқсонда, шу даражада чегараланганки, мисоли бир ҳар қандай полвон одам ҳам 200 кило тошдан оғирини кўтаролмайди. 500 кило тошни инсоний қуввати билан ўрнидан жилдиролмайди ҳам. Шунга ўхшаган бу илоҳий Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг каломини тушунишликда инсоннинг қусур ақли ўзи чегараланган даражадагина тушуниши мумкин. Ундан ошиғини тушунолмаса, мен тушунмаган калом хато, дейиши ўзининг ақлига қўйган биносидан бошқа нарса эмас. Албатта, ўзини ақллиман, деган инсон аҳмоқдан бошқа нарса эмас.

Би-би-си: Абдуллоҳ исмли тингловчимиз: «Ҳозирги кундаги жиҳод ва «Ҳизбу Таҳрир»чиларнинг ҳаракатларига қандай қарайсиз?

Рашод Қори Камолов: Албатта, Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг ибодатларидан бир ибодат бу жиҳод ибодати. Ҳар битта ибодатнинг ўзининг вақти, рукнлари, шартлари бўлганидек, жиҳоднинг ҳам ўзининг шартлари, рукнлари ва вожиб арконлари бор. Мисол учун бомдод намозини оладиган бўлсак, Оллоҳ таолонинг уни фарз қилган вақти бор. Уни қуёш чиққанидан кейин ёки ҳуфтондан сўнг ўқиб олишлик жоиз бўлмаганидек, ўзининг вақтида фарз. Худди шунингдек, жиҳод ҳам Оллоҳ субхонаҳу ва таоло шарт-шароитлари билан фарз қилган жиҳоддан қочган одам гуноҳи кабира амал қилган бўлади, лекин худди шу ўринда жиҳодни вақтида қилмасдан, аввалида ёки жиҳод фарз бўлмаган вақтда қилишлик ҳам ер юзида фасод тарқатишликка сабаб бўлади. Жиҳод тўғрисида менинг тушунчам, албатта, жиҳоднинг турлари бор, лекин қурол олиб жиҳод қилишлик, Оллоҳ таоло жиҳод қандай фарз бўлса, сабабларини ҳам фарз қилган. Сабаблари, албатта, бўлгандан кейин, қўлга киритилингандан кейин жиҳод қилишлик мумкин бўлган, Оллоҳ таолонинг фарз бўлган ибодатларидан бир ибодат. Энди Ҳизбу Таҳрир оқимига мансуб бўлган мусулмонларни айтадиган бўлсак, албатта, улар Оллоҳ субхонаҳу ва таоло ўз каломида «динда мусулмон ака-ука дўстларимиз» деганда Оллоҳ таоло боғлаб берган ака-ука бўлишлик учун тавба қилиб, иймонда бўлишлиги ва намозни барпо этишлиги ва закотни берса, албатта, диндаги ака-укаларимиз ҳисобланади. Худди шундай, булар ҳам Исломдаги ака-укаларимиз, ҳамма мусулмонларнинг хатоси бўлганидек, булар ҳам хатодан холи эмас, хатолари бор.

Би-би-си: Новқатдан Маматҳалилов Дилшод исмли ҳамюртингиз сўрабдилар.
Assalomu aleykum Rashod qoriaka. Sizga savol yollashdan maqsadim diniy, yani dasturimiz Qur’onga amal qilgan holatda bizda kechayotgan muammoni diniy yol blan aniq aytishingizni, yani javob berishingizni soreyman.
Muammo:otamizdan qolgan 5 gektar qonuniy yerimiz bor. 1993 yil rahmatli otam «melkombinat»yani tegirmonni kimoshdi savdosi orqali oladi, jami 5 gektar. 2010 yilga kelib, birdaniga hukumat hujjatlarni korib, sizlarga 83 sotigi hujjat asosida qonuniy, qolgani eldiki, deb ochiqchasiga yolgon aytib, yoki qorqitib, shu hukumatga qarashli qirgiz elini 100-150ta odamni yerni bo’lishib olishga undadi. Ular hukumati aytganday, yerni o’lchab, 6 sotikdan bolishishdi. Keyin hukumat sudga berdi, sud bizni hujjatni o’z kuchida qoldirdi, hukumat bizga aytgandek, baribir olamiz, deb aytgan. Bo’lishib olgan halq shu kunlarda uy solishni, ba’zilari chegara qilib, o’z mollaridek harakat qilishmoqda. Hech qanaqa hujjatsiz. Ularning bunday qilishiga asos yoq. Hozir yana oblastnoy sudga berishgan. Lekin sud hukmini kutishmay, o’zlaricha hohlaganini qilishyabdi. Savol: biz o’z mulkimizni qay yo’l bilan himoya qilishimiz kerak. Davlat qonuni oldida hujjatimiz to’gri. Buni sud tasdiqlagan. Lekin quloq solishgan yoq, sudni hukumiga. hullas ochiqchasiga bostirib kirishdi va yana tez kunlarda kirishadi bizni tegirmonga . Qanday yol blan javob beriladi din boyicha. Oldindan rahmat!

Рашод Қори Камолов: Албатта, энди бундай можаролар, бундай қозилик, шариат ҳукмларини айтилаётганида инсон бир нарсани ҳалол ёки харом дейишлик, бу бир олимнинг шахсий бир сўзи эмас, балки Оллоҳ номидан гапиришлик бўлади. Шундай экан, бу ерни сизнинг ерингиз, ёки ана шу одамларнинг ери деган бир ҳукмни чиқаришлик, шахсан менинг ишим эмас. Чунки шариатимизда, динимизда, Исломда қози қозилик қилишлиги учун икки тарафнинг сўзини, мурожаатини эшитиб, сўнг Оллоҳнинг номидан бўлган шариат ҳукмини баён қилади. Шундай экан, сиз айтганингиздек, деб қабул қиладиган бўлсак, иккинчи тараф, шу ерларни талашиб, тортишиб олаётган одамлар ҳақиқатда шундай бир зўравонлик билан қилаётган бўлса, сизларнинг ҳаққингларни талон-тарож қилаётгани аниқ. Лекин бу дегани, албатта, улар золимлик қилаяпти, деб сизларга шу ҳукм, дегани эмас. Балки сизлар ўзингларнинг ана шу жойингиздаги аҳли илмлар бўлсин, ёки бўлмаса, ерингларни тортиб олаётган одам билан «мусулмонмисиз, Оллоҳдан қўрқасизми, Оллоҳдан қўрқсангиз, борайлик битта аҳли илмга, шу аҳли илм нимага ҳукм қилса, сизники бўлса, сизга бераман, меники бўлса, менинг ҳаққимни олманг, деб бир қозининг олдига мурожаат қилишликларингни ваъсият қиламан.

Би-би-си: Истанбулдан Озода Ҳосилова, Лондондан Жамшид, шунингдек, Қозон шаҳридан Эркин исмли ўқувчиларимиз марҳум отангизнинг тақдири ҳақида савол йўллашибди. Жумладан, Озод Ҳосилова ёзаяптилар.

Muhammadrafiq qori akaning ma’ruzlarini juda kup tinglaganman. U kishini Olloh maxfirat qilgan bulsin.Otangizning erkin fikri, umuman siyosat haqidagi ma’ruzalari juda ham ta’sirli va juda ham haqiqatga yaqin edi. Lekin nimaga haligacha u kishining o’limi mavhumligicha qolib ketmoqda? Sizda biror bir ma’lumor bormi otangizning o’limini kim uyushtirgan va nimagaligini, biz muxlislarizga biror bir malumot bera olasizmi?

Қирғиз ҳукумати ўзининг қувватига, имкониятига яраша Ислом динига қаршилигини қилаяпти

Рашод қори Камолов

Рашод Қори Камолов: Албатта, бу мавҳумлик эмас, балки баён очиқ-ойдин, равшан бўлган. Бизнинг қиблагоҳим, марҳум дадамиз, Оллоҳ раҳмат қилган бўлсин, кенг раҳматидан ва мағфиратидан Оллоҳ таоло насиб қилсин. Бизнинг отамиз 2006 йил 7 август кунида ўзининг шахсий сайёраларида чиқиб кетаётганларида Ўзбекистон ва Қирғизистон, буни менмас, балки улар очиқ телевидение орқали баён қилишган, Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус ходимлари рейд ўтказишаётан вақтида шундай бир қўпорувчи, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари билан бирга бўлган ва шундай ҳолатда, қори ака ҳам шу машинанинг ичида экан, шунинг ичида шу кишининг жасади ҳам топилди, деб улар ўзлари қатл қилганлигини, шу рейд давомида вафот этди, деб ўзлари бевосита бўйниларига олишди. Лекин 2006 йил 10 август куни, жумъа кунидан кейин биз ҳокимиятнинг олдига келиб, қандай қилиб 22 йил имомлик қилиб, миллат ажратмасдан халққа Оллоҳнинг динини, шариатини етказиб турган имом одам, қандай қилиб хали судни қарори чиқмасдан туриб, террорист бўлади, деб тинчлик митингини ўтказганимизда, ана шу даврдаги Қирғизистон президентининг котибидан, президентнинг номидан ва СНБнинг бошлиғидан хат келиб, «террористлар қори аканинг ҳурматидан фойдаланган ҳолда заложник олган, ҳимоя учун ишлатган, тилакка қарши, деб ўзларининг тилида, минг афсуски, биз қори акани сақлаб қололмадик, қори ака шаҳид бўлиб ўтиб кетди, деган қоғозни бериб, шу билан тергов ишлари тугаб қолган. Бизнинг дадамизни Ўзбекистон ва Қирғизистон махсус тизимлари отганлар аниқ, иншооллоҳ, умид қиламизки шаҳид бўлиб ўтиб кетган.

Би-би-си: Қувасойдан Шарофиддин сизнинг андижонлик марҳум устозингиз Муҳаммадий қори ҳақида баатфсилроқ гапириб беришни сўрабдилар. Марҳамат.

Рашод Қори Камолов: Албатта, Муҳаммадий қори ака, устозимиз, бизга нисбатан онамнинг акалари, тоғамиз бўладилар. У киши андижонлик марҳум, Мубин қори деган, муболағасиз айта оламанки, Ўрта Осиёнинг Қуръоннинг тажвид билан бўлган устози бўлган Мубин қори аканинг катта ўғиллари, забардаст олимлардан бири эди. У киши Қуръони Каримни ҳифз қилган ҳофиз, шариат илмларида эса мужтаҳидлик даражасига етиб борган ниҳоятда мукаммал илм соҳиби бўлган ва тақвода мисли кўрилмаган бир устозимиз эди. Бу киши ҳам Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг қаттиқ бўлган имтиҳонлари, кўп мусулмонларга келган имтиҳон қаторида бу устозимизга ҳам имтиҳон бўлган ва шаҳид бўлган ҳолатда бу кишининг жасадлари маҳбусхонадан чиққан ва минглаган мусулмонларнинг дуолари ва ўқиган жанозалари билан дафн қилинган.

Би-би-си: Тошкентдан Суҳроб савол йўллабди:

Рашод ака, мени сизга иккита саволим бор: 1. Абдували кори ака такдири хакида нима маълум? 2. Абдували корининг угли Абдукуддус оламдан утгач, уларнинг оиласига ким караяпти? Рахмат.

Рашод Қори Камолов: Ҳа, албатта, Абдували қори устознинг тақдири ҳақида эл қатори биз ҳам очиқ-ойдин маълумотга эга эмасмиз. У кишининг вафот топгани тўғрисида ҳам маълумотимиз йўқ, тириклиги ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумотимиз йўқ, У кишининг ҳаққига дуо қилишликдан бошқа ҳеч қандай ҳолатда эмасмиз. У кишининг ўғиллари, дўстимиз, биродаримиз Абдулқуддус ҳақиқатда Оллоҳ субхонаҳу ва таоло чиройли хотимани насиб қилди. У киши Рамазон ойида вафот топдилар ва Маккайи Мукаррамада дафн қилинди. У кишининг аҳллари эса ўзларининг уйларида, яъни Абдулқуддус биродаримиз, марҳумнинг хонадонида. У кишидан қолган икки ўғли ва бир қизи бор. Унга албатта қариндошлар, ёнидаги ўзининг дадалари ва тоғалари ва бошқа қариндошлар қўлидан келганича ҳол-аҳволидан хабар олиб турган ҳолатда ҳаётлари давом этяпти. Ҳеч қандай иншооллоҳ, қийинчиликда эмас, фақатгина фироқ, яъни куёвини йўқотишлик фироқи азобида, албатта, ҳар қандай аёл қаторида у кишида ҳам бу азоб, қийинчилик бор, лекин Оллоҳ субхонаҳу ва таоло ризқни, бир инсонга сабаб қилади, аммо ризқни Оллоҳ субхонаҳу ва таоло бергувчи ўзи, ҳаёти давом этиб келаяпти, алҳамдилуллоҳ.

Би-би-си: Ўшдан Одилжон Маҳдумий:

Muhtaram Rashodxon.
1.Iyun voqealaridan hulosa qilib aytmoqchimanki, vataniga,mahallasiga dushman tajovuz qilib bostirib kelganda musulmon kishi maskanini tashlab qochib chiqib ketishi shariatimizda qanchalar qoralangan?
2.Otangiz muallifligida nashr etilgan «Iymon»kitobi bevaqt o’limi sabab to’htab qoldi. Qolgan nashrlarini chop etish niyyatingiz bormi?

Рашод Қори Камолов: Албатта, бундай ҳолатда мусулмон одам ўзини ҳимоя қилишлиги керак. Ҳимоя қилишлик вожиб, фарз бўлади. Лекин мусулмон одам аҳмоқ бўлмайди. Ўзини-ўзи, ҳалокатга юз тутиб турган пайтда ҳам менинг хонам, уйим, деб туриши аҳмоқлик бўлади. Мисол учун айтайлик, шу бўлган воқеалар қатори, уйлар қатор ёниб келаётган бўлса-ю, «йўқ, менинг уйим, шу менинг ватаним, шуни ҳимоя қилишлишигим вожиб» деб туриб, ўтнинг ичида қоп кетишлик, инсон ўзини ўзи ҳалокатга ташлашликдан бошқа нарса эмас. Ёки бўлмаса кўплаган, минглаган одам бостириб келаётган бўлса-ю, ўзи озчилик бўла туриб, «бу менинг уйим, уни ташлаб кетишлик мен учун ҳалол эмас» деб туриб, уларнинг қаршисига чиқишлик ҳам шариат ҳукмларини, қонунларини тушунмасликдан бошқа нарса эмас. Оллоҳ Таоло истеъдод қилиб, қувватни тўплашликни жиҳод учун ҳам фарз қилди. Энди лекин жиҳод майдонида орқа қилиб қочганни Оллоҳ субхонаҳу ва таоло гуноҳи кабиралардан деб шариатимизда баён қилгани қаторида, ўзининг аҳлларини ташлаб, қочиб кетишлик ҳам шулар қаторидаги гуноҳи кабиралар жумласидан келади. Яъни ҳимоясига қодир бўлган ҳолатда ташлаб кетишликни назарда тутаяпман.
Дадамиз марҳумнинг «Иймон рисолалари» деган 5 томлик китоблари бўлган, ниҳоясига етган. ва «Дин-насиҳат» деган китоблар бўлган, 2 томлик, у ҳам ниҳоясига етган. Умумий 7 томлик китоб чоп этилган. Лекин бошқа қўлёзмалари ҳам бўлган. Мақсадимиз бор, Оллоҳ таоло ўзи муяссар қилса, бу ишни давом эткизар, лекин яқин фурсатларда эмас, балки анча мудддатлар ўтса керак бунинг учун.

Би-би-си: Лондондан Эркин «Қирғизистондаги ўзбеклар вазиятини ўнглаш учун нима қилиш керак?» деб сўраяптилар. Марҳамат.

Рашод Қори Камолов: Нафақат Қирғизистондаги, бутун ер юзидаги мусулмонларнинг аҳволини ўнглашлик, деган нарса бўлса, тўғрироқ бўлса керак. Шулар қаторида мазлум бўлган, қуввати заиф бўлган бугунги кундаги Қирғизистондаги ўзбекларнинг аҳволини ўнглаш учун, албатта, шариатни, динни тушунишлик керак. Шариатни, динни тушунган одам бир-бирига озор бермайди, бир-бирининг қонини тўкмайди, бир-бирининг молини талон-тарож қилмайди. Чунки динимиз бу нарсаларнинг ҳаммасини ҳаром, деб тайин қилган. Бу ҳаром нарсага мусулмон одам қўл урмайди. Қайси тоифадан, яъни ўзбек миллати вакиллари бўлсин, қирғиз миллати вакиллари бўлсин, талон-тарож қилиб, бир-бирига қўл кўтарган бўлса, фақатгина динини тушунмаганлигидан, мусулмон эмаслигидан, яъни динни яхши тушунмаганлигидан қилди, холос.

Би-би-си: Аброр исмли тингловчимиз «қирғиз ҳукумати Ислом динига қай даражада қаршилик қилаяпти?» деб сўраган.

Рашод Қори Камолов: Қирғиз ҳукумати ўзининг қувватига, имкониятига ярашагина Ислом динига қаршилигини қилаяпти, деб биламан.

Би-би-си: Охирги савол Швециядан, Муҳаммадсолиҳ Абутовдан.

Қори ака, Қирғизистон мусулмонлари ҳам Исломий сиёсий Партия ташкил этиб қонуний легал фаолият олиб бориш даври келмадими?

Рашод Қори Камолов: Албатта, мен ҳам шу фикрдаман. Бугунги кунда Ўрта Осиё мусулмонлари орасида Қирғизистон мусулмонларида имконият каттароқ. Лекин қайсидир сабабларга кўра, мусулмонларнинг жамлана олмаслиги ва кўпроқ булар ўзбек миллатига мансуб бўлганлигиданми, шундай бир исломий сиёсий партиялар ҳозиргача ташкил бўлмади. Лекин мен ҳам шунинг тарафдориман, чунки ҳақиқий Исломнинг хос юзини кўрсатиб, Ислом принципларини, Оллоҳ субхонаҳу ва таолонинг тўғри қонунларини халққа кўрсатса, динга ёмон кўз билан қараётганлар ва динга ёмон, қора сўзларини отаётганларга чиройли бир намуна бўлади, деган фикрга мен ҳам қўшиламан. Оллоҳ таолодан умид қиламизки, Исломни чиройлик, ҳақиқий, соф тўғрисида кўрсатадиган жамоатлар иншооллоҳ, Оллоҳ таолонинг изни билан Қирғизистонда ҳам ва бутун ер юзида ҳам зоҳир бўлиб чиқади.

Би-би-си: Суҳбатингиз учун ташаккур!.
Категория: Б Б С Мехмонлари | Просмотров: 2414 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz