Воскресенье, 24-05-12, 02:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Март » 26 » Ўзбекистонда маҳсулотга 'ҳалол' тамғасини қўйиш тақиқланаяптими?
13:30
Ўзбекистонда маҳсулотга 'ҳалол' тамғасини қўйиш тақиқланаяптими?

Ўзбекистонда маҳсулотга 'ҳалол' тамғасини қўйиш тақиқланаяптими?

Ўзбекистон расмийлари мамлакатда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига "Ҳалол" тамғасини ёпиштириш тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этмоқдалар.

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификация агентлигидан Би-би-сига айтишларича, Ўзбекистонда маҳсулотларга "ҳалол" ёзувини қўйиш тақиқлангани ҳақидаги ахборот бўйича жуда кўп журналистлар мурожаат қилишаяпти, лекин бу хабарни қаердан ким томонидан тарқатилганини ўзлари ҳам билмайдилар.

"Ўзстандарт"дан Бахтиёр Исроилов "биз ишлаб чиқарувчига маҳсулотига "ҳалол" ёзувини қўйишни тақиқламаймиз", деб айтди.

Қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги "Ўзстандарт" агентлиги ва Савдо-саноат палатасидаги манбаларга таянган "ҳалол" ёзувини озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиш маън этилаётгани ҳақида хабарни тарқатганлар.

Бу хабарларнинг қисқа мазмуни шундан иборатки, Ўзбекистонда "Ҳалол" логотипини қаерда, қандай қўллаш тартиби шу пайтгача қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда акс этмаган, шунинг учун бундай ёзувни, мисол учун, колбасага ёпиштириш маҳсулот ҳақида нотўғри маълумот бериш ҳисобланади.

Шу пайтгача тарқалган хабарларда Ўзбекистонда бундай қарорга келинганига Кодекс Алиментариус деб номланган халқаро ҳужжатнинг "Ҳалол" ёзувини қўллаш кўрсатмаларига асосланиб иш кўрилгани айтилган.

Кодекс Алиментариус БМТнинг Озиқ-овқат ва Зироатчилик ташкилоти ҳамда Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ мезонлар, тавсияномалар мажмуаси ҳисобланган халқаро ҳужжат.

У 1963 йилда қабул қилинган.

Ўзбекистон Кодекс Алиментариус комиссиясининг аъзоси ҳисобланади, бу ташкилот "Ҳалол" иборасини қаерда қандай қўллаш борасида кўрсатмалар ишлаб чиққан.

Бу кўрсатмаларда "Ҳалол" тушунчаси нимани назарда тутиши, ҳалоллик мезонлари нималардан иборат экани ва "Ҳалол" тамғаларини қўллаш тартиб-қоидаси белгиланган.

Хорижий оммавий ахборот воситаларига кўра, агар Ўзбекистонда "Ҳалол" маркировкасини қўллаш шарт ва талаблари ҳали ишлаб чиқилмаган экан, буларсиз бирор бир маҳсулот устига "Ҳалол" деб ёзиб қўйиш бирор бир ҳужжат билан тасдиқланмаган, "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" ҳақидаги қонунга зид келади.

"Ўзстандарт" вакиллари мамлакатнинг "Ҳалол" ёзувини қўллаш билан боғлиқ қонунчилиги ҳали ниҳоясига етказилмаганини эътироф этишади.

"Ҳалол" ибораси Ислом динида рухсат этилган, шариат талабларига мос келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа нарсаларга нисбатан қўлланади.

Мусулмонлар Қуръони Каримда тақиқланмаган жониворларнинг Аллоҳ номи билан сўйилган гўштини ҳалол деб биладилар.

Дунёда ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш кўпайиб бораётгани қайд этилади.

Турли ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари дунёдаги жами озиқ-овқат товарларининг бешдан бир қисмини ташкил этмоқда.

Ҳалол маҳсулотлар бозори кенгайиб бораётгани Аргентика, Бразилия ва Янги Зеландия сингари мамлакатларни ҳалол мол гўшти, ҳалол қўй ва товуқ гўштлари экспортига эътиборни кучайтиришга ундаган.

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1085 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz