Суббота, 24-05-04, 23:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 9 » Миллатинг нима, судланувчи?
23:16
Миллатинг нима, судланувчи?

Миллатинг нима, судланувчи?

Ўш қирғини юзасидан судланаётган ўзбеклар гуруҳи.

Ўш қирғини юзасидан судланаётган ўзбеклар гуруҳи.

09.04.2011
Элмурод

Қирғизистонда Ўш қирғинида айбланиб судланаётган 87 одамнинг 82 нафари ўзбек, 5 таси эса қирғиз миллатига мансуб шахслардир.

 Бишкекдаги "Қилим шами” нодавлат ташкилоти15 январдан 15 мартгача Ўш ва Жалолободда июн воқеалари юзасидан ўтказилаётган 28 суд жараёнига оид 76 та суд мажлисини мониторинг қилган.

Суд қийноқлар тўғрисидаги баёнотларни инобатга олмаяпти

"Қилим шами” нодавлат ташкилоти раҳбари Гулшайир Абдурасулованинг айтишича, суд жараёнларида судланувчилар ўзларига нисбатан қийноқлар қўлланилганини айтишган.

- Биз 28 та суд жараёнини текширдик. Бу жараёнлардан 16 тасида судланувчилар ўзларининг қийноқларга солинганини, уларга нисбатан руҳий босим кўрсатилганини айтишди. Лекин бирорта жараёнда суд бу баёнотларни текширмади, инобатга ҳам олмади, -дейди Гулшайир Абдурасулова.

Судланувчининг миллати муҳим

Нодавлат ташкилоти ҳисоботида айтилишича, 28 суд жараёнида 87 одам судланмоқда. Улардан 82 таси ўзбек ва фақат 5 таси қирғиз миллатига мансуб судланувчилардир.

Қурмонбек Бакиевнинг маслаҳатчиси Усен Сидиқов.
Гулшайир Абдурасулованинг айтишича, судлар ҳукм чиқараётганда судланувчиларнинг миллатига ҳам катта эътибор бермоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси шу ўринда бир мисолни келтиради:

- Масалан, давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилганлик ва оммавий тартибсизликларга раҳбарлик қилган, деган айблов билан судланган Усен Сидиқов 6 йилга шартли равишда кесилди. Айни пайтда Қорасув туманида тартибсизликларда иштирок этди, деган айблов билан Хайдаров Дилмурод 8 йилга қамалди. Сидиқов қирғиз, Хайдаров эса ўзбек. Сидиқовнинг айби Хайдаровникига нисбатан бир неча марта оғирроқ эди. Бу ўринда миллатига қараб ҳукм чиқарилганлиги яққол кўриниб турибди, -дейди Гулшайир Абдурасулова.

"Килим шами” нодавлат ташкилоти ҳисоботида қирғиз ҳукумати мазкур муаммони тан олмаётгани ҳақида ҳам гап боради.

"Мониторинг натижасида мамлакат жанубидаги оммавий тартибсизликлар юзасидан суд жараёнлари субъектив олиб борилаётгани аниқланди. Судларда адвокатлар ва терговчилар тенг ҳуқуқли эмас. Давлат фуқароларга миллий келиб чиқишидан қатъий назар адолатли судлов ҳуқуқини таъминлай олмаяпти. Ҳукумат бу муаммони тан олмаяпти ва халқаро ҳамжамиятдан яширишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Олий суд инкор этади

Суратда: Жалолобод судида хукм ўқилмоқда
Айни пайтда Қирғизистон Олий суди матбуот котиби Бактибек Рисалиев ҳуқуқ ҳимоячиларининг мазкур ҳисоботда келтирилган далилларини инкор 
этди.

- Мамлакат жанубида Ўш воқеаларига оид суд жараёнлари субъектив ўтмоқда, адвокатлар камситилмоқда, деган фикрлар асоссиздир. Айтишим мумкинки, бу жараёнлар ҳолис ва адолатли ўтмоқда, -деди Бактибек Рисалиев

Қирғизистон Бош прокуратураси тарқатган маълумотда айтилишича, Ўш қирғини юзасидан 5158 та жиноят иши очилган. Улардан 394 та иш одам ўлдириш ҳолати юзасидан қўзғатилган. Маълумотга кўра, бу жиноят ишларидан фақат 27 таси судга оширилган. Одам ўлдириш бўйича очилган жиноят ишларининг 350 таси "жиноят содир этган одам аниқланмагани” учун вақтинча тўхтатилган.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 1476 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz