Воскресенье, 24-04-28, 11:15

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Апрель » 14 » Ўзбекистон қамоқхоналарида диндор маҳбусларга босимлар кучайган
07:45
Ўзбекистон қамоқхоналарида диндор маҳбусларга босимлар кучайган

Ўзбекистон қамоқхоналарида диндор маҳбусларга босимлар кучайган

Яқинларига кўра, маҳбусларни бош кўтаришга ҳам қўйишмайди

Ўзбекистон қамоқхоналаридаги диндорларга қарши сохта жиноят ишлари очилиб, уларнинг жазо муддатлари узайтириб қўйилаётгани ҳақида хабарлар олинган.

Жазо муддати тугаган диндорлардан баъзиларининг яқинлари Президент ва инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмен идорасига мурожаат қилиб, уларни озод этишда ёрдам сўрашган.

Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи шундай маҳбуслардан бири, чинозлик Баҳтиёр Орзиқуловнинг онаси Соҳиба Орзиқулованинг аризасини келтиради.

38 ёшли Баҳтиёр Орзиқулов 2001 йилда Ҳизбу Таҳрирга аъзоликда айбланиб, 7 йилга маҳкум этилган ва озодликка чиқишига 6 ой қолганида жазо муддати уч йилу саккиз ойга узайтирилган.

Бухородаги қамоқхонада кечган маҳкамадан маҳбуснинг ҳимоячиси ва яқинлари хабардор қилинмаган.

Би-би-си билан суҳбатда Соҳиба Орзиқулова шу йил августида жазо муддати тугаши кутилаётган ўғлининг озодлик юзини кўрмаслигидан хавотир олаётганини айтди.

Шу йил январида Навоийдаги КИН 64/46 жазо колониясида ўғли билан кўришган онанинг сўзларига кўра, Баҳтиёр Орзиқулов қамоқхона маъмурияти ўзига нисбатан яна бир сохта жиноят иши тўқиб чиқариши мумкинлигидан хавотир билдирган ва тегишли идораларга мурожаат қилишни сўраган.

"Ўғлим жуда ҳам тушкунликка тушиб қолган, чиқмаётганига жуда ҳам хафа", - дейди онаизор.

Унинг айтишича, сўнгги пайтларда зонада диндор маҳбусларга зулм кучайган.

"Маҳбусларнинг бошини кўтаришга қўйишмайди, намоз ўқиганини билиб қолишса, СИЗОга ташлашади", - дейди Би-би-си билан суҳбатда Соҳиба Орзиқулова.

Чинозлик онахоннинг сўзларига кўра, авваллари маҳбусларнинг бирга овқатланишларига, ўзларига келган озиқ-овқатни бошқалар билан бўлишишларига рухсат этиларди. Аммо сўнгги пайтларда уларнинг ўзаро суҳбатлашишлари ва ҳатто саломлашишлари ҳам тақиқланган.

Би-би-сига гапирган чинозлик яна бир маҳбус, Марат Муҳамедбоевнинг онаси Раъно Муҳамедбоеванинг айтишича, унинг ўғлининг қамоқ муддати ҳам тугашига 6 ой қолганида узайтирилган.

"Келинимга 6 ой қолди, яна бир марта бориб келсак чиқади, деган эдим, 8 йил қўшиб берди", - дейди Раъно Муҳамедбоева.

Унга кўра, Ҳизбу Таҳрирга аъзоликда айбланган ўғли 2002 йилдан буён Бухоронинг Қоровулбозоридаги ертўлада ўтирибди.

"Бир йилдан буён боролганимиз йўқ, хат ва посилкамизга жавоб бермаяпти, нима бўлганини ҳам билмаймиз", - дейди маҳбуснинг онаси.

Унинг айтишича, ўғли ҳибсхона ва қамоқда шафқатсиз қийноқларга тутилган.

Мустақил Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳига кўра, 2006 йилдан буён Ўзбекистонда биронта ҳам диний-сиёсий маҳбус авф этилмаган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбек қамоқхоналаридаги бу каби маҳбуслар сони камида 7 минг нафар эканини айтишади.

Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1215 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz