Главная » 2011»Апрель»3 » “Эзгулик” Россияда қулликда қолаётган Ўзбекистон фуқароси ҳолатидан эътироз билдирди
09:21
“Эзгулик” Россияда қулликда қолаётган Ўзбекистон фуқароси ҳолатидан эътироз билдирди
"Эзгулик” Россияда қулликда қолаётган Ўзбекистон фуқароси ҳолатидан эътироз билдирди
Yakshanba, 03 - Aprel 2011
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамиятининг бугун тарқатган релизида
таъкидланишича, Россия Федерациясининг Тула шаҳрида асли Сурхондарёнинг
Олтинсой туманидан бўлган Эсон Бобоев қулликда тутиб турилибди, унинг
икки йиллик иш ҳақлари берилмаган, дея хабар қилади www.harakat.net.
Икки йил давомида Россиядан кела олмаган Эсон отасининг қабрига тупроқ
торта олмабди, бунинг устига Олтинсойда қолган хотини оғир аҳволда
бетоб экан. Сурхондарёда кутаётган 6 нафар фарзандига нон топиш
илинжида машаққатларни бўйнига олиб, ҳисоб бўйича 700 минг рублдан
ортиқ маблағ жамғарган мардикорнинг пулини ўрислар беришмаётган
экан.
Россия
Ички ишлар вазири Рашид Нургалиевда тортиб, Бош вазир Путингача
мурожаат қилишган қарндошларнинг ҳафсаласи пир бўлган. "Ўз юртида қадр
топмаган ўзга юртда қадр топармиди, деганларидек мурожаатлар қоғозда
қолиб кетмоқда”, деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячилари.
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти юртдошимиз тақдирига бефарқ
қолаётган мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳаракати
юзасидан таассуф изҳор этиб, Россия Федерациясининг Миграция хизмати,
Ички ишлар вазирлиги ҳамда прокуратура органларини Эсон Бобоевнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирган.