АҚШлик тадқиқотчилар Марта Брилл Олкот ва Диёра Зиёеваларнинг аввалроқ эълон
қилинган тадқиқотда хулоса қилишларича, мустақилликдан сўнг давлат ташаббуси
билан очилган диний таълим муассасалари сонининг кўпайганига қарамай, улардаги
таълим аввалги мақомини йўқотган.
Муаллифларга кўра, "1990-йиллар ўрталаридан бошланган ва кўпгина рўйхатдан
ўтмаган масжид ва мадрасаларнинг ёпилишига олиб келган давлатнинг экстремизмга
қарши кураши" амалда ҳеч қандай натижа бермаган.
Би-би-си Ўзбекистондаги диний таълимнинг аҳволи борасида ҳозирда Швецияда
яшаётган собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов ҳамда фарғоналик инсон ҳуқуқлари фаоли
Абдусалом Эргашевлар билан суҳбатлашган