Суббота, 24-05-04, 02:34

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 11 » КЎПМАС, ҲЕЧ ЙЎҚ БИР ФОИЗ
15:23
КЎПМАС, ҲЕЧ ЙЎҚ БИР ФОИЗ
КЎПМАС, ҲЕЧ ЙЎҚ БИР ФОИЗ
Радия Абдураҳим Пўлатовга

Мен, Саиджаҳон Зайнабитдинов, ушбу радияни ёзар эканман, аввало, жамоатчиликдан узр сўрайман. Мен фаолиятимда бошқа биров билан уришиб, жанжаллашиб, томоша бўлишга мумкин қадар ўзимни тортишларига йўл қўмасликка харакат қиламан. Лекин баъзилар тегажакликни хаддан ошириб юборсалар, жавобсиз қолдирмайман. Айни ёзаётган шу радиямни ҳам, жавобсиз қолдиришга иложи йўқ, жирканч бир мақолага жавоб сифатида ёзмоқдаман. Яна, айтмоқчиман-ки, мақола муаллифига бу радиям ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. У одам шундайлигича қолади. Лекин максадим – жамоатчиликни ҳақиқий ҳолатлардан ҳабардор этиш:

7 апрель куни, асосан кўчирмачилик ва тубан дилозорлик билан машғул http://www.harakat.net/el_news.php?id=8071  блогери Абдураҳим Пўлатов "Пасткашликда Саиджаҳон Зайнобиддин Холдор Вулқоннинг отасидан ҳам ўтади” сарлавҳали, 2 қисмдан иборат мақола ёзиб чиқарибди. Сарлавҳанинг ўзидан кўриб турибсиз-ки, жавоб бермасликнинг иложиси йўқ.

Бу мақолада (мақола деб атаб бўлса) муаллиф, оқибат ёзибди-ки, хозирда Канадада яшаётган сиёсий мухожир Холдор Вулқон, унинг отаси ва мен пасткаш одамлар эканмиз. Радиямни, мақоланинг ўзимга тегишли қисмидан иқтибослар келтириб, жавоб бериб бораман (иқтибослар бошқалари ҳам боши ва оҳири – кўп нуқталиклар):

...... Ўзбекистонда ҳам, юрт ташқарисида ҳам кўпчиликка номаълум бўлган водийлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддин 2005 йил май ойида Андижонда ҳукумат тинч аҳолини ўққа туттиргандаги воқеаларнинг тасодифий гувоҳи сифатида жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказига тушганини ҳозир ҳамма билади. Хуллас, у ўшанда машҳур ҳуқуқ ҳимоячисига айланди, кейин режимнинг зиндонига ташланди. Маълум маънода, у ўзи истамаган ва кутмаган фожеага дучор бўлди ......

Қамоққа олинишим куйидагича бўлган: Ўша 2005 йил, 19 май куни уйимга, хозирда қирғиз зиндонида ётган Азимжон Асқаров келиб, мени ва Лутфулло Шамсутдиновни (у ҳам шу пайт менинг уйимда эди), эртаси 20 май куни Жалол-ободда HRW вакиллари билан учрашувга таклиф қилиб кетди. Биз Шамсутдинов билан бошқа-бошқа бўлиб боришга келишдик.

Эртасига мен, уйимда 4 кундан бери ётган, елкасидан оғир яраланган, йигирма яшар Нодирбек Жабборов билан (уни қочоқлар лагеридаги онасининг олдига олиб бориб қўйиш мақсадида), Жалол-ободга бордик. У ерда HRW вакилари билан учрашдик. Кейин, Сузоққа, қочоқлар лагерига улар билан бирга бордик. Афсус-ки, Нодирбекни лагерга киритиб қўишнинг сира иложиси бўлмади. Азимжон Асқаров ҳам роса ҳаракат қилган эди, бари-бир, бўлмади. Бизга, Ўшдаги БМТ идорасига учрашишни айтишди.

Сузакдан Жалол-ободга кечки пайт қайтганимизда, Шамсутдинов Улеевнинг офисида ўтирган экан. У бутун оиласини Ўшга олиб ўтиб, Женеш Тороевнинг офисига   жойлаб, сўнг бу ерга келган экан. Бу мен учун кутилмаган, Андижонга қайтсам, қамоққа олинишим аниқ ҳолат эди. Шундай бўлса-да, эртасига Нодирбекни Ўшга олиб бордим. Афсуски, БМТ-нг идораси шанба-якшанба куни ишламаслиги учун (биз шанба эрталаб боргандик), Нодирбекни ҳам Женеш Тороевга топшириб, унга БМТ идорасидан қочоқлик мандатини олишга ёрдам беришини илтимос қилиб, Андижонга қайтдим, ва божхонада ҳибсга олиндим. Лекин бу А.Пўлатов ёзганчалик, ўзим кутмаган фожеага дучор бўлганим йўқ. Андижонга қайтсам, Шамсутдинов тутган хуфия иш туфайли, қамалишимни аниқ билганман. Лекин оиламни шундай шароитда ташлаб кетолмасдим.
    
 
...... Аммо, маҳаллий ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг кураши ва "Бирлик” Партиясининг Европа Иттифоқига "Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уни Ғарб структураларига интеграция қилиш самаралироқдир” деган шиорлар остидаги мурожаатлари натижасида Саиджаҳон Зайнобиддин озодликка чиқарилди. Ана ўша пайтда у миллатга хизмат қилиш учун ҳақиқий ва буюк имкониятларга эга эди .......

Дарҳақиқат, етти йиллик қамоқ жазосидан, муддатдан илгари озод бўлишимга Хьюман Райтс Вотч, Амнести Интернешл каби ҳалқаро ташкилотлар улкан ҳисса қўшишди. Уйимдаги 20-та давлатдан 10 мингдан зиёд хатлар, 1,5 мингдан ортиқ имзо, юздан ортиқ фото-суратлар бунинг далили. Аксари хатлар бир нусхаси менга, бир нусхаси хукуматга ёзилган.

Маҳаллий ҳуқуқбонлардан, қамоқдалигимда, уйимга Абдусалом Эргашев, Сурат Икромов ва Руҳиддин Комиловлар келиб, ҳабар олиб кетибдилар (қамоқдан чиққанимда, HRW вакиллари Александр Петров, Игорь Воронцовлар, ўзимиздан Абдусалом Эргашев, Умида Ниёзова, Абдурахмон Ташанов, Носир Зокир, Нурмуҳаммад Азизов, Абдуғофур Дадабоевлар келиб кетдилар). Уларга минг раҳмат!

Нурмуҳаммад Азизов "Бирлик” номидан 150 доллар ҳам бериб кетган. Буни, пул жўнатганимни ёзмабди, пасткаш, демаслиги учун ёзяпман. Аввало катта раҳмат! Лекин бу пулни, ўз ёнимдан 200 доллар қилиб, Дилмурод Мухитдинов озод бўлганда, унга Ҳамдам Сулаймонов билан бирга бориб, бериб келганман. Бу билан "Бирлик”дан қарз-парзим йўқ демоқчиман. Шундай бўлса-да, қамоқда ётганимда, "Бирлик” ва "Эзгулик” мени ва бошқа сиёсий маҳбуслари озод бўлишига қилган харакатлари учун ўз миннаддорчилигимни билдираман.

....... Саиджаҳон Зайнобиддиндан қўлидаги имкониятлардан оқилона фойдалана билиш салоҳиятини кутган ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар уни аввал "Эзгулик” жамияти, кейин "Бирлик” Партиясининг Андижон вилоят ташкилотларига раҳбар этиб сайлашди. Табиий, бу хато бўлганди. "Бирлик” лидери бир маҳаллар Дадахон Ҳасан ва Салой Мадамин кабиларни мустақиллик ва демократия курашида байроқ сифатида фойдаланиш йўлига кириб, фиаскога учрагани, байроқ ҳам байроқ бўла билиш қобилиятига эга бўлиши кераклигини кеч англаб етганини ёзмаганмиди? Нега бу гаплар андижонликлар учун сабоқ бўлмади? ......

Буни қаранг, Андижонда "Эзгулик”ни ва "Бирлик”ни юргазишни менга таклиф қилгани, "табиий, бу хато бўлганди” эмиш. Аввало, мен қўлимдан келганини қилдим. Шу даврда "Эзгулик” ва "Бирлик”нинг битта фаоли Андижонда ишласа менчалик ишларди, деб ўйлайман. Лекин мен бошқа нарсани айтмоқчиман. "Бирлик”нинг сайти 14 04 2005 санада, Дилшод Тиллахўжаевнинг "Абдулла Турк” тахаллуси остида, мен ҳақимда мазкур мақола билан деярли бир ҳил, рус тилида жирканч мақоласи турибди. У шундай деб бошланган:

...... В г. Андижане Узбекистана идет судебный процесс над членами т. н. религиозной секты «Акрамия», защищать которых по собственной инициативе взялся известный в Ферганской долине мошенник и прохвост Зайнабитдинов Саиджахон, в недавнем прошлом председатель Андижанского отделения Общества прав человека Узбекистана. Зайнабитдинов известен своей жадностью, алчностью, склочностью и патологической мстительностью, прирожденный Иуда......

Хўш, бу нимадан далолат. Нега мени "мошенник” ва "прохвост”лигимни аввалдан била туриб, қамоқдан чиққанимдан сўнг, бу А.Пўлатов, ҳоли жонимга қўймасдан "Эзгулиги” ва "Бирлигини” менга суқиштирди?  Балки, қамоқдан шов-шув билан чиққан одамнинг ёрдамида, фиасқо бўлган ўзитнинг Бирлигини тикламоқчи бўлгандир?! Афсус-ки, ўзимга боғлиқмас сабаблар билан, унинг ишончини мен оқлаёлмадим. Лекин бу энди менинг эмас, унинг фожеаси.

...... Унинг сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоячилиги соҳасидаги ҳеч нарса қилолмагани, юқорида айтиланидек, унинг фожеаси бўлиб, уқувсизлигидан келиб чиққандек кўринади. Бундай шароитда унинг қилиши керак бўлган энг тўғри қадам – уқувсизликни тан олиб, жамоатчилик фаолиятидан четланиш бўлиши керак эди. Аммо, унинг шахсий ҳаётидаги воқеалар кўрсатмоқдаки, масала биз ўйлагандан жиддийроқ, гап Сайиджаҳонимизинг маънавий қиёфаси ҳақида кетмоқда.......

Сиёсат ва хуқуқбонлик соҳасида кобилиятим қандай, мен ўзимга баҳо бера олмайман. Балки, уқувсизлигим ўзимга билинмас, ва А.Пўлатов ҳақдир. Лекин жамоатчилик фаолиятидан четланиш-четланмаслик бу менинг шаҳсий ҳуқуқим! Бундан ташқари, бу фаолиятдан давлат мени четлатишни билмай турган жойда, нега бу блогер жон куйдирмоқда? Ёки давлатдан топшириқ олганмикин? Шуниси ҳаммадан қизиқ!

...... Аввл унинг катта ўғли компютер ва рангли принтерлар воситасида қалбаки валюта ясаб яшади ва охир-оқибатда қўлга тушиб, узоқ йилларга қамоққа ташланди. Ўзи билан яшаган ўғлининг харом пули билан ҳам ҳаёт кечирган Саиджаҳоннинг ҳеч нарсадан хабари йўқ эди дейиш, катта мардлик бўларди. Аммо ўғил қўлга тушгандан кейин ҳам, Саиджаҳон бу воқеага ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ. Тағин бу ҳуқуқ ҳимоячиси! Сохта пулларни сотиб олиб, натижада ҳароб бўлган ўзбекларнинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилиши керак?......

Жамоятчиликдан узр сўрайман. Катта ўғлим Илҳомжон 2006 йили, худди, мен бир йил аввал камалган, 21 май куни қамалган эди (жуда қизиқ тасодиф). Мен ўзим ҳам қамоқда бўлганим учун, муносабат билдиришимнинг сира иложи йўқ эди. 2008 йилнинг бошида озод бўлиб, сўнг шу йилнинг охирида, ўғлим Илҳом манзил қолонияга чиқарилганида, у билан бафуржа сухбатлашиб, 26 10 2008 сана HR-Uzbekistan@yahoogroups.com орқали рус тилида "Ильхом Зайнабиддинов выпущен на вольное поселение” сарлавха остида ҳабар тарқатганман. Ҳабарни шаҳсан А.Пўлатовга ҳам жўнатганман. Бу ҳабарим HR-Uzbekistan-да ўша сана, 3469 рақам остида турибди. Ҳар ким очиб ўқиши мумкин. Унда, 3,4,5-чи абзацларда шундай ёзганман:

.......В резолюции суда констатируется, что Ильхом компьютерным способом изготовил 30 фальшивых бланков диплома ВУЗ, и денежных знаков на 1 (один) миллион узбекских сумов (эквивалент одной тысячи долларов США).

Сам Ильхом в беседе со мной признался в том, что, действительно, он выполнял заказы своих подельников, и что он действительно виновен. На мой вопрос, «Что ты можешь сказать в своё оправдание», он ни чего не смог ответить. Лишь склонив голову, тихо сказал: «Всё из-за этой женщины», которая осуждена по этому же делу.
 
Конечно же, ни какой суд в мире не примет во внимание такой аргумент. Поэтому, я не могу с полной уверенностью утверждать, что привлечение моего сына к уголовной ответственности связано с моей правозащитной деятельностью......


Мана, ўғлим ёмон ўғил, мен ёмон ота. Икки ярим йил аввал буни тан олган эдим. Мана, яна тан оляпман. Катта ўғлим масаласида А.Пўлатовга шу етадимикин, ёки айнан, унинг шаҳсий томорқаси айланган – "Эзгулик” пресс-релиз, деб ёзгандай ҳабар тарқатаймикин?! Бу ерда, А.Пўлатов учун эмас, мулоҳазали одамларга бир савол: Нега мени қамоққа олишганда, уйимдаги иккита компьютердан биттасини қолдириб чиқиб кетишган?!

.......Бироздан кейин Сайидажаҳоннинг кейинги ўғли ўзи билан ётган фохишани ўлдириб, унинг пули ва тақинчоқларини ўмариб кетди. Кейин қўлга тушиб, узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум муддат, Саиджаҳонимиз яна ҳаром билан яшагани маълум бўлди.

Бировнинг бурни қонаса, унинг ҳимоясига отиладиган Саидажаҳон Зайнобиддин ўлдирилган бегуноҳ ёш аёлнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга чиққанини эшитганимиз йўқ. У ўша ёш аёлнинг уйига бориб, унинг она-оналари олдида ўз ўғлининг жинояти учун тиз чўкиб узр тилагани, бундан буён ҳаётини шундай қурбонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қотилларнинг қонунлар доирасида жазоланиши учун ҳар нарса қилишга тайёр эканлигини айтганини эшитганимиз йўқ. Балки, у - фоҳишаларни жазолаш ва уларнинг пулларини ўмариш ўз ўғлининг муқаддас вазифаси деб ҳисоблар. Билмадик, чунки, Саиджаҳонимиз мум тишлаган. У шуни билишини истардикки, ўша аёл гуноҳ қилган бўлса Оллоҳ олдида ўзи жавоб беради, Саиджаҳоннинг ўзи ва фарзанди эса, жамият олдида ҳам жавоб беришлари керак......


Бу икки абзацда А.Пўлатов кенжа ўғлим Низомиддин ҳақида "куйинмоқда”. Бу иш ҳақида ҳабарни биринчи бўлиб Узметроном билан шу "Ҳаракат” сайти беришганди. Бу икки блогдан олдин ҳабар тарқатолмаганлигимнинг сабаби, тергов ва суд, давлат сири даражасида маҳфийлаштрилган алфозда ўтказилди. Пойлаб, пойлаб, қачон суд бошланиб, қачон тугаганлигини билмай ҳам қолдик. Лекин билган заҳотимдаёқ тасдиқлаб ҳабар тарқатдим, HR-Uzbekistan-да 5762 рақам остида трибди, ва унда мен бундай ёзганман:

......Я подтверждаю факт судебного процесса и его решения, которые даются в сообщениях, кроме некорректных и абсурдных комментариев, сделанных в заключениях обоих сообщений.....
 
Буям мум тишлашми?! Бу иш бўйича қўпол суд хатосига йўл қўилганили, ўғлим айбдормаслиги аниқланганда, яна ҳабар тарқатдим. У ҳабарим ҳам HR-Uzbekistan-да 7577 рақам остида турибди.

Бу мудҳиш вокеа содир бўлгандан бир неча кун ўткач, ўғлим айбдорми айбдормасми, ҳали билмаган ҳолда, мен Андижон шахар прокуратурасига бориб, ишни бошлаган терговчига учрадим. Ундан, жабирланувчиларнинг оиласидан хабар олиб, кўлдан келганча моддий ёрдам бериш учун, уларнинг яшаш манзилларини сўрадим. Терговчи, баттар бўлса-ки бўлади, яхши бўлмайди, деб бормаслигимни таъкидлади. Бир неча кундан сўнг у ҳақ бўлиб чиқди. Бир мошина аёллар келиб, маҳаллани бошига кўтаришди. Шу А.Пўлатов тасвирлагандек, деярли тиз чўкиб, ялинсак ҳам, қулоқ солмай аюханнос солишни давом эттираверишди. Бошқа бир ўғлим, жондан тўйиб, белкуракни олиб қувлаганда кетишди ҳаммаси. Булар рост. Ёлғон бўлса, марҳамат, махалламга келиб, ёки одам жўнатиб, бизга билдирмай суруштиринглар.

Лекин Узметроном бу аёлларнинг ташрифини бутунлай тескари кўрсатган. Майли, Худонинг айтгани бўлади. Фақат, шу нарсаларни уюштирганлар, бу дунёни қайтар дунё эканини унутиб, фарзанд доғида куйиб кетишмасин, дейман.

...... Тўғри, Саиджаҳон шу масаладагина мум тишлаган. Аммо, у ҳали ҳам ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳатто демократия учун курашадиган сиёсатчи қилиб кўрсатиш ҳаракатида......

Яна қайтаришимга тўғри келяпти, нега бу тажрибали блогер А.Пўлатов, мени мум тишлаганликда, яъни, ўғилларимнинг иши бўйича ҳабар тарқатмаганликда айбламоқда? Ёки айтганимдек, хабарларимни "Эзгулик” тарқатаётган шаклда, ёки шу блогерга тўғри келадиган ракурсда тарқатишим керакми?
 
Диккат, кейинчалик маълум бўлиб, бу авлиё яна аюханос кўтармаслиги учун, ҳамма ўзимдан эшитсин: Тўрт ўғлим бор, ҳаммаси судланган. Мен ўзим ҳам икки марта судланганман, бир мартасида, сал кам уч йил қамоқда ўтириб чиққанман. Лекин буларнинг ҳаммасини, фаолият олиб боришим учун, ҳар куни эслатиб туришим шарт, деб ҳисобламайман.     

....... "Бирлик” ҳам, "Эзгулик” ҳам бундай пасткаш одамдан аллақачон воз кечишгани ҳаммага маълум. Воз кечиш етарли эмас. Бундай пасткашларни жазолаш билан жамиятнинг ўзи шуғулланмаса, бундай жамиятда ҳеч қачон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамиятни ривожлантириш ҳақида жиддий гапириб бўлмайди

Бундай одамларни жамият ишларига, миллатнинг маънавиятига таъсир қиладиган фаолиятларга тош отса етмайдиган масофада ушлаб туриш керак. Жамият ва миллат учун олға кетишнинг бошқа йўли йўқ. Акс ҳолда, ифлослик йўлга эндигина ўтаётган Ботир ва Носир каби собиқ бирликчиларга ҳам ҳеч қандай дарс бўлмайди. Дарсни ҳам биз ўзимиз беришимиз шарт.......


Сўнги бу 2 абзацга нима дейишим мумкин? Бу одамга бир вақт ҳурматим жуда баланд эди. Уни бургутга ўҳшатиб, 63-Пайғамбар ёшига мазкур шеърни ёзгандим:

Парвоз этган чоғда бургутлар,
Роишланиб қолгай шамоллар.
Тарқаб ҳар ён пахмоқ булутлар,
Тиниқлашиб кетгай самолар.

Эмас бунча эъзозда зоғлар,
Эхтиром йўқ бунча оққушга,
Бўлиб ҳам забт улуғвор тоғлар
Уя бўлмас ҳар қайси қушга!

Куни кеча эса, жаҳл устида А.Пўлатовга, бир заҳарханда рубойи ёзиб, тарқатиб юбордим. Бундан кўнглим ҳижил бўлиб қолди. Бекор қилдим шу ишни. Гарчи ўзи айбдор бўлса-да, бу одамга озор бермасам бўларди, дейман. Уни аввалгидек хурмат қилишни истардим. Шу, ўзи бошқалардан талаб қилаётганларини, кўпмас, ҳеч йўқ бир фоизини ўзи бажара олса, қанийди. Яъни, ўзи бир фоизгина пасткаш бўлмаса, ўзи бир фоизгина олижаноб бўлса, қанийди!
***
С.Зайнабитдинов
Андижон
10 04 2011  

Категория: РАДДИЯЛАР | Просмотров: 1447 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz