Зеромакснинг қизил заправкалари ![Зеромакс ёпилгунга қадар UzGazOil заправкалари бутун мамлакат бўйлаб очилди ва уларнинг сони юздан ортиқни ташкил қиларди.](http://gdb.rferl.org/662D8C98-F294-4E97-B0D0-38EB8D86A46A_w527_s.jpg) Зеромакс ёпилгунга қадар UzGazOil заправкалари бутун мамлакат бўйлаб очилди ва уларнинг сони юздан ортиқни ташкил қиларди. 29.03.2011 96338 2007-02-13 06:01:00 07ТОШКЕНТ237 Тошкент элчихона
МАХФИЙ ЕВРОПА/МАРКАЗИЙ ОСИЁ БЎЛИМИГА E.O. 12958: DECL: 02/13/2017 \ TAGS: ENRG EPET PREL PGOV UZ
МАВЗУ: ЯЛТИРОҚ ҚИЗИЛ ЗАПРАВКАЛАР – ЗЕРОМАКС БУ СОҲАДА (ЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИ СОҲАСИДА – таҳр.) РАҚИБЛАРНИ УРМОҚДА.
ЭЛЧИ ЖОН Р. ПЁРНЕЛЛ ТОМОНИДАН, 1.4 (B, D) ҚОИДАЛАРИГА КЎРА, МАХФИЙЛАШТИРИЛДИ. \ 1.
(C) Хулоса: Швейцарияда рўйхатга олинган ва президент Каримовнинг қизи
Гулнора Каримовага алоқадор Зеромакс ширкати UzGazOil номли ўндан ортиқ
замонавий ва тўлиқ хизмат кўрсатадиган ёқилғи қуйиш шохобчаларини очиб,
бу соҳада катта қадамлар билан илдамлаб кетмоқда. UzGazOil юқори
октанли бензинни сотиш бўйича монополияга эгадир ва бошқа турдаги
бензинни олишда ҳам (рақобатчиларидан кўра) кўпроқ имконга эга.
Тошкентдаги бу шохобчаларда (UzGazOil шохобчалари – таҳр.) узун
навбатлар манзараси одатий ҳолга айланди. 2006 йилда Ўзбекистон нефт
махсулотларини ишлаб чиқариш қисқарди ва хорижий ширкатлар (нефт
майдонларида) разведка ишларини бошламагунча қисқаришда давом этиши
эҳтимоли юқоридири. Бунинг учун эса камида бери неча йил керак бўлади.
Хулоса тугади.
ЯЛТИРОҚ ЯНГИ ЗАПРАВКАЛАР КЎПАЙМОҚДА . . . -------------------------------------
2.
(SBU) 2006 йилда Зеромакс бензин савдоси секторида иш бошлади ва
ҳозирда Тошкентда ўндан ортиқ бир хилдаги UzGazOil номли АЁҚШларни
ишлатмоқда. Нефт ва газ саноатидаги манбамизга кўра, ширкат (Зеромакс – таҳр.)
замонавий, тўқ қизил рангли, тўла хизмат кўрсатадиган бундай
шохобчалардан яна қуришни режалаштирмоқда ва хусусий "Ma and Pop" номли
заправкаларни бозордан сиқиб чиқармоқчи. UzGazOil заправкалари
Ўзбекистонда чиқадиган 80 октанли бензиннинг ҳар бир литри учун одатда
бошқа заправкаларга қараганда 100 сўм (бир галлон учун тахминан 30 цент)
ортиқча ҳақ олади. Бу ширкат Қозоғистон ва Россия ишлаб чиқарилган
юқори октанли бензинни импорт қилиш монополиясига эгадир ва уни 1400
сўмдан (бир галлон учун 4,25 доллар) пуллайди. Шунга қарамай, юқори
октанли (89 ва ундан юқори) бензин UzGazOil заправкаларида камдан-кам
учрайди, бошқа заправкаларда эса умуман бўлмайди. (Изоҳ: Баъзи гапларга
қараганда, юқори октанли бензин баъзи UzGazOil заправкаларида
Тошкентдаги бойваччаларга Мерседес-Бенц машиналари учун етказиб
берилади. Бир ой аввал элчи ўринбосари учта UzGazOil заправкасига 93 ва
95 октанли бензин қидириб борди. Заправкаларнинг ҳаммасида бир ойдан
бери бундай бензин келмаганини айтишди. Изоҳ тугади.) Заправкалардаги
бензин қуядиган ускуналарнинг аксари АҚШ ишлатиладиган ускунлардан фарқ
қилмайди. Chevron-Texaco ширкати ўзининг Ўзбекистондаги бизнесини
кенгайтирди ва UzGazOil ширкатининг мой алмаштириш станцияларига мотор
мойларини етказиб бермоқда. Бу ширкатнинг ҳатто машина ювиш ва тозалаш
станциялари ҳам бор, лекин ҳаммаси ҳам ишламайди.
. . . MA AND POP ЗАПРАВКАЛАРИДА БЕНЗИН ТАҚЧИЛЛИГИ -------------------------------------------
3.
(SBU) Ҳар куни эрталаб, тиғиз пайт авжига чиққанда UzGazOil
заправкаларида 80 октанли бензин учун навбатлар заправкалар
ташқарисигача чўзилиб кетади. Тадбиркор ўспиринлар навбатда турган
машиналар орасида хушбўй хид чиқарадиган этикетка ва кўзойнаклар
ўрантиладиган мосламалар каби майда-чуйдаларни сотиб юради.
Навбатларнинг узунлиги бензинга бўлган талабнинг катталигидан эмас,
балки унинг тақчиллигидандир, айниқса хусусий заправкаларда бензин
йўқлигини кўриш мумкин. Ҳозирча Тошкентда бензин, вилоятлардаги каби,
чекланган миқдорда сотилмаётган бўлсада, UzGazOil ширкатининг
заҳиралардан (нефтни қайта ишлаш заводлари, ёқилғи омборлари – таҳр.)
бензин олиш имконлари бошқаларга қараганда кўпроқдир. Урганч, Нукус ва
Фарғона каби вилоят марказларида аҳолига бензин одатда чекланган
миқдорда берилади ва айниқса, баҳорги ва кузги дала мавсумлари пайтида
қора бозорда сотилади. Ҳозирча UzGazOil шохобчалари фақатгина Тошкентда
бор.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ҚИСҚАРИШ ----------------------------
4.
(U) Ўзбекистон ички талабни қондириш учун нефтни импорт қилиши керак.
Расмий статистикага кўра, ички ишлаб чиқариш 1999 йилда 8,1 миллион
тоннани ташкил қилган, бироқ ўшандан бери ишлаб чиқариш тўрт миллион
тоннадан пастроққа тушган. 2006 йилда нефт ишлаб чиқариш 3,45 миллион
тонанни ташкил қилди, бу 2005 йилга солиштирганда атиги 0,2 фоиз
кўпроқдир. Ички бензин ишлаб чиқариш ҳам бошқа нефт-кимё махсулотлари
каби қисқармоқда. 2006 йилги расмий статистикага кўра, Ўзбекистон 1
миллион 370 минг тонна бензин ишлаб чиқарган, бу 2005 йилга
солиштирганда 1,8 фоиз камроқдир; нефт ёнилғиси ( мазут – таҳр.)
ишлаб чиқариш эса 8,5 фоизга қисқариб, 2006 йилда 895.600 тоннани
ташкил қилди. Нефт-кимёвий махсулотларнинг умумий ҳажми 2006 йилда
тахминан тўрт фоизга қисқарди.
5. (C) Изоҳ: Зеромакснинг
норасмий бош ижрочи директори Гулнора Каримованинг давлатга қарашли
Ўзбекнефтегаз монополисти, Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатлари билан
алоқалари унинг бизнесининг ошиғи олчи бўлиши ва UzGazOil ширкати
доимий равишда бензин билан таъминлаб турилишини кафолатлайди. Зеромакс
юқори октанли бензин сотиш бўйича монополияга эгадир, лекин ҳар доим ҳам
унга қарашли заправкаларда бундай бензин бўлавермайди. Бу ширкат
афтидан, секин-аста барча турдаги бензин билан савдо қилиш монополиясини
қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
6. (C) Изоҳнинг давоми:
Ўзбекистон ўзининг аянчли аҳволга тушиб қолган нефт-кимёвий саноатини
жонлантириши учун хорижий сармояларга муҳтождир. 2006 йилда Ўзбекистон
энергия секторидаги ўйинчилар таркибини кенгайтириб Россия, Малайзия,
Хитой, Жанубий Корея ва бошқа давлатларга қарашли ширкатлар билан ( углеводородларни разведка қилиш бўйича – таҳр.)
келишувлар имзолади. Нефт ва газ заҳиралари аниқлангач, уларни қазиб
ола бошлаш учун яна бир неча йил талаб қилинади. Бензин ишлаб чиқариш
ошмагунча ва ўзбек элитаси (ҳокимиятга яқин доиралар-таҳр.)
энергия секторини қаттиқ назорат қилишни тўхтатмагунча, ички истеъмолчи
бензин тақчиллиги ва баланд нархлардан азият чекишда давом этади.
ПЁРНЕЛ (Жон Пёрнелл, АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси – таҳр.)
|