Муносабат
![news-aI2G3Bc54C](http://sahwii.files.wordpress.com/2011/03/news-ai2g3bc54c1.jpg?w=300&h=225)
Ливия
тоғути ўзининг қонли қирғинлари билан, мусулмонлар ҳокимлари эса
Ливияни ёрдамсиз ташлаб қўйишлари билан Франция, Британия ва Американинг
ҳарбий аралашуви жиноятида шерикдирлар
2011
йил 19 мартдан 20 мартга ўтар кечаси Ғарб давлатлари Ливиядаги
позицияларни бомбардимон қила бошлади ва денгиздан ракеталар ота
бошлади. Бу давлатлар мусулмонлар ҳокимларининг, хусусан қўшни Миср
ҳокимларининг Ливия аҳлини Қаззофий ва унинг югурдаклари, ювиндихўрлари
қирғинларидан қутқазмай ёрдамсиз ташлаб қўйишганидан фойдаланишди…
Ливия
тоғути ўзининг қонли қирғинлари билан Ливияга ҳарбий аралашувга шароит
муҳайё қилиб бергани ҳақиқатдан ҳам бир фалокатдир. Нафақат араб
ҳокимлари, балки исломий юртлардаги барча ҳокимлар бу тоғутга қарши
Ливияга ёрдам бермай бунга ҳисса қўшишгани яна бир фалокатдир… Ваҳоланки
уларнинг зиммасидаги вожиб вазифа Ливияга ёрдам бериш учун армияларни
ҳаракатга келтириб бу тоғутни янчиб ташлашлари ва Ғарб давлатларининг
мусулмонлар юртларига аралашувига йўл қўймасликлари эди… Мусулмонларнинг
ўз уйларига заҳарли илоннинг ўзларидан озор-азиятни даф қилишга ҳаракат
қилади, деган хом ҳаёлда киритишлари эса учинчи фалокатдир!!
Ливия
тоғути ўзининг қонли қирғинлари билан, анави ҳокимлар эса Ливия аҳлини
бу тоғутдан қутқазмай ёрдамсиз ташлаб қўйганликлари билан Ғарб
давлатларининг ҳарбий аралашувига қулай муҳит ҳозирлаб бериш жиноятида
баб-баравар шерикдирлар. Бу Ғарб давлатлари олдин хавфсизлик кенгашининг
1973 сонли қарори билан сиёсий аралашган бўлса, мана энди ҳарбий
аралашувни бошлади. Бунда инсонпарварлик кўрсатиб Ливия аҳлини қутқазиш,
деган баҳонани рўкач қилишмоқда. Ҳолбуки бу Ғарб давлатлари ҳеч қандай
инсонийликни билмайди. Улар фақат тўлов тўлансагина, ҳар қандай тўлов
эмас, балки уларнинг мусулмонлар юртларидаги манфаатларини рўёбга
чиқарадиган тўлов бўлсагина «инсонпарвар» бўлиб қолишади!
Эй мусулмонлар: Аллоҳ Таолонинг:
«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]
деган
қавлини унутиб ўзининг Каззофийдан зулм кўрган мазлум диндош
биродарларига ёрдам бермайдиган Уммат қандай ҳам бахтли ҳаёт кечира
олсин?! Росулуллоҳ Aнинг:
«الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا وَشَبَّكَ بَيْنَ أَصَابِعِهِ»
«Мўмин мўмин учун бамисоли бир-бирини маҳкам тираб турадиган бино кабидир
(Пайғамбаримиз шундай деб бармоқларини бир-бирига киргиздилар)»
(Бухорий ривояти) деган ҳадисини унутган Уммат қандай ҳам яхши ҳаёт
кечира олсин?! Ўзини ҳокимларининг туғёнидан фақат ўзининг
душманларигина қутқаза олади, деб ўйлайдиган Уммат қандай қилиб қаддини
кўтара олсин?!
Эй
мусулмонлар: бу Умматнинг мусибати унинг ҳокимларидадир… Унинг мусибати
бу золим ҳокимлар келтираётган бахтсизликларга ва уларнинг туғёнига
индамай сукут қилиб тураётганидир. Шунинг учун нафақат охиратда, балки
ҳатто шу дунёда ҳам бу ҳокимларга етадиган азоб Умматга ҳам етади. Мана
бунинг яққол мисоли: Уммат ўзининг ерларини душмани бомбардимон қилиб,
осмонида изғиётганини, ҳурматини поймол қилаётганини ўз кўзи билан кўриб
турибди
«Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 25]
Демак золим ўз зулми сабабли жазоланса, мазлум зулмга индамай сукут қилиб тураверганлиги сабабли жазоланади. Абу Бакр Сиддиқ G: мен Росулуллоҳ Aнинг мана бундай деб айтганини эшитганман:
«إِنَّ النَّاسَ إِذَا رَأَوْا الظَّالِمَ فَلَمْ يَأْخُذُوا عَلَى يَدَيْهِ أَوْشَكَ أَنْ يَعُمَّهُمْ اللَّهُ بِعِقَابٍ مِنْهُ»
«Одамлар золимни кўриб уни қўлидан ушлаб тийиб қўйишмаса Аллоҳ ҳаммаларига Ўз ҳузуридан бир азобни юбориши аниқдир» (Аҳмад ривояти).
Бу
ҳокимлар ўзларининг қийшайган сохта тожу тахтларини сақлаб қолиш учун
қон тўкишдан, душманларга хизмат қилишдан, юрт ва одамларни сотиб
юборишдан ҳам тойишмайди. Зеро тожу тахтлари уларнинг «илоҳ»ларидир.
«Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!» [Тавба 30]
Масалан
Ливия тоғути одамлар унинг башарасини кўришни ҳам истамасликларини ва
уни ҳокимиятга олиб келиб қирқ йил давомида тираб турган Британия у ўз
ролини адо қилиб бўлган пайтда – у эса ўз ролини адо этиб бўлди – уни
бир четга туфлаб ташлашини жуда яхши билади. Унга ўзидан олдинги
ҳамтовоқларининг қисмати ибрат бўлиши лозим эди. У оқил бўлганида эди
ҳокимиятни тарк қилиб кетган бўлар эди. Лекин у Ливиядаги мусулмонлар
бошига етишни ва мусулмонларнинг душманлари бостириб келишини афзал
кўрди. Аллоҳдан ҳам, Росулидан ҳам, мўминлардан ҳам уялмади!
Эй
мусулмонлар, эй мусулмонлар юртларидаги ҳокимлар, эй Кинона Мисри
ҳокимлари: наҳотки орангизда бирорта рашид эр киши бўлмаса?! Бу ишнинг –
у хатарли тус олмай туриб – тадоригига киришадиган ва армиясини Ливия
сари уни тоғут Қаззофийдан қутқазиш учун ҳаракатлантирадиган бирорта
рашид эр киши орангизда наҳотки топилмаса?! Ливия аҳли юзига табассумни
қайтарадиган ва Ғарбнинг ўз учоқлари ва ракеталари билан Ливия осмони ва
ерларига бостириб киришига баҳона бўлган ҳужжатни йиртиб ташлайдиган
бирорта рашид эр киши орангизда наҳотки топилмаса?! Ғарбнинг
мусулмонларни хорловчи бу ҳарбий аралашувига чек қўядиган шундай рашид,
ҳақиқий эр киши орангизда наҳотки топилмаса?! Бу ҳақиқатда катта
мусибатдир. Мазлум ўзини золимдан фақат ўзининг душмани қутқазади, деб
ўйлаши дунё бахтсизликларидан биридир! Наҳотки бир ярим миллиард
мусулмон Ливияни Қаззофий туғёнидан қутқазишдан ожиз бўлса, шунинг учун
одамлар ўзларини қутқазиши учун душманларга илтижо қилишаётган бўлса!
Эй
мусулмонлар: Ҳизбут Таҳрир сизларни даъват қилган ва ҳануз даъват
қилаётган Халифаликнинг тикланиши нақадар зарурлигини тушуниб етишингиз
учун вақт келмадими?! Халифалик юртларни ва одамларни қўриқлайди ва
душманларни янчиб ташлайди.
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом бамисоли бир қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади»
(Муслим ривояти). Шуни тушунишингиз учун наҳотки вақт келмаган бўлса?!
Исломий Уммат Халифалик соясида яшаган пайтларда оламдаги мазлумлар
ўзларидан зулмни олиб ташлаши учун ундан ёрдам сўрар эдилар. Ҳозир эса
тубан режимлар ва рувайбиза ҳокимлар зулми остида инграётган бу Уммат
ўзидан зулмни олиб ташлашга қодир бўлмай турибди. Шуни тушунишингиз
вақти келмадими, ахир?!… Шунга қарамай бу қаттиқ мусибат ёруғ кунлардан
дарак бермоқда. Тун зулмати ортидан тонг келади. Исломнинг кучли
ларзалари, зарбалари бор. Бу ларзалар золимларга ва Ислом душманларига
улар ҳисобга олмаган томондан келади:
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Ҳизбут Таҳрир 15 робиус-соний 1432ҳ
20 март 2011м
|