Ҳ А Б А Р
Бугунги кунда, икки хафта бурун, чуқур инсульт хуружи оқибатида, кома
холатига тушган, реанимацияда ётиб, сўнг тана аъзолари фалаж бўлиб,
оғир ахволга тушган Қўқонлик мухолифатчи ("Бирлик” ЎҲҲП Фарғона
водийсида раиси ўринбосари), Ҳамдам Сулаймоновнинг соғлиғи
ЯҲШИЛАНМОҚДА.
Ҳамон тўшак-режимда бўлса-да, Ҳамдам Сулаймоновнинг, ҳозирда
кўл-оёқлари ҳаракатланиб, ўзи башқалар билан мулоқот қилиш
қобилиятлари тикланмоқда.
"Бирдамлик” ЎҲҲ Фарғона водийси координатори Носир Зокир ва Андижон
вилояти раиси Саиджаҳон Зайнабитдиновлар, бугун Ҳамдам Сулаймоновнинг
оиласига ташриф буюришди. Унга, "Бирдамлик” раиси Баҳодир Чориев
номидан, дори дармонга юборилган камтарона модий ёрдамни бериб
қайтдилар.
Ҳамдам Сулаймоновнинг соғлиғи тўла тикланмаган, Ҳаракатларда ҳануз
ташқи қаровга муҳтож. Лекин меҳмонлар билан, ўзи мустақил,
қўл-оёқларини ишлашини кўрсатиб, чой ичиб ўтирди. Меҳмонлар,
касалликнинг таназзули ўтиб, муҳолифатчининг соғлиғи кун сайн
яҳшиланиб боришидан, ҳурсанд бўлиб қайтдилар.
***
"Бирдамлик” ЎҲҲ Андижон в-т бўлими.
29 03 2011
|