Воскресенье, 24-05-19, 13:22

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 3 » Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар
08:32
Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар
Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар
Жаноб Каримов.
Мен "Россия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса"( http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t284-topic ) ни ёзиб тугатиб уйланиб қолдим. "Ўзбекистон раҳбарлари ва сиёсатчиларини бу ва шу каби бошқа сиёсий мақолаларни ўқишга имконлари бормикин" деб.

Менга ғойибдан "Йўқ" деган жавоб келди. Бундай жавобни сабабини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз Эътибор берган бўлсангиз, мен шахсан сизнинг номингизга мурожаат қилиш, сизнинг номингизга битилган мактубларга имзо чекишдан бир неча йиллар олдин воз кечганман. Сабаби яна ўша ғойибдан овоз. У менга бир неча маротаба "Ўзбекистон ҳукумати вакиллари сиз, мухолифат вакиллари ёзган ёки бошқа бирор ҳукумат вакилларидан ўзгача фикрлайдиган одамларнинг мактубларни умуман ўқишмайди" дейди. Сиз бу гапнинг ҳам тўғрилигини мендан яхшироқ биласиз.

Сиз умуман кўп нарсаларни мендан яхшироқ биласиз. Аммо шундай нарсалар борки, сиз уларни билишингиз лозим бўлсада ва уларни билиш сизнинг хизмат бурчингиз бўлсада афсуски сиз уларни билмайсиз. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсам, сиз уларни билишни истамайсиз. Хўш нима экан ўзи улар, сиз билишингиз лозим бўлган нарсалар?

Улардан биринчиси дунё ахборотларини ўзингиз интернетда ўтириб олиб ўқиб туришингиз. Сиз бу нарсага қўл силтаманг "Мени қиладиган ишларим кўп" деб. Бугун АҚШ Президенти Барак Обама ҳам, Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведев ҳам, Европа Иттифоқи президенти ҳам, борингки барча илғор фикрли раҳбарлар, сиёсатчилар ва умуман илғор инсонларнинг www.twitter.com , www.facebook.com деган сайтларда ўз адреслари бор ( масалан http://twitter.com/#!/BarackObama , http://twitter.com/#!/MedvedevRussia ва бошқалар. Ҳатто қизингиз Лоланинг ҳам сайти бор у ерда http://twitter.com/#!/Lola_Karimova .Эркатойингиз Гулнораники ҳам бор эди, аммо эплай олмади шекилли, у ташлаб қочди у ердан ).

Бу раҳбарларнинг дунё кўламидаги социал тармоқ ҳисобланувчи сайтларда ўз саҳифаларини очишларига сабаб шундаки, улар ўзларини ҳалқ сайлаб қўйганини, улар ана шу халқнинг подшоҳлари эмас балки унинг хизматкорлари эканликларини ҳар сонияда ўзларига уқдириб, бунинг маъносини тўлиқ тушуниб турадилар. Шу сабаб улар ўзларини нисма ишлар қилаётганларини ана шу тармоқлар орқали ҳалқққа билдириб борадилар. Бу халққа ҳисобот бериб тууришни бир йўлидир. Швециянинг Европа Парламентида бир министри бор. У 30 ёшлар атрофидаги министр Биргитта Олссон ( http://twitter.com/#!/birgittaohlsson ) .
Мен унинг ишини зимдан кузатиб бораман ва бу аёлнинг ғайратига қойил қоламан. Бир кунда у 2..3 шахарга бориб келади, Стокгольм ва Брюссел ўртасида зим қатнайди. турли туман йиғилишларга бориб улаарни бошқариб ёки уларда иштирок этиб туради. Ва энг асосийси, бир вазир сифатида хар бир иш соатини қандай самарали ўтказаётгани ҳақида ўз сайловчиларига мунтазам равишда ҳисобот бериб боради! Агар унинг 8 ойлик гўдаги борлигига ва уйдаги аёллик ва оналик ишларини ҳам қилишга улгуришини ҳисобга олсангиз ҳайратга тушасиз унинг ғайратидан. Хўш, сиз ҳам бирорта вазирингизда ана шундай швед аёлидек гайратчанликни кўрганмисиз? Агар ана шу аёёлнинг фаросати ва ғайратининг жила қурмаса ярими сизнинг корин қўйиб юборган танбал вазирларигизда бўлганида эди Ўзбекистон гуллаб яшнаб кетган бўлар эди!).

Аммо на сизда, на бирор "тараққийпарвар" вазирингизни бирортасида бирор социал тармоқда интернет саҳифаси бор.
Ушбу ривожланган замонда бу Ўзбекистон ҳукумати учун шармандалик аҳволдир!
Нима учун шундай?
Чунки сизлар ўзларингизни халққа ҳисобот бериши озим бўлган ҳукумат вакиллари сифатида эмас балки Ўзбекистон халқининг хўжайинлари сифатида кўрасизлар! Ҳамма бало ана шунда.

Сиз ўзингизни ўзбек халқининг хизматкори эмас балки унинг подшоси деб уйлайсиз. Оддийроқ қилиб айтсам, сиз ҳамон ўзингизни бир идора раҳбари сифатида тутасиз ва ўйласизки 28 миллионли Ўзбекистон халқи гуёки сизнинг қўл остингизда ишловчи сизнинг хизматкорларингиз.

Лекин аслида бундай эмас жаноб Каримов. Аслида сиз халқни эмас балки халқ сизни ишга олган. Аслида Ўзбекистон халқи улкан корпорация бўлмиш "Ўзбекистон" акционерлар жамиятининг акциядорларидир. Сиз ана шу корпорацияни Бошқарувчи директорлари кенгашининг раисисиз. Аммо Корпорацияни бошқарувчи директорлари, унинг кенгаш аъзолари ва кенгаш раиси Корпорациянинг ҳар 5 йилда ўтказиб туриладиган қурултойларида сайланадилар. Кенгаш раиси ва унинг барча аъзолари ҳам истаган пайтда Қурултой қатнашчилари томонидан қайта сайланишлари мумкин.

Сиз афсуски бу корпорацияни гуёки ўзингизни ҳовлингиздек эгаллаб олгансиз. Бирор акция эгаси корпорацияда бўлаётган ишлардан норози бўлса сиз дархол ўзингизнинг ховлиқма миршабларингиз ва махфий хизмат ходимларингизга ўша бечорани томоғидан ғиппа буғиб ушлаб келишни буюрасиз.
Ўзбекистон қамоқхоналарини ана шундай бегуноҳ инсонлар билан тўлдириб ташлагансиз....

Эҳҳе айтаман десам ҳали бир дунё гаплар бор...

(Давоми бор)
Ҳазратқул Худойберди
2011.04.03
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 1043 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz